АЛЛОҲГА МУҲАББАТ ҚИЛИШ САБАБЛАРИ

2253654547лоыавтиКимда ушбу уч нарса бўлмаса у  Аллоҳ таолога муҳаббат қилувчи бўлмайди:

Аллоҳ учун мўминларни яхши кўриш. Бунинг аломати: — улардан қийинчилик ва азиятларни кетказиш ва уларга манфаат бериш.

Аллоҳ учун Росулуллоҳга муҳаббат қилиш. Унинг аломати Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига эргашиш. Аллоҳ таоло: “Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг..”, деб айт”, деган.

Тоатларни маъсиятлардан афзал қилиш билан  Аллоҳга муҳаббат қилиш. Айтладики: “Неъматларни зикр қилиш муҳаббатни келтириб чиқаради”.

Аллоҳ таолога муҳаббат қилишга олиб борувчи сабаблар 10 та:

  1. Қуръонни тадаббур билан қироат қилиш, унинг маъноларини тушуниш ва Аллоҳ таолони муродини англашга ҳаракат қилиш.
  2. Фарзлардан сўнг нафллар билан Аллоҳ таолога яқин бўлиш. Чунки улар муҳаббат қилишдан маҳбублик даражасига кўтарилишдаги воситалар.
  3. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ҳар қачон тил, қалб, амал ва ҳол билан зикр қилишда бардавом бўлиш. Муҳаббат қилувчининг муҳаббатдан насибаси зикрдан насибаси қадар бўлади.
  4. Ҳавои-нафс ғолиб келганда Аллоҳга маҳбуб бўлган нарсаларни ўзига маҳбуб бўлган нарсалардан устун қўйиш.
  5. Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини қалбан ўрганиш ва мушоҳада қилиш. Кимки Аллоҳнинг исм, сифат ва феъллари билан таниса, шубҳасиз у Аллоҳга муҳаббатли бўлади.
  6. Аллоҳ таолонинг яхшилиги, эҳсони, ботиний ва зоҳирий неъматларини мушоҳада қилиш.
  7. Роббиси олдида қалбини бутунлай ҳокисор тутиш.
  8. Илоҳий файз ва тажаллийлар тушиш вақти — бомдоддан олдинги саҳарларда — Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан холи қолиш. Бу У зотга муножот қилиш, каломини тиловат қилиш, қалби билан Унинг ҳузурида туриш билан бўлади. Истиғфор ва тавба билан ниҳоясига етказади.
  9. Ҳақиқий муҳаббат қилувчи зотлар билан ҳаммажлис бўлиш. Уларнинг суҳбати дурларини энг покизаларини йиғади.
  10. Қалби ва Аллоҳ таоло ўртасида тўсиқ бўладиган барча сабаблардан узоқ бўлиш.

Мана шу юқорида ўтган сабаблар орқали муҳаббат қилувчилар муҳаббат даржаларига етадилар.

“Рисалатул мустаршидин” китобидан «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Саминов Аъзам таржима қилди.

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...