БУ ДУО НЕГА ЭДИ?

6ec8d5b30ba5ec29a3a8b6f5b989f0a6Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча қуйидагидек дуо қилар эдилар:

 اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ ، وَالْعِفَّةَ ، وَالأَمَانَةَ ، وَحُسْنَ الْخُلُقِ ، وَالرِّضَا بِالْقَدَر

Эй Раббим, мен Сендан тан соғлиги, поклик, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга розиликни сўрайман. Ал-адаб ал-муфрад / 307 Имом Бухорий

Расулуллоҳ аслида жисмонан соғлом эдилар! Маънавий жиҳатдан энг пок зот эдилар! Жисмонан ҳам ҳамиша пок юрардилар. Ривоятларда келишича, ҳалодан чиқишлари билан таҳорат олгунга қадар таяммум қилиб олар эканлар.

Омонатдорлиги шу даражада муакаммал бўлгандики, ҳато ваҳий келишидан олдин мушриклар Ул зотни ал-Амин (ишончли) деб чақиришар эди.

Ҳусни хулқда тенгсиз эди. Оиша онамиз Расулулоҳнинг хулқи ҳақида сўраганларга Қуръон ўқинглар, Расулулоҳнинг хулқи Қуръон эди, деганлар. Аллоҳ таоло қуръони каримда нимани мақтаган бўлса ўшаларнинг ҳаммаси Расулимиз алайҳиссломда мужассам эди.

Расулулоҳнинг иймони энг мукаммал иймон эди. Тақдирга розилик масаласида асло нуқсони бўлиши мумкин эмасди.

Хўш, шундай бўлса нега Расулуллоҳ айнан шу дуони кўп такрорлаб юрардилар? Нега саҳобалар олдида уларга эшиттириб шундай дуо қилар эдилар?

Бизга сабоқ бериш учун! Бу дуо аслида Расулуллоҳдан кўра бизга кўпроқ зарур бўлганини билганлари учун, билдириб қўйиш учун шундай қилар эдилар!

Эй Аллоҳ, бизни ҳамиша соғлом қилгин! Бедаво дардлардан асраб авайлагин! Маънавий ва моддий қусурлардан сақлагин! Омонатдорлик сифати билан зийнатлагин! Хулқ-атворимизни гўзал ва суннатга мос қилгин! Тақдирнинг ёқимлисини ҳам ёқимсизини ҳам Аллоҳдан деб биладиган чин иймон бергин!

Содиқов МУҲАММАДАМИН

Андижон туман “Кўк тўнли ота” жоме масжид имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *