ЎЛАКСАНИ ЕЙИШДАН ҲАМ ОҒИРРОҚ ГУНОҲ

نسورАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Асламий деган бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб ҳаромга юриб зино қилиб қўйганини тан олди. Расулуллоҳ унга эътибор қилмадилар. У яна жанобимизнинг олдига келиб қилмишига иқрор бўлди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди. Охир оқибат Расулуллҳ унга: “хўп нима истайсан ўзи?”—дедилар. У: мени поклаб қўйишингизни истайман, деди. Расулуллоҳ уни тошбўрон қилишларини амр қилди ва ҳукм ижро этилди.

Худди ўша жараёнда икки киши ўзаро қуйидагича суҳбат қурар эди: “Бу одамнинг эси борми ўзи. Аллоҳ таоло уни айбини яшириб қўйган бўлса-ю у шукр қилмасдан ўзини ошкор қилиб ўтирибди. Мана оқибати ит каби ўлиб кетди…”.

Бу суҳбат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қулоғига чалиниб қолган эди. Аммо уларга ўша ҳолда индамаган эдилар. Бироз ўтиб Расулуллоҳ оёқлари осмондан бўлиб ётган эшак ўлаксаси олдидан ўтиб қолдилар ва: “фалончи билан пистончи қани?”— деб сўрадилар. Ҳалиги икковлари лаббай ё Расулаллоҳ, шу ердамиз, деб кўриниш беришди. Шунда уларга: “Мана шу эшакни гўштидан енглар” дедилар. Улар: Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизни кечирсин, эшак ўлаксасини еганимиз нимаси?!—дейишди. Шунда Расулуллоҳ: “Боя ҳалиги кишини обрўсини тўкиб гапирганда орттириб олган гуноҳларинг, мана шу ўлаксани еб топадиган гуноҳдан кўра шиддатлироқдир! Жонимнинг эгаси бўлган Зотга қасам, у хозир жаннат анҳорлари бўйидадир.”—дедилар.

(Ал-Иълам биҳурмати аҳлил-илм вал-ислам).

Бировнинг молига, жонига дахл қилишдан ўзимизни эҳтиёт қиламиз, негаки кишилик жамиятида бу жиноят бўлиб, қонунда тегишли жазога тортилишимизни аниқ биламиз. Аммо баъзи бир маънавий жиноятлардан ўзимизни тийиш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Масалан, юқоридаги ривоятда келтирилгандек, бошқаларнинг обрўсини ер билан битта қилиш. Бу жиноятдан ҳеч жирканмаймиз. Аслида бошқаларнинг ортидан гапириб обрўсини тўкиш ўлаксани истеъмол қилишдан ҳам оғир ва жирканч гуноҳ эканини ҳис қила олмаймиз.

Муҳаммадали ПИРҚЎЗИЕВ

“Ҳазрати Умар Одил” масжиди имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *