Биз ҳақимизда

Ассалому алайкум.

Сайтимизга хуш келибсиз!

Бугунги кунда бутун дунёда хусусан Ватанимизда ҳам ўзбек тилидаги исломий сайтлар фаолиятини кузатиш мумкин. Одамлар кўпроқ тараққиётга интилиши, бу ташвишли ва тезкор замонда китоб ўқиб ўтиришдан кўра интернетдан фойдаланиш қулай бўлганлиги сабабли кўпчиликнинг сайтларга мурожаат қилишлари кун-кундан ошиб бормоқда. Бу эса катта ҳурсандчиликдир! Аммо, Итернетда очилган, масалан, ўзбекча Исломий сайтларнинг барчасини аҳли суннат ва-л-жамоат эътиқодига уйғун, асрлар давомида амал қилиб келинган Ҳанафия фиқҳий масалалари асосида фаолият юритмаслигини алоҳида таъкидлаш даркор.

Интернет оламидаги сайтларни кузатилар экан, ҳаммасини ҳам яхши ниятда очилган, деб бўлмаслиги ўз-ўзидан равшан. Мазҳабсизлик, аждодлар анъаналарини менсимаслик, диний экстремистик ғоялар ва вайронкор таълимотлар асосига қурилган сайтлар анчагина. Бу хилдаги сайтлар орасида аҳли суннат ва жамоатнинг Мотуридия-Ашъария эътиқоди, тўрт мазҳаб фиқҳига асосланган, айниқса, Ҳанафия мазҳаби асосида фаолият юритадиган сайтларнинг кўплаб очилиши замон талаби ва эҳтиёжидир.

Ана шу эҳтиёж ва талабни қондириш мақсадида расмий диний билим юртларда таълим олган, ўз соҳаси бўйича катта малака ва тажрибага эга бўлган, кўплаб илмий мақола ва асарлари билан мухлислар кўнглини забт этган, Ақидада Мотуридия-Ашъария эътиқоди, фиқҳда Ҳанафий мазҳабига мувофиқ фаолият юритадиган ва айни дам Ватанимиз Ўзбекистонда соҳаси бўйича хизматда бўлган малакали дин ходимлари, аҳли илмлар томонидан ўзбек тилидаги AHLISUNNA.UZ сайтига асос солинди.

Ўзбек тилида ўқиб-ўрганадиган, шу тилни биладиган халқлар орасида диний саводхонликни оширишда, соф исломни тушунишда, хусусан, ота-боболаримиз эътиқод қилиб келган миллий қадриятларимизнинг асоси ва аслини идрок қилишда, аҳли суннат ва жамоатнинг ҳаққоний таълимотларини билишда, ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўқиб-ўрганиш ва амал қилишда, ихтилофларга барҳам беришда сайтимиз ўз ўрнини топишига умид қиламиз.

Сайтимизга мақолалар ва асарлар аҳли сунна ақидаси ва ҳанафийлик мазҳаби бўйича бериб борилади. Манбаларимиз ҳам сўссиз аҳли сунна уламолари, мотуридий ва ашъарий таълимоти бўйича эътиқод қилувчи олимлар асарларидан бўлишига жиддий аҳамият берилади. Сайтимиз бутун дунё ўзбек тилли ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, суннийлик (соф аҳли суннат ва жамоат) ақидавий мазҳаби таълимотларини ёйишни, ҳанафий фиқҳи ривожи йўлида хизмат қилишни, шунингдек, турли хил янги пайдо бўлган бидъат-хурофотларга, турли диний экстремист оқимларга қарши илмий асосда кураш олиб боришни бош мақсад қилган.

Юқоридаги мақсадларга мувофиқ, орангиздаги имом хатиблар, аҳли илмлар, мухлису мухлисалар сайтимиз орқали ўз материалларини эълон қилиш имкониятлари мавжуд. Эълон қилмоқчи бўлганлар аввало сайт маъмурларига сайтимиз орқали мурожаат қиладилар, сайт маъмурлари ижобий фикрлари ўлароқ, ўз материалларини (мақола, ҳикоя, шеър, таржима, mp3 ёзув, электрон китоб ёки дастурларини) ahlisunna.uz@gmail.com электрон қутиси орқали юборадилар . Маълумотлар қачонки кўрикдан ўтгач, сайтда эълон қилинади. Баъзи бир сабаблар юзасидан маълумотлар сайтга қўйилмаслиги ҳам мумкин.

Шуни алоҳида эслатиб ўтамиз: сайтда эълон қилинган ҳар қандай материалга муаллифларнинг шахсан ўзлари жавобгардирлар!

Аллоҳ таоло сайтимизни тўғри йўлда ривож топиб боришини, Ўзининг розилиги учун фаолият юритишимизни насиб айласин. Сайтимизни севиб ўқийдиган, сидқидилдан амал қиладиган мухлисларни кўнгилларидаги эзгу мақсадларини рўёбини берсин. Омин.

Ahlisunna.uz сайти маъмурлари