РАСУЛУЛЛОҲНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА 2

ezzat_19809_Copy1ЗИЁРАТ ҲУКМИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ва салламнинг қабрини зиёрат қилиш мандуб амалдир. Бу жумҳури аҳли илмларнинг фикри. Бунга далил сифатида қуйидаги оят келтирилган:

 وَلَوْ أَنَّهُمْ إِذ ظَّلَمُواْ أَنفُسَهُمْ جَآؤُوكَ فَاسْتَغْفَرُواْ اللّهَ وَاسْتَغْفَرَ لَهُمُ الرَّسُولُ لَوَجَدُواْ اللّهَ تَوَّاباً رَّحِيماً

Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилган чоғларида ҳузурингга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли зот эканини топган бўлур эдилар. (Нисо сураси/64).

Савол туғилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламдан ўтганларидан кейин қандай далил қилиш мумкин?

Жавоб шуки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин ҳам қабрларида тирикдир ва Ул зот вафотидан кейин ҳам пайғамбар ва расул деб эътиқод қилинади.

Аллоҳ таоло айтади:

وَلاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ أَمْوَاتاً بَلْ أَحْيَاء عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар. (Оли Имрон сураси/169).

Пайғамбарлар қабрларида тирик ҳолида ризқланиб туришликка шаҳидлардан кўра ҳақлироқ зотлардир. Чунки шаҳидлик мақоми пайғамбарлик мақомидан пастда туради. Аллоҳ таоло айтади:

وَمَن يُطِعِ اللّهَ وَالرَّسُولَ فَأُوْلَـئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللّهُ عَلَيْهِم مِّنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاء وَالصَّالِحِينَ وَحَسُنَ أُولَـئِكَ رَفِيقاً

Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхши! (Нисо сураси/69).

Шу ояти каримада шаҳидлар пайғамбар ва сиддиқлардан кейин учинчи ўринда зикр этилмоқда. Энди, шаҳидларки қабрида тирик ва ризқланиб турар экан, пайғамбарлар қанақасига тирик бўлмасин?!

Пайғамбарларнинг қабрида тириклигига бир қанча ривоятлар ҳам далил бўлади. Масалан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда қуйидагича жумлалар бор:

ان لله عز و جل ملائكة سياحين فى الأرض يبلغونني عن امتى السلام

Аллоҳ таолонинг ер юзида саёҳат қилиб юрадиган фаришталари бор. Улар умматларимдан менга салом етказиб туришади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

الانبياء احياء فى قبورهم يصلون

Пайғамбарлар тирикдир, қабрларида намоз ўқийдилар. (Мизон ул-иътидол).

Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ деган:

زيارة قبره صلى الله عليه و سلم سنة بين المسلمين مجمع عليها و فضيلة مرغب فيها و اجمع العلماء على استحباب زيارة القبور للرجال كما حكاه النووى

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрини зиёрат қилиш мусулмонлар орасида ижмоъий суннатдир ва тарғиб этиладиган фазилатдир. Уламолар эркаклар қабрларни зиёрат қилиши мустаҳаблигига ижмоъ қилганлар. Зеро буни имом Нававий ҳикоя қилган. Имом Соғуржийнинг “ал-Фиқҳ ул-ҳанафий ва адиллатуҳ” асари асосида.

Холидов ФАРОХИДДИН

“Усмон Зиннурайн” жоме масжид имоми

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *