ЖУМА КУНИ БИЛАН БОҒЛИҚ 5 ФАЗИЛАТ

zhuma-muborak-БАЙРАМ

Ибн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (шундай экан) Ким жумага келса ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атр бўлса ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин”. Имом Суюутий Хасоис ул-жумъа.

ИККИ КАРРА АЖР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

Ҳар жума куни аҳлингиз билан мужомаат қила олмайсизми? Бас, ким ўшандай қилса унга икки карра ажр бор. Ўзининг ғусли ва аёлининг ғусли учун. Имом Суюутий Хасоис ул-жумъа.

БИР КУНДА БИР ЙИЛЛИК ИБОДАТ САВОБИ

Авс ибн Авс ас-Сақофийдан ривоят қилинди, у айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман Ул зот айтардилар: “Кимки жума куни ғусл қилса, эрта туриб масжидга улов минмасдан яёв борса, имомга яқин жойлашиб унга қулоқ солса, лағв сўз сўзламаса унинг ҳар бир қадамига бир йиллик (нафл сиём ва қиём) рўза ва намоз савоби берилади”. Абу Довуд, Имом Аҳмад, ҳоким, Термизий, Насаий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ибн Хузайма. Саҳиҳ.

ФАҚИРЛИКНИ ДАФ ЭТАДИ

Асмаъий раҳимаҳуллоҳ деди: Бир куни халифа Ҳорун ар-Рашид хузурига кирдим. Жума куни эди. У тирноғини олиб ўтирган экан. Унга нега айнан бугун тирноқ олаётгани ҳақида савол қилдим.

У деди: Тиронқоларни пайшанба кунда олиш суннатдан, тўғри, аммо менга “жума куни олишлик фақирликни қайтаради”, деган хабар келган.

Мен унга: Эй Амир ал-мўминин! Сиз ҳам фақирликдан қўрқасизми…?! – дедим.

У: Эй Асмаъий, фақирликдан мендан кўра кўпроқ қўрқадиган ким экан?! Менинг хавфим ҳамманикидан кўпроқ — деди. ал-Мужоласа ва жавоҳир ул-илм. 159/ ривоят.

ЖУМА КУНИ ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйҳи ва салламдан ривоят қилинди, Ул зот дедилар: “Жума кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтда намозида тик туриб Аллоҳдан нимани сўраса, албатта унга беради!”

Шу вақт ҳақида: энг асаҳҳи ёки асаҳларидан биттаси шуки, у имом минбарга чиқиб, намозини  тамомлагунча бўлган вақт оралиғидир. Зеро, “Саҳиҳи Муслим”да бу собитдир. Лекин дуони қалби билан қилиши керак. Қўлини кўтариб, ошкора гапириб қилмайди. Чунки жумага келганлар бу вақт мобайнида жим туришликка маъмурдир. Ҳошияту Ибн Обидин. 3-Ж. 42 – Б.

Муҳаммадали ПИРҚЎЗИЕВ

“Ҳазрати Умар Одил” масжиди имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 2 та

  1. Интизлр:

    Мени саволим бор. Мен дугонам билан каттик бахислашиб колдик дугонам 5 вакт намоз укийди жума куни еди ерталаб дугонам жума кунинг муборак булсин деб айтди мен рахмат катта сени хам жума кунинг билан табриклайман дедим шунда дугонам менга жума куни билан табрикланмайди факат муборак булсин дейилади деп колди. Мен уз фикримни айтиб дугона икаласи хам бир суз десам мандан жахли чикиб озгина узоклашдик. Айтингларчи табриклаш гунохми?

    • ahlisunna.uz:

      Ассалому алайкум. Ўзбек тилида «Муборак бўлсин!» деб айтилган гапнинг умумий маъноси табриклашдир! Ўзгаси эмас. Аслида дугангизнинг ўзи сизни табриклаган.

      Дарҳақиқат, жума куни билан табриклаш жоиз эмас, деган гап бор. Лекин бу эътиқоди бузуқ баъзи оқимларнинг бузуқ қарашларидан бир холос. Унга эътибор қилинмайди. Ўша дугонангизга қуйидаги ҳаволада эълон қилинган мақолани ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

      http://ahlisunna.uz/dostim-juma-muborak/

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *