№11. Фотима она (розияллоҳу анҳо)

Қулоқларим қолди зор сўзларига,
Кўзларим қаролмаса кўзларига.
Қандай тупроқ тортингиз юзларига
Сиз отадан, биз Расулдан айрилдик.

Парваришлар қилиб тинмай гирёна,
Атрофида ҳар он бўлиб парвона.
Дардингизга шерикмиз, Фотима она,
Сиз отадан биз Расулдан айрилдик.

Кўзингизда истироблар томчиси,
Қалбингизни қийнар алам қамчиси,
Қисқа экан умрларин арғамчиси.
Сиз отадан биз Расулдан айрилдик.

Кимдир, сиздек отасини суйгувчи,
Кимдир, бундай дардга оғир куйгувчи.
Ота дея кўзидан ёш қуйгувчи,
Сиз отадан биз Расулдан айрилдик.

Бу умматга суннат эди суҳбати,
Абу Бакр, Умар, Усмон улфати.
Тугабдими бу дунёда муҳлати,
Сиз отадан биз Расулдан айрилдик.

Ҳар қандай қалб эриб кетар музлари,
Кўз ёшидан ювилади юзлари.
Эй Фотима, Расулуллоҳ қизлари,
Сиз отадан биз Расулдан айрилдик

Ўтмоқда қанча йиллар, қанча асрлар
Қанча бинолар битди қанча қасрлар.
Ислом аҳлин қалби ҳамон эзилар,
Сиз отадан, биз Расулдан айрлидик.

Муслим учун жуда оғир мусибат,
Йиғлар олам, йиғлар тинмасдан уммат.

Акбаржон Абдулмажид

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...