№8. Росулуллоҳга

Рисолат мулкида энг яхши гултож,

Жаҳонни зулматдан ёритган сирож,

Нажотга топилмай қолганда илож,

Олам сиздай зотга нақадар муҳтож!

Изласакда қумсаб оламда бу кун,

Тополмаймиз сиздай инсонни бугун,

Соғинган умматга соф ислом учун,

Олам сиздай зотга нақадар муҳтож!

Иймондан қурилган исломнинг қасри,

Биз учун армондир саодат асри,

Замонлар шиддатла чопгани сари,

Олам сиздай зотга нақадар муҳтож!

Кўнгил сизни мудом сўраб қўймаса,

Сийратда соғинчга кўнгил тўймаса,

Сизсиз мушк анбар ҳам хуш бўймаса,

Олам сиздай зотга нақадар муҳтож!

Сиз учун қилсам гар бу жоним фидо,

Қилмаган бўламан шукрингиз адо,

Сиз учун кўзда ёш тугаса ҳатто,

Олам сиздай зотга нақадар муҳтож!

Хаёлда турли хил ўйларни ўйлаб,

Соғинчли сўзларим қалбимдан сўйлаб,

Бу шеърим сиз учун ёздим атайлаб,

Олам сиздай зотга нақадар муҳтож!

 

Ийсохон Яҳё

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...