Ақидату Ибн Асокир

180903-INNERRESIZED600-700-15648

Фахриддин ибн Асокир номи билан танилган аллома Абу Мансур Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ад-Димашқий (550-620 ҳ./1155-1223 м.) раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг таниқли олими, шофеъий мазҳаби бўйича Шом муфтийси ҳисобланади. У зот “Дамашқ тарихи” номли кўп жилдли асар муаллифи Али ибн Асокир раҳимаҳуллоҳнинг амакиваччаси бўладилар. Унинг Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаи мутаҳҳаротлари – мўъминларнинг оналари тўғрисидаги ҳадислардан тузилган “ал-Арбаъин” асари шуҳрат қозонган.

Фахриддин ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ Дамашқ ва Қуддусдаги бир неча мадрасаларда бош мударрис, Шомдаги машҳур “Азровия” мадрасасининг биринчи мударриси бўлганлар. Қози бўлиш таклифи қилинганда эса кўнмаганлар.

Ибн Асокирлар хонадони ва сулоласидан дунёга машҳур олимлар етишиб чиққан. Уларнинг ҳаммаси шофеъий мазҳабида ашъарий таълимотли бўлганлар. Фахриддин ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ ҳам аҳли суннат ва жамоат таълимотининг ашъарий ақидасига кўра ўз ақидалар мажмуасини яратган. Улар кичик ҳажмли, содда ва тушунарли аниқ иборалар билан зикр қилинган. Мазкур ақида матни юз фоиз бизнинг мотуридия таълимотига ҳам мос келади.

“Ибн Асокир (р.ҳ.) нинг ақидаси”

بسم الله الرحمن الرحيم

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

إعْلَمْ، أرْشَدَنا اللهُ وَ إيَّاكَ، أنَّهُ يَجِبُ عَلَى كُلِّ مُكَلَّفٍ أنْ يَعْلَمَ أنَّ اللهَ عَزَّ وَ جَلَّ وَاحِدٌ فِى مُلْكِهِ، خَلَقَ الْعَالَمَ بِأسْرِهِ الْعُلْوِىَّ وَ السُّفْلِىَّ وَ الْعَرْشَ وَ الْكُرْسِىَّ وَ السَّمَوَاتِ وَ الْأرْضَ وَ مَا فِيهِمَا وَ مَا بَيْنَهُمَا.

Билгинки, Аллоҳ бизни ҳам, сени ҳам тўғри йўлга йўлласин! Ҳар бир ақл-ҳуши жойида балоғатга етган кимсага қуйидагиларни билмоқ вожиб бўлади:

Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўз мулкида ягонадир! Оламни бирин-кетин баланд-у пастни, Аршни, Курсийни, самоларни, ерларни ва улардаги ҳамда улар орасидаги нарсаларни яратган.

Изоҳ: мулк Аллоҳ таолоникидир! У зот коинотдаги катта-кичик барча нарсаларни яратган Зотдир! Ҳамма нарсани у яратган. Шундай экан, жами нарсалар унинг мулкидир. Ҳақиқий молик Аллоҳ таолодир. Ҳеч ким унинг мулкида шерик бўла олмайди.

جَمِيعُ الْخَلَائِقِ مَقْهُورُونَ بِقُدْرَتِهِ، لَا تَتَحَرَّكُ ذَرَّةٌ إلَّا بِإذْنِهِ، لَيْسَ مَعَهُ مُدَبِّرٌ فِى الْخَلْقِ، وَ لَا شَرِيكَ فِى الْمُلْكِ، حَىٌّ قَيُّومٌ.

Жами яралмишлар Унинг қудратига бўйсингандир. Ҳар қандай зарра Унинг изнисиз ҳаракат қила олмайди. Яратишда у билан бирга бирорта тадбир қилувчи йўқ! Мулкида шерик йўқ! У барҳаёт ва абадий турувчи Зотдир!

Изоҳ: дунёда яратилган ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг қудрати билан яралган бўлиб, унинг қудрати билан ҳаракатланади, сокин бўлади. Дунё тадбирини Аллоҳ таоло қилади. Хусусан, яратиш иши Аллоҳ таолога хос амалдир. Ҳақиқий маънода Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ҳеч нарса ярата олмайди. Унга ҳеч ким бу борада шерик бўлмайди. Коинот мулки ҳам уникидир!

«لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَ لَا نَوْمٌ…»، (بقرة ٢٥٥). «عَالِمُ الْغَيْبِ وَ الشَّهَادَةِ…»، (الأنعام ٧٣). «لَا يَخْفَى عَلَيْهِ شَئٌ فِى الْأرْضِ وَ لَا فِى السَّمَاءِ»، (آل عمران ٥). «… وَ يَعْلَمُ مَا فِى الْبَرِّ وَ الْبَحْرِ، وَ مَا تَسْقُطُ مِنْ وَرَقَةٍ إلَّا يَعْلَمُهَا وَ لَا حَبَّةٍ فِى ظُلُمَاتِ الْأرْضِ وَ لَا رَطْبٍ وَ لَا يَابِسٍ إلَّا فِى كِتَابٍ مُبِينٍ»، (الأنعام ٥٩). «…أحَاطَ بِكُلِّ شَئٍ عِلْمًا»، (الطلاق١٢). «… وَ أحْصَى كُلَّ شَئٍ عَدَدًا»، (الجن ٢٨). «فَعَّالٌ لِمَا يُرِيدُ»، (البروج ١٦).

(Аллоҳ таоло Қуръонда бундай деган): Уни на мудроқ тутар ва на уйқу (Бақара, 255). “Яширин ва ошкора (нарсаларни) билувчидир” (Анъом, 73). “Дарҳақиқат, на Ерда ва на осмонда бирор нарса Аллоҳга махфий (номаълум) эмасдир” (Оли Имрон, 5). “Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Ер зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Анъом, 59). “Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олган” (Талоқ, 12). “Ва (борлиқдаги) ҳар бир нарсанинг саноғини ҳисоблаб қўйгандир” (Жин, 28). “Ва истаган нарсасини амалга оширувчидир” (Буруж, 16).

قَادِرٌ عَلَى مَا يَشَاءُ، لَهُ الْمُلْكُ وَ الْغَنَاءُ، وَ لَهُ الْعِزُّ وَ الْبَقَاءُ، وَ لَهُ الْحُكْمُ وَ الْقَضَاءُ، وَ لَهُ الْأسْمَاءُ الْحُسْنَى.

У истаган нарсасига қодирдир! Мулк ва бойлик Уникидир! Иззат ва боқийлик Уникидир! Ҳукм ва қозилик Уникидир! Унинг гўзал исмлари бордир!

لَا دَافِعَ لِمَا قَضَى، وَ لَا مَانِعَ لِمَا أعْطَى، يَفْعَلُ فِى مُلْكِهِ مَا يُرِيدُ، وَ يَحْكُمُ فِى خَلْقِهِ بِمَا يَشَاءُ.

Ҳукм қилган нарсасини дафъ қилувчи йўқ! Берган нарсасини манъ қилувчи йўқ! Ўз мулкида хоҳлаган нарсасини қилади. Яралмишлари борасида истаган нарсасини ҳукм қилади!

Изоҳ: Аллоҳ таолонинг уҳкмларини қайтарувчи ёки ўзгартирувчи йўқ. Аллоҳ берган нарсани тўхтатиб қўювчи ҳам йўқ. Аллоҳ ўз мулик бўлмиш коинотда хоҳлаган нарсасини қилади. Ўзи хоҳлаганча ҳукм қилади.

لَا يَرْجُو ثَوَابًا وَ لَا يَخَافُ عِقَابًا، لَيْسَ عَلَيْهِ حَقٌّ، وَ لَا عَلَيْهِ حُكْمٌ، وَ كُلُّ نِعْمَةٍ مِنْهُ فَضْلٌ وَ كُلُّ نِقْمَةٍ مِنْهُ عَدْلٌ. «لَا يُسْأَلُ عَمَّا يَفْعَلُ وَ هُمْ يُسْأَلُونَ»، (الأنبياء ٢٣).

Савоб умид қилмайди, таъқибдан қўрқмайди! Унга ҳақ бўлмайди, унга ҳукм ўтказилмайди! Ҳар бир неъмат Ундан фазлдир. Ҳар бир ниқмат Ундан адолатдир. “У ўзи қиладиган бирор нарса ҳақида жавобгар эмас, балки улар (Аллоҳнинг олдида бандалар) жавобгардирлар” (Анбиё, 23).

Изоҳ: Аллоҳ бандаларига ва яратганларига қилган яхшиликлари учун савоб ва яхшилик умид қилмайди. Ҳем ким ва ҳеч нарса Алоҳга ҳаққини ўтказа олмайди, бирор нарсани қилишга мажбур қила олмайди, бирор нарсани Аллоҳга юклаб қўя олмайди. Аллоҳ таолони ҳеч ким таъқиб қила олмайди, у азобдан қўрқмайди. Бирор неъмат берса, у фазлдир, ўз хоҳишига кўра бергандир. “Ниқмат” офат, бало, азоб ва адоват маъносида бўлиб, Аллоҳ таолонинг адолати ила бўлади. Яъни, бирор кимсага офат ёки бало юборса, у зулм бўлмайди. Аллоҳнинг адолати бўлади.

مَوْجُودٌ قَبْلَ الْخَلْقِ، لَيْسَ لَهُ قَبْلٌ وَ لَا بَعْدٌ، وَ لَا فَوْقٌ وَ لَا تَحْتٌ، وَ لَا يَمِينٌ وَ لَا شِمَالٌ، وَ لَا أمَامٌ وَ لَا خَلْفٌ، وَ لَا كُلٌّ وَ لَا بَعْضٌ. وَ لَا يُقَالُ مَتَى كَانَ وَ لَا أيْنَ كَانَ، وَ لَا كَيْفَ كَانَ، وَ لَا مَكَانَ، كَوَّنَ الْأكْوَانَ، وَ دَبَّرَ الزَّمَانَ، لَا يَتَقَيَّدُ بِالزَّمَانِ وَ لَا يَتَخَصَّصُ بِالْمَكَانِ، وَ لَا يَشْغُلُهُ شَأْنٌ عَنْ شَأْنٍ، وَ لَا يَلْحَقُهُ وَهْمٌ، وَ لَا يَكْتَنِفُهُ عَقْلٌ، وَ لَا يُتَخَصَّصُ بِالذِّهْنِ، وَ لَا يُتَمَثَّلُ فِى النَّفْسِ، وَ لَا يُتَصَوَّرُ فِى الْوَهْمِ، وَ لَا يُتَكَيَّفُ فِى الْعَقْلِ،وَ لَا تَلْحَقُهُ الْأَوْهَامُ وَ اْلأَفْكَارُ. «…لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَئٌ وَ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ»، (الشورى ١١).

У яралмишлардан олдин мавжуддир. Унга олдин ҳам, кейин ҳам, юқори ҳам, паст ҳам, ўнг ҳам, чап ҳам, олд ҳам, орқа ҳам, тугаллик ҳам, баъзилик ҳам бўлмайди! Қачон бўлган, қаерда бўлган ва қандай бўлган дейилмайди! Унинг макони йўқ! У маконларни бўлдирган, замонларни айлантириб турган. Ўзи замонга боғланмайди, макон билан хосланмайди! Бирор нарса Уни машғул қилиб қўймайди! Ваҳима Унга ёпишмайди. Ақл уни ўраб турмайди. Зеҳн билан хосланмайди, нафсга ўхшатилмайди, хаёлда тасаввур қилинмайди, ақлда қандайлиги ўйланмайди, унга хаёллар ҳам, фикрлар ҳам ёпишмайди. “Унинг мислидек бирор нарса йўқдир. У Эшитувчи ва кўрувчидир(Шўро, 11).

Изоҳ: Аллоҳ таолонинг макони йўқ! Аллоҳ макон билан хосланмайди. Уни осмонда ёки Аршда дейилмайди. Зотан, осмонларни ҳам, Аршни ҳам Унинг ўзи яратган. Аллоҳ таолони “Қаерда?” деб бўлмайди. Хаёлга келган барча нарсалардан Аллоҳ покдир. Аллоҳга зеҳн, идрок, ақл каби нарсалар нисбат қилинмайди. Чунки, зеҳн, идрок, ақлни Унинг ўзи яратган.

تَمَّت العَقِيدَةُ الْمُرْشِدَةُ لِفَخْرِ الدِّين إبْن عَسَاكِر رحمه الله تعالى.

كَتَبَهُ حَمِيدُ اللهِ اَلْبِيرُونِى عفى عنه

Фахриддин Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳнинг тўғри йўлга бошловчи ақидаси тамом бўлди.

Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний.

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *