Муаллақ талоқ ҳукми

Lotin alifbosida

 Muallaq taloqЭркак киши аёлининг талоқ бўлишини унинг бирор иш қилишига боғлиқ қилса, масалан, «фалон ишни қилсанг талоқсан»га ўхшаш сўз билан, ёки унинг ихтиёридан ташқари бирор ҳодисанинг воқе бўлишига талоқни боғлиқ қилса, масалан, “янги ой чиқса талоқсан”, деганга ўхшаш сўз айтса, аёл айтилган ишни қилса, ёки шарт топилиб янги ой чиқса, албатта талоқ воқе бўлади, деб аҳли илмлар ижмоъ қилганлар. Аввало, бу масала фуқаҳолар тилида “муаллақ талоқ”, деб номланади. Яъни, аёлнинг талоқ бўлишини бирор иш ё ҳаракатга боғлиқ қилинган талоқ. Шартга боғлиқ қилинган муаллақ талоқнинг икки хил кўриниши бор:

1-Қасам кўринишидаги шартли талоқ;

2-Қасам кўринишида бўлмаган оддий, шартли талоқ.

Эр аёлга талаб қўйиб, ёки аёлни бирор феълдан тақиқлаб, талоқ билан шарт қўйса, буни қасам кўринишидаги муаллақ талоқ, дейилади. Масалан, “Фалончига гапирсанг талоқсан”, “Агар шу ҳовлига кирсанг талоқсан”, деган ибораларда эр аёлга кескин талаб қўймоқда ва шартни бузса талоқ бўлишини таъкидламоқда.

Баъзида инсон ўзининг рост сўзлаётганини исботлаш ниятида ҳам аёлининг талоғини шартга боғлайди, масалан: “Мен бу ишни қилган эмасман! Агар қилган бўлсам аёлим талоқ бўлсин..”, деганга ўхшаш. Булар қасам кўринишига эга бўлган муаллақ талоқнинг мисолларидир. Қасам кўринишидаги шартли талоқ сўзини айтган эрнинг асл мақсади, юқорида ишора қилинганидек аёлига кескин талаб қўйиш ёки бирон хабарни такидлаш бўлади.

Агар эр ҳеч қандай талаб қўймасдан, аёлнинг талоғини унинг ихтиёрида бўлмаган нарсага боғлаб шартли талоқ қилса, масалан, “янги ой кўриниши билан талоқсан”, деган ибора билан. Буни шартга боғлиқ қилинган оддий муаллақ талоқ дейилади. Одатда талоқни бу каби шартга боғлаган эрнинг асл мақсади—шарт топилиши билан аёлидан талоқ билан ажрашиш бўлади холос. Қасам кўринишидаги каби ўзгача мақсадлари бўлмайди.

Жумҳур уламо—ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларининг муассислари-ю мунтасиблари якдиллик билан “шартга боғланган талоқ саҳиҳдир ва қачонки шарт топилса, талоқ воқеъ бўлади, бир талоқ—деган бўлса, бир талоқ, уч талоқ—деган бўлса уч талоқ…”, деганлар.

Шунингдек, тўрт мазҳаб ичида ҳеч ким қасам кўринишидаги ва оддий кўринишдаги шартли талоқни бир-биридан ажратмаган. Аҳли ҳақ тарафдан муаллақ талоқнинг шарти топилганда талоқ воқе бўлиши етарлича далиллар билан изоҳлаб, батафсил баён қилиб берилган. Улар ичида айниқса, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ бу масалага алоҳида урғу берган, бошқаларга нисбатан кўпроқ далиллар келтирган.

Шофеъий мазҳабининг йирик олимларидан Тақиюддин Субкий (р.а.) “Ад-дурратул музийя фир-радди ъала ибн Таймия”, номли асарида келтиришича, муаллақ талоқнинг ижмоъий эканини қуйидаги олимлар нақл қилган:

1-Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ;

2-Абу Убайд роҳимаҳуллоҳ;

3-Абу Савр роҳимаҳуллоҳ;

4-Муҳаммад ибн Жарир Табарий роҳимаҳуллоҳ;

5-Абу Бакр ибн ал-Мунзир роҳимаҳуллоҳ;

6-Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазий роҳимаҳуллоҳ;

7-Ҳофиз абу Амр ибн Абдулбар роҳимаҳуллоҳ;

8-Имом ибн Рушд роҳимаҳуллоҳ;

9-Имом ал-Божий роҳимаҳуллоҳ.

Мазкур масалада ижмоъ қилингач, салафи солиҳларнинг йўлидан бошқа тарафга оғганлар ҳам бўлган. Биринчи бўлиб умматга қарши фикр билдирган Зоҳирия тоифаси бўлган. Ибн Ҳазм Зоҳирий: “Муаллақ талоқ билан шарт топилса ҳам, топилмаса ҳам, қасам кўринишида бўлса ҳам, оддий кўринишда бўлса ҳам асло талоқ воқе бўлмайди каффорат тўлаш ҳам лозим бўлмайди”, деган.

Кейинчалик жумҳурга ҳам, Зоҳирийларга ҳам қўшилмаган, учинчи “мазҳаб” ихтиро қилинди. Яъни, “Манҳажу салафис-солиҳ”, деб номланмиш Аҳмад ибн Таймия ва унинг яқин шогирди ибн Қаййим (р.а.) икковлари бошлиқ бир тўда аҳли илмларнинг йўли. Уларнинг фикрича, оддий кўринишдаги муаллақ талоқда шарт топилса, жумҳур айтганидек талоқ воқе бўлади. Лекин, қасам ниятида шартга боғланган муаллақ талоқда, шарт топилса ҳам талоқ воқе бўлмайди. Балки бу ўринда шарт топилса, қасам ичувчига жазо сифатида каффорат тўлаш вожиб бўлади. Яъни, бир қулни озод қилиш, топилмаса, ўнта мискинни тўйдириш ё кийинтириш, унга ҳам қодир бўлмаса, уч кун рўза тутиб бериш.

Аҳмад ибн Таймия (р.а.) билан асрдош, шофеъий мазҳабининг йирик олими Тақиюддин Субкий (р.а.) “Муаллақ талоқ” масаласига бағишлаб ёзган “Ад-дурратул музийя фир-радди ъала ибнТаймия” номли рисоласида айтишича, Аҳмад ибн Таймия (р.а.) қарийб олтмишта масалада жумҳурга қўшилмаган. Муаллақ талоқ масаласи ибн Таймиянинг жумҳурга хилоф билдирган фикрлари ичида энг биринчиси бўлган. У мана шу фатвоси билан аҳли суннага қарши чиқишни бошлаган эди.

Бугунги кунда “Биз саҳобалар йўлидамиз, асл Исломга даъват қиламиз”, деб оламга айюҳаннос солаётган салафийлар юқоридаги масаланинг ҳақиқатини билишармикин?! Билмаса билиб қўйишсин, улар умматни салафи солиҳлар йўлига эмас, балки ўз раҳнамолари Ибн Таймия ихтиро қилган оқимга чорламоқдалар!

Ҳикматуллоҳ Иброҳим

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 77 та

  1. Gulrux:

    Agar sms orqalik jovob berilsa o’tadimi

  2. Otabek:

    Assalomu alukum shu darvozadan chiqsang taloqsan desa boshqa eshikdan chiqsa taloq tushadimi

  3. Мухаммаджон:

    А.Алейкум.
    Мени исмим Мухаммаджон.
    Саволим, мен никохимга олмокчи аёлни ери, смс оркали талок берган (жавобингни бердим) деб, ва у одам талок килмаганман деб тан олмаябти, аёл талок килганини айттаябти бундай вазиятта кандай хукм булади. Менга кандай маслахат берасиз

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом муҳаммаджон. Талоқ СМС орқали ҳам (агар СМСни эр ўзи ёзган ёки ёздирган бўлса) воқе бўлади.

  4. Dilnoza:

    Assalomu aleykum telefon orqalik 3 taloqsan deyilsa otadimi keyin yana nikox oqilsa boladimi

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Телефон, СМС орқали айтилган талоқлар ҳам шаръан кучга эга бўлиб, агар уч талоқ қўйилган бўлса, қайта никоҳлаш учун аёлни ҳалола қилиш керак бўлади. Ҳалола қилинмай туриб эри билан қайта никоҳланиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

  5. Dilnoza:

    Taloq deganda otayam qattiq gazabda bolsa ham otadimi
    Turmush ortogim men xichqachon tan olmiman u gapimni ozimdamasidim deb judayam qattiq siqilyabdi

    • ahlisunna.uz:

      Ҳар қанча ғазабланган ҳолда бўлсин, барибир сўзи эътиборга олинади ва талоқ воқе бўлади. Валлоҳу аълам.

  6. Гулчехра:

    Маст холда уч талок куйса ва ундан афсусланса , буям талок сифатида утадими

    • ahlisunna.uz:

      Ассалому алайкум. Ҳа, маст ҳолда айтилган талоқ сўзи шаръан ҳисобга олинади. Сўз айтилгандан кейинги афсус-надомат никоҳни қайта жойига тиклай олмайди.

  7. Руслан:

    ас-Саламу алейкум
    мен анча каттик мулохазалардан сонг озим билмаган холда шу сайтиларди топиб олдим иншаллах умид киламанки саволимга етарлича коникарли даражада далиллар асосида жавоб оламан деган умитдаман

    биз янги оила курганмиз хозирда фарзандим 5 ойлик хозирда алохида яшемиз
    у пайитда аёлим адашмасам 2-3 ойлик хомилада эди бизи орамизда болар бомасга можоро чикиб жанжаллашадигон болиб колдик билмадим аёлим хомиладорлиги сабаблими ёки можороларимиз сабаблими салига Ота эшигига кетишни хохледигон болиб колди ва мен шарт койдим агарда шу уйди остонасидан уйдан кетиш нийятида чикадигон болсен жавобини олдинг 2 агарда бизникидан кетиш нийятида чикиб кетиб Ота эшигини остонасидан кирар экансан жавобини олдинг ва яна бир нимаям деб шарт койдим
    кунларни бирида яна йок йердан келишмовчилик келиб чикди ва аёлим нарсаларини йигиштира бошлади ва мен бу сафар кетсен бир йоли кетасан деб нарсаларини борини йигиштира бошладим аёлим уларни мен обкетмиман уйимдагилар келиб обкетишади деб колига кирган нарсасини олдида дарвозадан чикмокчи болганди мен агарда уйдан кетиш нийятида дарвоза хатлаб чикса жавобини олишини айтдим шунда аёлим бошка койилган шартларни эслаб 2-3 маротаба жавобими олган боламанакан дедида шартими кайтиб олишими соради мен аёлими уйда ушлаб колиш максадида созимда катий туриб олдим ва уйга кириб кетдим кейин дарвоза каттик дараклаган эди такбир айтиб дарвоза тамон югириб чикиб карадим карасам аёлим уйдан чикмаган экан кейин хар хил гаплар билан созларимни кайтиб олишимни ва уйига кетишига рухсат беришимни соради мен эса катиб олмаслигимни сабир килса Онам келишини ва рухсат сораб бориб келишини айтдим аёлим конмади ва хар хил йоллар билан бу созларими кайтиб олишимни соради мен конмадим шунда аёлим э инсон тогри тушининг вужудимда сизни зуриётиз бор мен барибир комиман хомиладорлигими тогри тушиниб кайтиб олсез боларди фарзандиз отасиз тугилмасин диябман деди охир окибат конмаганимдан кейин майли шартизи озгартиринг бола тугилганидан кейин болани сизга созсиз бераман кейинрок эса уни эмизмиман факат кетишимга рухсат беринг холенг шу гапларимда яни сизга бераётган вадаларим учун касам ичаман деб килган тоат ибодат окиган намозию тутган розаларини килган барча амалларини ва ИЙМОНИНИ ортага койиб РОББИЛ АЛАМИННИ номи ила касам ичди ва созида туришлигини эртага бу созларини инкор этмаслигини ва берган вадасига вафо килишлигини айтди кейин мен шартими озгартирдим аузубиллах я Аллах озин кечир ожиз кулингни роббим

    агарда шу уйни остонасидан кетиш нийятида чикар экан жавобини олдинг бор ана очик айтаман 1 талогини оласан факат качонки вужудингдаги мени фарзандимни яни болани тугганингдан кейин уни вужуди сени вужудингдан ажраганидан сонг тугилиб болани киндиги сендан узилганидан сонг яни сизлар бир бирларингизни тананггиздан бутунлай ажраганинггиздан кейин бу талок сенга бориб тегади дедим

    шундан сонг аёлим бир неччи маротаба чикмокчи болганди уни такбир айтиб тохтатиб колдим шу нимадур болди эээээээээ дедию остонадан чикиб кетиб колди мен уни чикиб кетаётганини сезмай колдим аёлим остонадан чиктию бошини ушлаб колди ва дод сола бошлади вой нима килиб койдим нимага унака килдим кай хаёлда килдим деб йиглай бошлади ва уйга кайтиб кирмокчи болди мен бу ишдан сонг уни энди уйга киришни иложиси йок деб уйига кузатвордим сонг опаси билан келди болиб отган ишларни борини айтмаган экан мен болиб отган ишни борини айтиб уйига бориб мухокама килишларини айтдим ва уларни уйларига кайтариб юбордим ( мен савдо билан шугилланаман улар мен савдо киладигон жойга келишган эди) сонг мен онамга телефон килиб айтдим кечкурин улар уйимизга опаси билан келишди мен олиб когани унамадим ва яна уйларига кайтариб юбордим орада 5 ёки 15 кунларча откандан сонг мен аёлими каттик яхши корганлигим сабабли уни кечириб уйга кайтариб олиб келдим ва олдин канде болса ошанде яшей бошладик орадан хеч канча вакт отмай аёлими Онам билан хомиладорлик корикларига биргаликда чикишига рухсат бердим сонг 2-3 кун кочага хомиласини билинтирувчи ва калтарок кийимда кочага чикканлиги учун яна жанжаллашдик мен тирикчилик дардида бозоримга кеттим сонг аёлим яна у бу нарсасини олиб уйига кетмокчи болаётканини Онаси келганлигини айтишди оша куни орамизда яна жанжал болди ва айрим айтиб болмедигон ишлар болиб отди мен эртаман тирикчилик дардида кетаёткан эдим аёлим мени тохтатиб олдингиде яшемизми мени кечирасизми деганди олдингиде иложиси йок яна вакт кортасатади бир нима деёлмиман бари сени колингда бу сафар энди озин курашасан деб кеттим билсам уйдан кетиб колибти орада анча жанжаллар болиб отти аёлим бизникига кемади мен эса озилар обориб койилар мен обкетмиман деб юровирдим Онам Кайнатам ва Кайнам бизларни коришиб гаплашишимизга карши болишди мен эса бунга карши туриб аёлим билан коришиб юрдик ортада имконини килиб аёлим билан якинлик килиб турдик
    охири аёлим 7 ойлик хомила вактида бизни бу якин коришишларимиз тохтади
    хозирда аёлим оша август ойида Ота эшигига кетгани бойича оша йерда айтканимде фарзандимиз 5 ойликдан отди аёлимни уйидагилар силар бир бирингизга номахрамсизлар деб якинлаштиришмаябти аёлим эса канакилиб битта аёлга икки марта уйланиш мумкин деб кайта никох окитишга унамаябти
    мен бу мени кийнаётган муаммо билан масжидларга мурожат килдим улар мени козихонага жонатишди у йердаги кози эса мени муаммойими бошидан охиригача эштиб эштимастанда у создан сонг сизлар бир бирингизга номахрам эдингизлар ва силар зино килгансизлар деди ва агар аёлиз истаса бирга келинглар никохингизни янгилаб коямиз деди кейин мен бу домлани созлари ва чикарган хукмидан коникмасдан интернет оркали саволимга жавоб кидира бошладим ва
    spaces.ru сайтидан бу марузаларни топдим
    29_Taloq_qilingan_ayolni_farzand_korishligi.mp3 —
    30_Hotinini_talogini_farzand_korishga_boglashlik.mp3 —
    17_Homilador_ayolni_qaloq_qilishlik_bobi.mp3 —

    эштиб чикдим шулар келиб чикиб гапирсам хам копчилик мени созларимга этибор бермаябти
    мени мурожатимдан сабаб шуки
    мен ва аёлим ортасидаги никохга путир етганми
    бизлар никохимизни янгилашимиз керакми агарки аёлим тамондагилар рози болса албатта
    эслатаман талок муддатли эди муддати етиб келмасдан мен аёлими кечириб кайтариб олдим ва у болиб отган вокеалар пайтида аёлим хомиладор эди ( мен бу муаммойим билан россиягача ахли сунналарга мурожат килдим улар 1 дан талогнг муддатли эди 2 дан аёлинг хомиладор эди сен койилган муддат етиб келмасидан аёлини кайтариб олган болсанг ва унга мен сени кайтариб олдим ёки кечирдим деган болсанг никохингга путир етмаган сизлар эри хотинсизлар деб жавоб беришди)

    бу даражада коп ёзганлигим учун Аллох йолида кечирим сореман агарда борини тушинтириб ёзмасам конглим толадигон жавоб ололмиман деб борини борича ёзишга мажбур болдим кейин исломда коп нарсалар очик айтилгани учун мен хам айрим нарсаларни очигича айтишга мажбур болдим

    олдиндан ДЖАЗАКАЛЛАХУ ХАЙРАН

  8. Ruslan:

    ас-Салому алейкум аёлим хомиладор эди 2-3 ойлик аёлимга шу остонадан уйдан кетиш нийятида чикиб кетсен фарзандин тугулганидан кейин талоксан дегандим аёлим эса жанжаллашиб колгандик уйдан кетиш нийятида уйдан чикиб уйга кайтмокчи болди мен рухсат бермадим оиласидагилар кайтариб олиб келишди ва мен яна олиб колмадим орадан 5-6 кун откандан сонг уни кечирдим ва келишилган холда кайтариб олиб келдим яни талок муддати йетиб келмасдан туриб орадан хеч канча отмасдан яна жанчаллашиб кетиб колди бу сафар хеч канде шартларсиз биз аёлим то хомиласи 7 ойлик болгунига кадар коришиб юрдик орамизда эри хотинди орасида нима болса хамма нарса бор эди аёлим огил фарзанд корди фарзандимиз 5 ойликдан отди хозирда аёлим тамондагилар сизлар но махрамсизлар дейишябти аёлим эса никохни кайта тиклашга конмаябти мен уларга талокни муддати етиб келмасдан туриб кайтариб олдимку кейин у хомиладор эди никохимиз узилмаган десам улар бунга конишмаябти мен бу созларни

    30_Hotinini_talogini_farzand_korishga_boglashlik.mp3 —
    17_Homilador_ayolni_qaloq_qilishlik_bobi.mp3 —
    5_Tolaqni_biron_bir_narsaga_boglashlik.mp3 — марузаларни эштиб айткандим шу муаммойимни ечишда ёрдам берсангиз олдиндан джазакаллаху хайрон

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Сизни тушундик. Албатта жавоб ёзамиз. Бироз сабр қиласиз.

  9. Дилфуза:

    Ассалому алейкум .уч талок борасидаги ёзилган маколани Астойдил укиб чикдик .
    Бундан 23 йил аввал тугрук пайтида эримла манга манга бунака Хотин керак эмас уч талок деб айтган эканлар бундан Ман бехабар болганман бола 8 ойлик болганида бувимлар мани чакириб шунака болган деганлар
    Оилада билимсизликдан хеч Ким этиборли болмаган бунга
    Мачити домласига бориб никохни янгилашни сураганман ва борганимизда эримдан сурашган аник уч талокми ёки талоксан диганмисиз деб улар уч талокмас деб туриб оганлар кейин никох укиб куйган домла .
    Уйга келиб бувимлага этиб берсам улар Бир эмас укки уч маротаба уч талок деган дидилар ,у пайтлар узим ёш ва бу борада билмим болмаган кейин никох укилдику деб яшаб юрганмиз шу кунгача .
    Ушанда уч талок ни огизга олмасликни ва Уни нималигини домла тушунтирган бизларга
    Орадан 10 йиллар утиб эрим ичкиликга ружу куйганлар олдинам ичардилар кейин зурайиб кетди ,ичишни ташлен ёки яхшиликча ажрашийлик делим шунда ула кетма ташиман дедилар Ман шарт куйдим агар исчез Ман сизга уч талокман деб нималигини билас лесам ха биламан дедилар Рози болдилар .
    Хеч канча вакт утмай талок тушди Нима килишни билмай зир югурдим кипкуйган шартим учун пушаймон болдим хаммадан суриштирдим фатво болими бошлиги гача бордим
    Ула юзаки эшитиб эриз блн Келин Диди ва бошка мазхабда бор деб никох укиб куйди .Шу кунгача кунглим хотиржам эмас Эди .
    Оллохим хидоятга чакир деб Дуо килиб зикр ва шукр килиб турганимда шунга ухшаш вокеани телеграм каналида укиб колдим ва изланишим сизлар ёзган маколага такалди Рахмат Оллохим Рози болсин сизлардан .
    Эрим блн гаплашдим улаям тушундила кип куйган хатоларимиз олдида оллохим олдида жавобгармиз УЗИ кечирсин .Икки углимизга хам айтдик иккинчи углим ич этини евоти Ман харомиманми деб .
    Киёматда оллохим олдида Нима диган одам болдик деб тавба тазарру килиб ётибмиз .
    Улаям мана тавба килиб ичишни ташлаб намоз бошладила охиригача хайирли ва бардавом килсин .
    Сизлардан икки саволим бор жавобини кутвоман олдинам киска килиб ёзувдим
    Уртади никохни хукми Нима болади ва иккинчиси алохида хонада яшаса боладими Бир уйда туриб ,Расуллулох бундан кайтарганларини эшитдим болмаса униям иложини киламиз .
    Кейин Яна саволим углим узини Харомиманми деган саволи мани кийнавоти .
    Кимматли вактизни оганим учун узр
    Жавобилани интизорлик блн кутамиз

    Бир нарсани тушунила олдин фарзандларимиз ёш ва узимхам билимим у даражада эмас Эди хозир факат Оллохим тогри деб билган йулдан юришни ва азобидан куркган холда сизга мактуб ёзвотман мани кийнавоти ани шунча йил эрим деб билган одамга харом ва Зино килиб келдим деб ичими евоман .
    Илтимос жавобилани кутаман

  10. Ассалому алейкум .уч талок борасидаги ёзилган маколани Астойдил укиб чикдик .
    Бундан 23 йил аввал тугрук пайтида эримла манга манга бунака Хотин керак эмас уч талок деб айтган эканлар бундан Ман бехабар болганман бола 8 ойлик болганида бувимлар мани чакириб шунака болган деганлар
    Оилада билимсизликдан хеч Ким этиборли болмаган бунга
    Мачити домласига бориб никохни янгилашни сураганман ва борганимизда эримдан сурашган аник уч талокми ёки талоксан диганмисиз деб улар уч талокмас деб туриб оганлар кейин никох укиб куйган домла .
    Уйга келиб бувимлага этиб берсам улар Бир эмас укки уч маротаба уч талок деган дидилар ,у пайтлар узим ёш ва бу борада билмим болмаган кейин никох укилдику деб яшаб юрганмиз шу кунгача .
    Ушанда уч талок ни огизга олмасликни ва Уни нималигини домла тушунтирган бизларга
    Орадан 10 йиллар утиб эрим ичкиликга ружу куйганлар олдинам ичардилар кейин зурайиб кетди ,ичишни ташлен ёки яхшиликча ажрашийлик делим шунда ула кетма ташиман дедилар Ман шарт куйдим агар исчез Ман сизга уч талокман деб нималигини билас лесам ха биламан дедилар Рози болдилар .
    Хеч канча вакт утмай талок тушди Нима килишни билмай зир югурдим кипкуйган шартим учун пушаймон болдим хаммадан суриштирдим фатво болими бошлиги гача бордим
    Ула юзаки эшитиб эриз блн Келин Диди ва бошка мазхабда бор деб никох укиб куйди .Шу кунгача кунглим хотиржам эмас Эди .
    Оллохим хидоятга чакир деб Дуо килиб зикр ва шукр килиб турганимда шунга ухшаш вокеани телеграм каналида укиб колдим ва изланишим сизлар ёзган маколага такалди Рахмат Оллохим Рози болсин сизлардан .
    Эрим блн гаплашдим улаям тушундила кип куйган хатоларимиз олдида оллохим олдида жавобгармиз УЗИ кечирсин .Икки углимизга хам айтдик иккинчи углим ич этини евоти Ман харомиманми деб .
    Киёматда оллохим олдида Нима диган одам болдик деб тавба тазарру килиб ётибмиз .
    Улаям мана тавба килиб ичишни ташлаб намоз бошладила охиригача хайирли ва бардавом килсин .
    Сизлардан икки саволим бор жавобини кутвоман олдинам киска килиб ёзувдим
    Уртади никохни хукми Нима болади ва иккинчиси алохида хонада яшаса боладими Бир уйда туриб ,Расуллулох бундан кайтарганларини эшитдим болмаса униям иложини киламиз .
    Кейин Яна саволим углим узини Харомиманми деган саволи мани кийнавоти .
    Кимматли вактизни оганим учун узр
    Жавобилани интизорлик блн кутамиз

    Бир нарсани тушунила олдин фарзандларимиз ёш ва узимхам билимим у даражада эмас Эди хозир факат Оллохим тогри деб билган йулдан юришни ва азобидан куркган холда сизга мактуб ёзвотман мани кийнавоти ани шунча йил эрим деб билган одамга харом ва Зино килиб келдим деб ичими евоман .
    Илтимос жавобилани кутаман
    Эрим мани халала килиб олишгаям тайер лекин Уни ширк эканлигини укидик ва такдирга тан бердик.

    • ahlisunna.uz:

      Ассалому алайкум. Сизлардаги ҳолат анча мушкул. Хозирдан қатъий бир нарса дейиш қийин. Эрингиз тарафдан айтилган биринчи «уч талоқ» лафзи билан талоқ воқе бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. буни аниқлаш учун айнан ўша гапдан олдин сизга нималар деган, ҳолат қандай бўлган, ғазаб ҳолатидами ё одатий ҳолатми, «йўқол, менга керак эмассан, билганингни қил, бошинг очиқ» ва ҳоказо сўзларни айтганми ё йўқ? шуларни аниқлаштириш керак бўлади. Сиз телеграм орқали шу манзилга мурожаат қилиб ҳолатни ойдинлаштириб олишингиз мумкин. @Hikmatulloh_Muhammad

  11. Jamshid:

    Assalomu aleykum va rohmatullohi va borakatuh. Uyda ayolim bilan uyiga chiqishi haqida janjallashib qoldik shunda jahl ustida uyinga chiqsang taloqsan deb yubordim. Hali uyiga chiqqani yo’q. Nima qilish kerak nikoh yangidan o’qitiladimi yo boshqa chorasi bormi?

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аёлингиз уйига чиқса, шартга мувофиқ талоқ воқе бўлади. Агар уч талоқ деб шарт қўймаган бўлсангиз, олдин ҳам икки марта талоқ қўйиб никоҳни янгилатмаган бўлсангиз, аёлингиз уйдан чиқса талоқ тушади ва қайта никоҳлатиб олишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам бис-савоб.

      • Jamshid:

        Жавобингиз учун рахмат. Уч талок деган суз айтмаганман. Олдин хам талок килмаганман. Бир илмли кишини маслахат беришди. Бориб масалани айтдим. У киши худди касам бузилганда туланадиган бадал каби бадал тулашимни (10 мискинни бир кеча кундузлик таомини) кейин никох укитишим лозимлигини айтдилар.

  12. А л:

    Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокотуху домла саволим .Эри хотинига ишидан чикаман уйда утирасан ишламийсан ишиндан чикмасаен сенга 3талок деса
    Хотини ишидан чиксишга Рози булса ишламаса талок тушадими
    Агар ишидан Майли чикаман диб яна Эринрозилигини олиб уша ишига чикиб ишласа буладими йукми олдиндан рахмат

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хотин эрнинг шартига рози бўлиши билан талоқ тушмайди.

      Агар эр 3 талоқ шартини умумий ва давомий қўйган бўлса, яъни (ҳар қачонки ишга борсанг 3 талоқ деса) кейинчалик эрнинг розилигини олиб ҳам ишга бора олмайди. Эр бир сафарни назарда тутган бўлса, айтилган вақтда ишга бормаса ва кейинчалик розилиги билан борса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.

  13. Robiya:

    Assalyamu alekum

  14. Robiya:

    Assalyamu alekum, sizdan bir narsa so’ramoqchi edim. Erim jaxlda agar buvamizani uyiga borsang taloq tushadi dedilar, keyin o’sha kuni bormadim, oradan 2 haftami o’tgach qaynatam qaynanam erim qaynim i man birga buvimlanikiga bordik, endi bizaga taloq tushganmi iltmos javob bersela, zarl edi

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Талоқ келаси замон феъли билан айтилганда никоҳни бузмайди. Сизга кўра, эрингиз келаси замон феъли билан (Бувамизани уйига борсанг ТАЛОҚ ТУШАДИ) деган. Бу билан талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.

  15. Саломат:

    Ассалому алайкум. Мен хужаинимни хиёнатини билгандан кейин жуда каттик урушиб, улар жахл устида менга 3 талоксан дедилар. Бу хисобланадими

  16. Ravshan:

    Assalomu alaykum Taloqsan mingtaloqsan desa Nikon oqitib yashasa boladimi yoki yol yoqmi

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Сиз айтган сўзлар билан уч талоқ воые бўлади. Бундан кейин никоҳ ўқитиб ҳам, бирга яшаб ҳам бўлмайди.

  17. Алимухаммад:

    Ассалому алайкум устозлар.Муаллақ талоқ ҳукмини укиб чикдим.Аммо бир нарсага жавоб топа олмадим,хоп эр уз аёлига агар шу ховлига кирсанг талоксан деди энди бу ниятдан кайтмокчи бу ниятдадан кандай кайтади аёли бу ховлига кандай катиб киради ёки эр мен айтганимни кайтариб олдим деса булдими.Жавоб учун олдиндан рахмат.

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Эр аёлининг талоғини бирор ишга муаллақ қилса, бу шартидан қайта олмайди.

  18. Abrorbek:

    Assalomu aleykum domla

  19. Abrorbek:

    Savolim men ayolim bn ozgina janjalishib uyimga ketaman dedi ketsang sen kerakmassan dedim taloq niyyatidamas
    taloqni o’ylamagandimham men ishdan kelsam ketibdi keyin keldi shunda taloq tushmaydimi

    • ahlisunna.uz:

      Ассалому алайкум. Киноя йўли билан талоқ тушган бўлиши мумкин. Эҳтимоли бор. Шунинг учун никоҳингизни янгилатиб олинг. Валлоҳу Аълам.

  20. мадина:

    Ассалому алайкум сизларга саволим бор эди жавоб учун олдиндан рахмат 1йил олдин турмуш ортогим битта материални бугун шу куйлакни тикмасанг талоксан деган шунда мен кечги 12га тигиб битгизганман яна якинда жанжаллашиб талоксан деб 2 марта айтди энди буни йули кандай бу уч талокдайми илтимос жавобини езинг

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом.
      1-) «1йил олдин турмуш ортогим битта материални бугун шу куйлакни тикмасанг талоксан деган шунда мен кечги 12га тигиб битгизганман» бу вазиятда сизга талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам.

      2-) «якинда жанжаллашиб талоксан деб 2 марта айтди энди буни йули кандай бу уч талокдайми илтимос жавобини езинг» бу вазиятда икки талоқ тушган. Валлоҳу аъламт

      Сиз айтган ва тасвирлаган ҳолатга кўра, ораларингизда учта талоқ эмас, балки иккита талоқ тушган. Никоҳни янгилатиб олишингиз мумкин.

  21. Фуркат:

    Ассалому алайкум! Хурматли домла. Мен хотинимга смс оркали талок бергандим! санга талок деб. Смсни укиши учун телофондан ва телеграм оркалихам смс жонатканман хаммаси булиб талок сузи 4 мартда ёзилган. Лекин 3 талок берса умуман бир бирига но махрам болишини билмаганман. Илмсизлигим учун. хотинимга санга 3 талок деб ёзмаганман. Хурматли домла саволим куйидагича. Неча Талок тушган булади? Ва бир биримизга но махрам буламизми? Жавоб учун рахмат.

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Эркак киши аёлига уч марта ё ундан кўп марта талоқ қўйса (хоҳ оғзаки, хоҳ ишора қилиб, хоҳ хат ё СМС орқали) уста талоқ воқе бўлади. Идда тугагач, орадаги ришта батамом узилади ва улар энди бир-бирларига ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

  22. Rasuljon:

    Assalomu alaykum domla gapirmasdan taloqni õylasa bu ish bunday bõlsa hotim taloq deb õylasa. Taloq tushadimi va hech kimga aytmagan bõlsa ham

  23. Assalomu alaykum. Maniyam bir savolim bor edi. Javob uchun raxmat. Er. Shu uydan chiqsang 3 taloqsan desa. hotin. ciqsa bu qanaqa boladi shartli taloqmi barbir 3 taloq hisoblanadimi. Tushunmayamman. Endi nima qilish kere

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Сиз айтган ҳолат шартга муаллақ қилинган талоқ. Агар хотин эр назарда тутган уйдан, эрнинг таъқиқлашига қарамай чиқиб кетса орага уч талоқ тушади.

  24. Malika:

    Assalomu alaykum. Janjallashganimizda o’z hoxishim bilan uydan ketganman. Qaytib bormadim. Er uydan ketgan kuningdan boshlab o’zinga o’zing xo’jayinsan, taloq oldim deb hisoblaver desa taloq o’rnida o’tadimi? Faqatgina 3marta aytish shart emasmi?

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Сиз айтган ҳолатда орага талоқ тушади. Лекин нечта талоқ тушганини билиш учун эрнинг ўша пайтда нечта талоқ ният қилганини анқилаш керак.

  25. Shoxruh:

    Assalom alekum

  26. Shoxruh:

    Assalom alekum menda ham savol bor men ancha oldin hotinimi uydagilari bilan janjalashib qoldim ular kelib qizlarni olib ketishdi va orqalaridan tel qilib uni jonatvorishlarini soradimmular yoq deyishdi keyin jaxil ustida agar qizlariz shu uyga kelsa 3 taloq bolsin deb aytib yubordim keyin esa orqasidan astofurlo tavba qildim deb aytgan gapimi qaytarib oldim keyin esa ozim borib xotinimi olib keldim bunday holatda taloq tushganmi yoki bir taloq bolib tushganmi javob uchun raxmat

  27. Assalom alekum menda ham savol bor men ancha oldin hotinimi uydagilari bilan janjalashib qoldim ular kelib qizlarni olib ketishdi va orqalaridan tel qilib uni jonatvorishlarini soradimmular yoq deyishdi keyin jaxil ustida agar qizlariz shu uyga kelsa 3 taloq bolsin deb aytib yubordim keyin esa orqasidan astofurlo tavba qildim deb aytgan gapimi qaytarib oldim keyin esa ozim borib xotinimi olib keldim bunday holatda taloq tushganmi yoki bir taloq bolib tushganmi javob uchun raxmat juda kop shu savolimi yozdim lekin javob olalmayapman iltimos javob yozilar

  28. Умиджон:

    Ассалому алайкум. Турмуш уртогим билан айрим сабабларга кура жанжалашганимизда уйига кетган эди. Кейинчалик уйга юкларини олиш учун келган ва олиб кетаётганда онамлар учталок берасан деб турволдилар, айтиш жоизми йукми бир кариндошимиз хам ушбу холатга кушилиб турди. Ушбу холатда бермайман деган булсам хам, мени онам десанг берасан деб турволдилар. Албатта онамни хам гунохкор булишларини хохламайман, лекин ушанда учталоксан деб айтганман. Бундан кейин тумандаги имом хатибимиз борганимда ушбу нарсалар булган деб айтганимда, юкориданилардан фатво олиб айтаман деб кейинчалик чакириб никох укиб куйганлар, ушбу холатга изох берсангиз илтимос

  29. Assalomu alaykum. Bir maruzada eshittim erkak kishi bir lavz bilan 3 taloqsan desa ham 1 marta taloq tushadi 3 marta aytilmagan bolsa 3 taloq hisoblanmaydi 3 oygaca qayta nikoh qilmey ham 3 oydan oshsa qayta nikoh qilib yashasa boladi diyildi shu tugrimi. Yashaganda zino qilib yashash hisoblanmedimi. Javob uchun raxmat

  30. Шерзод:

    Ассалому алекум аввало хурматли сайт юргазувчи ва музлислар менда аам Бир савол бор еди масалан Бир аел киши 10 йил давомида ери бн яшамаса яни ери ташлап кетган бошкага уйланмаган лекин заксни аел Бир амаллаб кесиб юборган лекин ери талоксан демаган шу холатда 10 йил давомида аелни боши очик хисобланадими йоки ери талок беришни хохламаса кандай килиб бошик очик булиши мумкун ….

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Сиз айтган ҳолатда аёлнинг боши очиқ ҳисобланмайди. Эридан талоқ олиши керак.

  31. assalom aleykum jaxl ustida ‘qo’ydim» deyilsa taloq xisoblanadimi

  32. Мафтуна:

    Ассалолому алекум х6женим телеграмга яна кирсанг 3талоксан дедилар 3талоксан деп бир мартада айтса хам 1тага киради деп ешиттим шу т6рими бу гаплари касам 6ринида келганми телеграмга кирсам талок тушади

  33. Мафтуна:

    Ассалолому алекум х6женим телеграмга яна кирсанг 3талоксан дедилар 3талоксан деп бир мартада айтса хам 1тага киради деп ешиттим шу т6рими бу гаплари касам 6ринида келганми телеграмга кирсам талок тушадими талок лафзга богликми йоки мартага илтимос жавоб беринг

  34. Мафтуна:

    Х6женим телеграмга кирсанг деганлар кирмасам тушмедими талок бошка бировларни телеграмига к6зим тушип колсачи

    • ahlisunna.uz:

      Ўз ихтиёрингиз билан, онгли равишда, қасд қилиб телеграмга кирсангиз талоқ тушади. Беихтиёр кўзингиз тушиб қолса, тушмайди.

  35. Мафтуна:

    Ассалолому алекум мен феберлик канпаниясида ишлиман ешитишим б6йича феберлик канпаниясида ишлаш т6ри емас екан мен 6зим уйда 6тираман шу оиламга бироз фойдам тегса деп шу канпанияга азо б6гандим енди бу гапни ешиттим агар к6лимга ойлик олсам ойлигимнинг бир кисмини мискинларга таркатсам йоки хайрли ишга берсам бу ишим шунда хам ножойиз б6ладими хали ойлик олмадим илтимос иложи б6лса йордам берсангиз шу масалада

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Бизга ўша компания ҳақида батафсил маълумот ёзинг. Ишлаш тизимини аниқ билмай туриб, бу ерда жавоб бера олмаймиз.
      Шуни алоҳида таъкидлаб қўйиш лозимки, ҳаромдан топилган пулдан маълум бир қисмини етим-есирларга бериш билан у ҳалол бўлиб қолмайди. Аксинча, ҳаромдан топилган пулни савоб умидида эхсон деб беришнинг ўзи ҳам оғир гуноҳ!

  36. Samiya:

    Assalomu aleykum biror inson va’da berib va’dasini bajarmasa unga nima vojib bo’lasi

  37. Мафтуна:

    Ассалолому алекум феберлик канпанияси маркетинги оркездан одам килишдан иборат 6нг к6л чап к6лга 6хшаш 6зиз хам ишлисиз уларни хам ишлатасиз шунга карап ойлик чикади

  38. Malika:

    Ассалому алайкум. Эрим билан кайнотам уйида жанжаллашдик. Жахл холида сан билан яшамайман, йукол кет деди куп марта.
    Кейин торткилай бошлади. Мен каршилик килдим. Кайнотам узларизи уйда келишиб оласизлар деб мени кетишга кундирди. Эрим узимизни уйга келтириб узи ишга кетди. Ишдан келиб яна уша гапларини сан билан яшамайман сузини кайтарди ва кетишга тараддудланди отасини уйига кетишга, нарсаларини йигиштириб. Мен каршилик килдим. Жанжал давомида кейин талоксан деди. Кейин яна талоқ демасин дея жим булдим. Эрим кетди. Малум сабабларга кура эртасига смс оркали яна талоксан деб ёзди.
    САВОЛИМ: сан билан яшамайман лафзлари билан талоқ тушганми? Буни жуда жахл килиб айтса талок тушадими? Эрим бу сузлар билан талок тушишини билмаган. Кейинчалик тан олдики, сан билан яшамайман деганда ажрашишни ният килмаган. Аммо 1-чи талокни уша сузлардан кейин айтганди. Бизга жами 3та талоқ тушган шундайми? Олдиндан рахмат.

  39. Мафтуна:

    Ассалолому алекум феберлик канпанияси маркетинги оркездан одам килишдан иборат 6нг к6л чап к6лга 6хшаш 6зиз хам ишлисиз уларни хам ишлатасиз шунга карап ойлик чикади илтимос

  40. Zilola:

    Assalomualaykum meni hojaynim o’z hohshi bilan emas majburan taloq telefonda dedi ota-onasi agar hotinini desen biz seni oq qilamiz deb ilojsizlikdan telda»men ota-onamdan kechomimanakan taloqsiz «dedi endi men nomahramanmi iltimos javob yozvorin

  41. Iltimos savolimga javob bervoring

  42. Сайёра:

    Хужайиним билан каттик жанжаллашиб колдик хар доимгидек менга кул кутардила, жонимдан утиб кетганидан сиз билан яшамайман, сиз талоксиз дедим 3 марта ва 34 марта талоксиз дедим, аёл кишини талок дегани утадими.

    • ahlisunna.uz:

      Аёл кишининг талоғи ҳисобга ўтмайди. Лекин одобсизлик қилибсиз. Бундан кейин бу гапни тилга олманг!

  43. Kunfu panda:

    Assalomu aleykum. Savolim quydagicha er musofir yurda ayoli uyida erning onasi bilan janjallashib qolib ajrashaman dep uyiga ketib qolgan keyin eri ayoliga telefon orqali xat yozishgan nima bulganini suragan va janjalashib ketishgan ayol eriga kechishga ajrashishga tayyor turipsizmi deganda er ajrashib bulibsanku uyinga ketib qolibsan uysa ajrashaman dep ketib endi menga boshqacha gapirma iki yuzlamachi dep ayolini sokkanday bolib uyda nima degan bulsang ushani qil gapingda tur degan ayolini qilgan ishidan g’azablanib kunglida hechnarsani niyyat qilmagan buogan usha paytda ayol eriga xop sizlar aytganday buladi degan.keyin er ayoliga uyga qayt ertaga gapsoz kopayadi qancha uyingda utirsang shuncha gap soz chiqaveradi gap kopaymasidan avval uyga bor xotin buladigan bulsang bugun uyga qaytib bor bugun bormasang ertaga kelmay quyaver dep xotiniga jaxl ustida aytgan qalbida nima niyyat qilganligi nimani xolxaganini juda g’azablanganidankeyin eslolmaydi.ayol xop qaytaman degan kech bulganda ayolni uyidagilar ayolni eriga ertaga uzimiz olib borib quyamiz dep aytgan va er rozi bolgan shu xolatda ortadagi nikoxga zarar yetganmi yoki yoqmi er uzi aytgan gaplarni nima maqsatda aytganligini uzixam bilmayapti. Javobingiz uchun kattakon raxmat

    • ahlisunna.uz:

      Ва алайкум ассалом. Бизнинг хулосамизга кўра сиз тасвирлаган ҳолатда никоҳга зарар етмаган. Лекин эҳтиёт юзасидан никоҳларни янгилатиб олса яхши бўлади.

  44. Jasurbek:

    Assalomu allaykum. Agar er ayoliga ushbu honadondan agar uyemdeglar bilan urishib chiqib ketsen uch taloqsan desa ayol chiqib ketsa uch taloq boladimi

  45. Abdulbasid:

    Assalomu aleykum men 1 chi turmushimda ayolimda kop marotaba javobimni berin deb aytganiga jaxl ustida taloq berganman. xozirda 2 chi marta uylandim ayolim judayam yaxshi man roziman ayolimdan lekin hayolimda (tilimda emas) bazida eski hayotimdagidek taloq kelib qoladi ozidan ozi miyyamga ornashib qolgan bolmasam hechqandek muammo yoq shu taloq otadimi

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *