Етти нафар фақиҳ саҳоба

Lotin alifbosida

Саҳобаларнинг умумий сони ҳақида тадқиқотчилар ихтилоф қилганлар. Улар 30 минг нафардан 90 минг ва ҳатто 130 минг нафаргача дейилган бўлса-да, барчалари фиқҳий салоҳиятда тенг эмаслар. Фиқҳий фатво бериш билан шуғулланган ёки фавто берган саҳобалар сони 140 нафар атрофида, холос. Улар тўрт нарсани – имоматчилик, омонат сақлаш, маслаҳат ва насиҳат қилиш ҳамда фатво беришни бир-бирларига ҳавола қилишни одат қилган эдилар. Абдурраҳмон ибн Абу Лайло (693-765) раҳимаҳуллоҳ: “Бу масжидда бир юз йигирма нафар саҳоба билан учрашганман. Уларнинг ҳар қайсисидан бирор ҳадис ёки фатво сўралса, уни биродари яхши билишини айтиб, унга юборар эди”, деганлар. Бинобарин, саҳобаларнинг етти нафари энг кўп фатво берган, фатволари жамланган эди, холос. Масалан, Абу Бакр Муҳаммад ибн Мусо ибн Яъқуб ибн ал-Маъмун ал-Ҳошимий (IX аср) раҳимаҳуллоҳ саҳоба Абдуллоҳ ибн ал-Аббос разийаллоҳу анҳунинг фатволарини йигирма жилдли китобда тўплаган эканлар.

1) Умар ибн ал-Хаттоб (585-644) разийаллоҳу анҳу.

2) Абдуллоҳ ибн Масъуд (590-653) разийаллоҳу анҳу.

3) Али ибн Бу Толиб (600-661) разийаллоҳу анҳу.

4) Абдуллоҳ ибн Умар (612-693) разийаллоҳу анҳу.

5) Ойша бинти Абу Бакр ас-Сиддиқ (613-678) разийаллоҳу анҳу.

6) Зайд ибн Собит (615-665) разийаллоҳу анҳу.

7) Абдуллоҳ ибн ал-Аббос (619-686) разийаллоҳу анҳу.

Саҳобаларнинг фатво берганларининг фатвоси оз-кўплигига қараб, кўп фатво берувчилар, ўртача фатво берувчилар ва оз фатво берувчилар сифатида тақсимлаб ўрганилади. Ўртача фатво берувчилардан Абу Ҳурайра (602-679) разийаллоҳу анҳунинг фатволарини Шайхулислом Тақийуддин ас-Субкий (1284-1355) раҳимаҳуллоҳ тўплаб, бир рисола тартиб берганлар.

Ҳамидуллоҳ Беруний

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *