КЎЛМАК СУВДА ТАҲОРАТ ОЛИШ ҲУКМИ

Winter-Willits-Wetland

Аҳли имлар ижмоъсига кўра, узоқ туриб бадбўй бўлиб кетган кўлмак сувга нажосат тушмаган бўлса, у билан таҳорат олиш жоиз бўлади.

Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ ёлғиз ўзи жумҳурга хилоф тарзда жоиз эмас деган.

Бу ижмоъий масалани  ибн ал-Мунзир раҳматуллоҳи алайҳ ўз тўпламида 16-рақам билан қайдга олган.

Абдуллоҳ ибн Муборак, Ҳасан ал-Басрий, Молик ибн Анас, имом Шофеъий, Абу Убайд ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳ роҳимаҳумуллоҳнинг ҳаммалари нажосат тушмаган-у аммо узоқ туриш натижасида ҳиди ўзгариб кетган кўлмак сувда таҳорат олишнинг зарари йўқ деганлар.

Исҳоқ ибн Роҳавайҳ бу ҳукмга Зубайр ибн Аввомдан ривоят қилинган ушбу ҳадисни ҳужжат қилганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Уҳуд тоғига кўтарилиб чиқдик. Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга сув келтиришни амр қилдилар. Бас, у киши сув тўпланиб туриб қолган бир чуқурча олдига келдилар ва ундан қалқонига сув олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келтирадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан ичмоқчи бўлдилар, лекин сувнинг ҳидланиб қолганини билдилар ва ичмадилар. Аммо юзидаги қонни шу сувда ювдилар.

Ювиш жараёнида ул зот шундай дер эдилар: «Аллоҳ Расулининг юзини қонга бўяганларга Аллоҳнинг қаттиқ ғазаби бўлди..«.

Ул зотнинг юзини қонатган Утба ибн Абу Ваққос эди. Ушбу ҳадисни Ибн ал-Мунзир ва ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ жаноблари узоқ туриб, ҳидланиб қолган сувда юзларидаги қон асарини ювганлари баён қилинди, бу ҳолат кўлмак сувнинг покловчилик хусусияти бор эканига яққол далолат қилади ва жумҳурнинг ижмоъсига таянч бўла олади.

Ботиржон қори

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *