ХАТИБ МИНБАРДА САЛОМ БЕРАДИМИ

صورة2742

  • Савол:

Баъзи жомеларда имом домла хутба ўқиш учун минбарга чиққанда жамоатга салом бериш одати бор. Бу бизнинг мазҳабимизда қандай амал?

  • Жавоб:

Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда имом хутбага чиқиши билан хутбадан ташқари гаплар мумкин эмас. Шу жумладан салом бериш ва унга алик олиш ҳам. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Имомнинг минбарга чиқиши, гапга нуқта қўяди” — деганлар. Бу қоида минбарга чиқишлик салом-аликка ҳам монелик қилишини англатади. Йирик ҳанафий олими Шамсуддин Сарахсий ҳам “Мабсут”да айтишича, хутба учун минбарга чиқишлик ҳатто салом беришга ҳам тўсиқ қўйишини айтган.

Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: Имом хутбага чиққанда салом бермайди деган ва салом беришни инкор қилган!

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг фикрича, имом хутба учун минбарга чиқиб тик турган чоғда салом беради. У киши бу қарорига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис борлигини айтганлар.

Ҳанафий олими Имом Таҳовий Имом Шофеъийнинг хулосаси ҳақида қуйидагича фикрини билдиради: Минбарга чиқиб салом бериш тўғрисида Расулуллоҳдан бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис ворид бўлган эмас. Фақат ишончсиз заиф ҳадислар бор холос.

Ундан ташқари қиёс ҳам салом беришдан қайтаради. Эътибор беринг, имом намоз ўқиб бериш учун меҳробга чиққанда салом бермайди, шунингдек, муаззин ҳам азон учун меъзанага чиқққанда салом бермайди. Бунга таққосласак, хутба учун минбарга кўтарилганда ҳам салом бермаслик керак.

(Мухтасару ихтилаф ил-улама. Таҳовий. 311 — М).

Ботиржон қори тайёрлади

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *