РАСУЛУЛЛОҲНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА 1

ezzat_19809_Copy1ЗИЁРАТ ДАЛИЛЛАРИ

Йилдан-йилга кўплаб ватандошларимиз ҳаж ва умра сафарларига бормоқдалар. Маълумингизким Мадинаи мунаввара шаҳрида Расулимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифлари бор. У ерга борганлар Расулуллоҳнинг масжидларида намоз ўқимасдан, қабрларини зиёрат қилмасдан қайтмайдилар. Лекин баъзи тоифа мансублари зиёрат масаласида жумҳурга хилоф тарзда бу амални ширк деб иддао қилиб келишади. Ва ҳолбуки зиёрат тўрт фиқҳий мазҳабда ҳам собит амалдир. Шайҳ Соғуржий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Фиқҳ ул-ҳанафий ва адиллатуҳ” (ҳанафий фиқҳи ва унинг далиллари) номли асарида зиёрат бобида қуйидагиларни далил сифатида келтиради:

روى عن ابن عمر قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: من حج فزار قبرى بعد وفاتى فكأنما زارنى فى حياتى

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ва саллам дедилар: “Кимки ҳаж қилса, бас, вафотимдан кейин қабримни зиёрат қилса, гўёки мени ҳаётимда зиёрат қилгандек бўлади”. (Сунани Дорақутни 2/278).

Яна бир ривоятда қуйидагича келади:

من زارنى متعمدا كان فى جوارى يوم القيامة و من مات فى احد الحرمين بعثه الله يوم القيامة من الامنين

Кимки мени қасддан зиёрат қилса қиёмат куни қўшним бўлади. Кимки икки ҳарамдан бирида жон топширса Аллоҳ уни қиёмат куни омон қолганлар сафида тирилтиради. (Мийзонул-иътидол 4/285).

Имом Соғуржийнинг “ал-Фиқҳ ул-ҳанафий ва адиллатуҳ” асари асосида.

Холидов ФАРОХИДДИН

“Усмон Зиннурайн” жоме масжид имоми

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *