Дажжол малайлари

Мақолани .pdf форматда юклаб олиш

Lotin alifbosida

Исломнинг илк даврларидан то охирзамонгача бўладиган фирқаларнинг умумий хусусиятлари

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ислом динида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳбарлиги, сабр-тоқати, битмас-туганмас ғайрат-шижоатлари туфайли катта машаққатлар эвазига бирдамлик ва иттифоқликка эришилган эди. Бироқ, ул зоти шарифнинг вафотларидан ўн йиллар ўтмасданоқ ўша бирдамлик ва иттифоқликка рахна соладиган кучлар пайдо бўлди. Ҳолбуки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчани иттифоқликка чақириб, айирмачилик, фирқачилик, миллатпарастлик каби иллатлардан узоқ бўлишга чақирган:

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْوَاذْكُرُواْ نِعْمَتَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْفَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِفَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ{103}

Ва барчангизАллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бирбирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйдию, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Aллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён  қилади”. (Оли Имрон, 103-оят)

.Исломдаги илк фирқалар тўғри йўлдан борган халифалар (хулафо-и рошидин) даврида бош кўтарган бўлиб,ушбу тоифалар ҳозиргача турли кўриниш ва ҳар хил номларда юз кўрсатиб келмоқдалар.Уларга бу ном Исломнинг илк даврларидаёқ, айтиш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари томонидан башорат ўлароқ берилган эди. Бундай тоифалар ва фирқалар, уларнинг қилган қилмишлари, кўрсатган қилиқлари борасида, шунингек, усуллари, ўзига хос хусусиятлари ҳақида сийар, ҳадис, тарих китоблари бизга тавсиф қилиб беради. Бундай фирқаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: فانهم شيعة الدجال   “Ана ўшалар дажжолнинг гуруҳларидир”, деб атаганлар   ва و حق على الله ان يلحقهم به  “Уларнинг дажжолга ёпишиши борасида Аллоҳнинг ҳаққи бор”, деб башорат берганлар (Абу Довуд, 4/4694; Аҳмад, 5/23503; Байҳақий, 2/21392; Дайламий, 5/8879; Таёлусий, 1/434; Баззор, 1/2937).

Демак, бу хилдаги фирқалар барча замонларда, барча маконларда чиқиши мумкинки, улар қиёматгача, аниқроғи дажжол хуружигача ҳар хил кўринишларда чиқаверадилар, ўзларининг мудҳиш фаолиятларини олиб бораверадилар.

Исломдаги ҳар хил фирқа ва оқимларнинг бош кўтариши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан «шайтон шохлари» дея таърифланган бўлиб, уларнинг шохлари дажжол хуружигача ўсиб чиқавериши баён қилиб берилган.

Ҳазрати Ибн Умар разийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини ривоят қилиб қолдирганлар:

قال ابن عمر سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول كلما خرج قرن قطع أكثر من عشرين مرة حتى يخرج في عراضهم الدجال

“Ўшаларнинг шохлари чиққанида, йигирмадан кўпроқ марта кесиб ташланади. Уларнинг қуйқалари ичидан дажжол чиқиб келади”. (Аҳмад, 2/5562; Ибн Можжа, 1/174).

Исломда бўлиниб кетган ва кетадиган фирқаларга, хуруж қилган тоифаларга қарши курашилаверади, уларни йўқ қилишга ҳаракат бўлаверади. Бироқ, улар яна-яна, қайта-қайта турли кўриниш ва номлар билан бўй кўрсатаверади…

Хуллас, Исломда бўлиниб кетган ва кетадиган фирқалар қайси ном билан аталган бўлмасин, қайси даврда юзага чиқмасин, уларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Бу ҳақида Ислом Пайғамбари, севимли ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат қилиб кетганлар. Гарчи бу ҳақида турли ҳадислар, саҳиҳ ва заиф ривоятлар кўп бўлса-да, бироқ, биз бу мақолада асосан саҳиҳ ҳадисларга, айниқса, мазкур ривоятларда келтирилган, келажакда етишиб чиқадиган фирқаларнинг умумий жиҳатлари кўрсатиб берилган нақлларга кўпроқ мурожаат қиламиз.

Ҳадисларда қадарийлар ва муржиалар таърифи

Қадарийларга қўйилган ном Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан берилганлигини Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Таърихи кабир” асарларидаги القدرية مجوس أمتيҚадарийлар умматимнинг мажусийларидир”, деган ривояти орқали билиб оламиз (Бухорий, «Таърихи кабир», 2/2681).

Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ ҳатто мана бу ҳадисни ҳам ривоят қилганлар:

لكل أمة مجوس ولكل أمة نصارى ولكل أمة يهود وإن مجوس أمتي القدرية ونصاراهم الخشبية ويهودهم المرجئة

“Ҳар бир умматнинг мажусийси, насронийси ва яҳудийси бўлади. Умматимнинг мажусийси қадарийлар, насронийлари эса хашабийлар, яҳудийлари эса муржиалардир”. (Табароний, «Мўъжам ал-авсат», 9/9223).

Муҳаддислардан Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ ва аш-Шерозий раҳимаҳуллоҳ кабилар ҳам шунга ўхшаш ҳадисларни ривоят қилганлар (ал-Муттақий, «Канз ул-уммол», 1/644; 647).

“Мажмаъ аз-завоид”да Имом Табароний раҳимаҳуллоҳнинг “Мўъжам ал-авсат” ҳадислар тўпламидан олиб, саҳоба Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳудан қилинган мана бу ривоятни келтирилган ва унинг ровийлари ишончли, саҳиҳ экани қайд қилинган:

صنفان من أمتى لا يردان على الحوض ولا يدخلان الجنة القدريةوالمرجئة

“Умматимдан икки тоифа ҳавзи кавсарга келолмайди, жаннатга ҳам киролмайди. Улар қадарийлар ва муржиалардир!”. (Табароний, «ал-Мўъжам ал-авсат», 7/11889).

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ривоятидаги ҳадисда қадарийлар вафот қилса,уларнинг таъзиясига бормаслик, касал бўлса, бориб кўрмаслик буюрилган (Аҳмад, 2/6077).

Бу ерда ибратли ҳукм баён қилинмоқда. Ғайрианъанавий оқим вакиллари олдига борилса, ҳар хил оқимларга аралашиб қолиш,  у ерга борилса, фитнага йўлиқиш, оқим вакиллари билан мулоқотга киришиб кетиш, оқим ва фирқага нисбатан мойиллик билдириб қўйиш мумкин. Бинобарин, гарчи ушбу ҳадиси шариф заиф дейилган бўлса-да, унинг тагида нақадар буюк ҳақиқат яширин экани маълум бўлади. Ҳар хил оқим вакиллари билан дўстона мулоқотлар олиб бориш келажакда турли нохушликлар, кўнгилсизликлар юзага келтириши мумкин. Фитналарга аралашиб қолиб, алалоқибат, балога гирифтор бўлиб қолиш мумкин. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг таъзияларига бормасликни, касал бўлса бориб кўрмасликни буюрганлар.

Ҳадисларда хаворижлар таърифи

Хаворижларга ҳам бу исм, юқорида айтганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан берилган бўлса ажаб эмас. Чунки, ул зоти шариф бу тоифа ва ҳатто унинг етакчилари ҳақида ҳам башорат берган эдилар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам:  يخرج قوم “бир қавм чиқади”, деганлар. “Хавориж” сўзи эса “чиқувчилар” маъносини англатади. Бу Исломда янги чиққан оқим, фирқа ёки аҳли суннат ва жамоатдан ажралиб чиқувчилар, анъанавий исломдан четга чиққанлар маъноларида қўлланади.

Абу Саид ал-Худрий разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу хилда тушунтирганлар:

عن أبي سعيد الخدري قال سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول يخرج قوم تحقرون صلاتكم مع صلاتهم وصيامكم مع صيامهم وعملكم مع عملهم يقرؤون القرآن لا يجاوز حناجرهم يمرقون من الدين مروق السهم من الرمية ينظر في النصل فلا يرى شيئا ثم ينظر في القدح فلا يرى شيئا ثم ينظر في الريش فلا يرى شيئا ويتمادى في الفوق

“Бир қавм чиқиб, сизларнинг намозларингизни ўз “намозлари, рўзаларингизни эса ўз “рўза”лари, амалларингизни эса ўз “амал”лари билан ҳақорат қиладилар. Улар Қуръон ўқийдилар, лекин ўқиганлари ҳалқумларидан нарига ўтмайди. Улар диндан ўқнинг камондан чиққани каби чиқиб кетурлар. Ўқнинг тиғига қарайдилар, ҳеч нарса кўринмайди, ёйга қарайдилар, ҳеч нарса кўрминмайди, патига қарайдилар, ҳеч нарса кўринмайди. Осмонга қараб қолаверадилар”. (Бухорий, 6/5058; Насоий, 5/8089; Аҳмад, 3/11596).

         عن يسير بن عمرو قال دخلت على سهل بن حنيف قلت له أخبرني ما سمعت من رسول الله صلى الله عليه وسلم في الحرورية قال أخبرك ما سمعت من رسول الله صلى الله عليه وسلم لا أزيد عليه سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم وضرب بيده نحو المغرب قال يخرج من هاهنا قوم يقرؤون القرآن لا يجاوز تراقيهم يمرقون من الدين كما يمرق السهم من الرمية

Тобеинлардан Йасир ибр Амр раҳматуллоҳ алайҳ саҳоба Саҳл ибн Ҳаниф разийаллоҳу анҳунинг олдига кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳарурийлар ҳақида эшитган нарсасини гапириб беришини сўраган. У: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу борада эшитган нарсамга бирорта нарса қўшмасдан сенга гапириб бераман” деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мағриб томонга ишора қилиб, бундай деб марҳамат қилганларини айтганлар: “Бу тарафдан бир қавм чиқади: улар Қуръон ўқийдилар, лекин ўқиганлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан ўқнинг камондан чиққани каби чиқиб кетурлар”. (Насоий, 5/8090).

Имом Насоий раҳимаҳуллоҳ ривоятида “Бу тарафдан бир қавм чиқади” дейилганда мағриб томонга қўллари билан ишора қилганлари айтилса, Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоятида Ироқ тарафи кўрсатилгани қайд қилинади (Аҳмад, 3/16020), бошқа бир ривоятда эса машриқ томонга ишора қилинади (Ибн Абу Шайба, 10/30824).

خرج على الناس وهم يصلون وقد علت أصواتهم بالقراءة فقال إن المصلي يناجي ربه فلينظر ماذا يناجيه به ولا يجهر بعضكم على بعض في القرآن

 “Одамлар орасида бир гуруҳ чиқади, улар намоз ўқийдилар, қироатда овозларини кўтарадилар. Намозхон парвардигорига муножот қилади-ку?! Кимга муножот қилаётганингизга эътибор беринг, Қуръонда бир-бирингизга овозингизни кўтарманг!”. (Насоий, 5/8091).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳазрати Алига қарши чиқувчи Наҳравонлик бир кимса борасида қилган башоратлари ҳам тўғри чиққани маълум (Табароний, «Мўъжам ал-авсат», 2/1552). Наҳравондан хаворижлар чиққан пайтда Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу одамларга уни таъкидлаб кўрсатганлар:

فقال ان هؤلاء القوم قد سفكوا الدم الحرام وأغاروا في سرح الناس وهم أقرب العدو إليكم وان تسيروا إلى عدوكم أنا أخاف ان يخلفكم هؤلاء في أعقابكم انى سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول تخرج خارجة من أمتي ليس صلاتكم إلى صلاتهم بشيء ولا صيامكم إلى صيامهم بشيء ولا قراءتكم إلى قراءتهم بشيء يقرؤون القرآن يحسبون انه لهم وهو عليهم لا يجاوز حناجرهم يمرقون من الإسلام كما يمرق السهم من الرمية

“Мана бу гуруҳ ноҳақ қонни тўкмоқдалар, одамларнинг ҳалол молларини таламоқдалар. Булар сизга энг яқин душманлардир, сизлар душманингиз томонга бормоқдасиз. Мен улар сизларнинг ортингизда туриб, сизларга мухолафат қилишидан қўрқаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитганман: “Умматим орасидан қарши чиқувчи бир гуруҳ чиқади. Гўё сизнинг намозингиз уларнинг намози олдида, рўзангиз уларнинг рўзаси олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Гўё сизнинг қироатингиз уларнинг қироати олдида ҳеч нарсага арзимай қолади. Улар Қуръон ўқиганда, ўзларини гўё Қуръон уларники, Қуръон уларга берилгандек тутадилар. Ҳолбуки, Қуръон уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар исломдан худди ўқ камондан чиқиб кетгани каби чиқиб кетадилар”. (Аҳмад, 1/706; 3/11506).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таъна қилган кимсанинг кўриниши

Саҳобаи киромлардан бири Абу Саид ал-Худрий разийаллоҳу анҳудан етиб келган саҳиҳ ривоятга эътибор беринг:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ بَعَثَ عَلِيٌّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِذُهَيْبَةٍ فَقَسَمَهَا بَيْنَ الْأَرْبَعَةِ الْأَقْرَعِ بْنِ حَابِسٍ الْحَنْظَلِيِّ ثُمَّ الْمُجَاشِعِيِّ وَعُيَيْنَةَ بْنِ بَدْرٍ الْفَزَارِيِّ وَزَيْدٍ الطَّائِيِّ ثُمَّ أَحَدِ بَنِي نَبْهَانَ وَعَلْقَمَةَ بْنِ عُلَاثَةَ الْعَامِرِيِّ ثُمَّ أَحَدِ بَنِي كِلَابٍ فَغَضِبَتْ قُرَيْشٌ وَالْأَنْصَارُ قَالُوا يُعْطِي صَنَادِيدَ أَهْلِ نَجْدٍ وَيَدَعُنَا قَالَ إِنَّمَا أَتَأَلَّفُهُمْ فَأَقْبَلَ رَجُلٌ غَائِرُ الْعَيْنَيْنِ مُشْرِفُ الْوَجْنَتَيْنِ نَاتِئُ الْجَبِينِ كَثُّ اللِّحْيَةِ مَحْلُوقٌ فَقَالَ اتَّقِ اللَّهَ يَا مُحَمَّدُ فَقَالَ مَنْ يُطِعْ اللَّهَ إِذَا عَصَيْتُ أَيَأْمَنُنِي اللَّهُ عَلَى أَهْلِ الْأَرْضِ فَلَا تَأْمَنُونِي فَسَأَلَهُ رَجُلٌ قَتْلَهُ أَحْسِبُهُ خَالِدَ بْنَ الْوَلِيدِ فَمَنَعَهُ فَلَمَّا وَلَّى قَالَ إِنَّ مِنْ ضِئْضِئِ هَذَا أَوْ فِي عَقِبِ هَذَا قَوْمًا يَقْرَءُونَ الْقُرْآنَ لَا يُجَاوِزُ حَنَاجِرَهُمْ يَمْرُقُونَ مِنْ الدِّينِ مُرُوقَ السَّهْمِ مِنْ الرَّمِيَّةِ يَقْتُلُونَ أَهْلَ الْإِسْلَامِ وَيَدَعُونَ أَهْلَ الْأَوْثَانِ لَئِنْ أَنَا أَدْرَكْتُهُمْ لَأَقْتُلَنَّهُمْ قَتْلَ عَاد

“Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига тилло кўтариб келди. Ул зоти шариф тиллоларни тўртта кимсага – ал-Ақраъ ибн Ҳобис ал-Ҳанзалий, ал-Мужошиъий, Уйайна ибн Бадр ал-Фазорий, Зайд ат-Тоийларга, сўнгра Набаҳон ва Килоб қавмининг биттадан вакилига ва Алқама ибн Алона ал-Омирийга тақсимлаб бердилар. Бундан қурайшликлар ва ансорлар аччиқланиб қолдилар ва “Нажд аҳлининг қаҳрамонларига бердилар-у, бизга ҳеч нарса бермасдан тарк қилдилар”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уларни ўзимга улфат қилмоқчиман”, дедилар. Шунда икки кўзи ичига ботиб кетган ва киртайган, икки лунжи осилиб чиққан, пешонаси дўнг, соқоли қалин ўсган, сочи тақир қилиб олинган бир кимса: “Эй, Муҳаммад! Аллоҳдан қўрқ!”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен осий бўладиган бўлсам, унда Аллоҳга ким итоат қилар экан?! Аллоҳ мени ер аҳлига ишончли қилиб юборган бўлса-ю, сизлар менга ишонмаяпсизларми?!”, деб марҳамат қилдилар. Бир кимса уни ўлдиришни сўради. Ровий: “Мен уни Холид ибн Валид деб ўйлайман”, деб айтган.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Бу кимсанинг ортидан Қуръон ўқийдиган бир қавм чиқади. Лекин, Қуръон уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди камондан ўқ чиқиб кетгани каби чиқиб кетадилар. Улар бут аҳлини тарк қилиб, ислом аҳлини ўлдирадилар. Агар уларни топсам, Од қавми сингари улар билан курашардим!”.
(Бухорий, 4/3344; Муслим, 2/1064; Абу Довуд, 4/4766; Насоий, 6/11221; Байҳақий, 6/12724; 7/12962; 8/16471).

Юқоридаги ҳадис давоми бошқа ўринда бу тариқада келтирилган:

فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِهِ كُنَّا نَحْنُ أَحَقَّ بِهَذَا مِنْ هَؤُلَاءِ قَالَ فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ أَلَا تَأْمَنُونِي وَأَنَا أَمِينُ مَنْ فِي السَّمَاءِ يَأْتِينِي خَبَرُ السَّمَاءِ صَبَاحًا وَمَسَاءً قَالَ فَقَامَ رَجُلٌ غَائِرُ الْعَيْنَيْنِ مُشْرِفُ الْوَجْنَتَيْنِ نَاشِزُ الْجَبْهَةِ كَثُّ اللِّحْيَةِ مَحْلُوقُ الرَّأْسِ مُشَمَّرُ الْإِزَارِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ اتَّقِ اللَّهَ قَالَ وَيْلَكَ أَوَلَسْتُ أَحَقَّ أَهْلِ الْأَرْضِ أَنْ يَتَّقِيَ اللَّهَ قَالَ ثُمَّ وَلَّى الرَّجُلُ قَالَ خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلَا أَضْرِبُ عُنُقَهُ قَالَ لَا لَعَلَّهُ أَنْ يَكُونَ يُصَلِّي فَقَالَ خَالِدٌ وَكَمْ مِنْ مُصَلٍّ يَقُولُ بِلِسَانِهِ مَا لَيْسَ فِي قَلْبِهِ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنِّي لَمْ أُومَرْ أَنْ أَنْقُبَ عَنْ قُلُوبِ النَّاسِ وَلَا أَشُقَّ بُطُونَهُمْ قَالَ ثُمَّ نَظَرَ إِلَيْهِ وَهُوَ مُقَفٍّ فَقَالَ إِنَّهُ يَخْرُجُ مِنْ ضِئْضِئِ هَذَا قَوْمٌ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ رَطْبًا لَا يُجَاوِزُ حَنَاجِرَهُمْ يَمْرُقُونَ مِنْ الدِّينِ كَمَا يَمْرُقُ السَّهْمُ مِنْ الرَّمِيَّةِ وَأَظُنُّهُ قَالَ لَئِنْ أَدْرَكْتُهُمْ لَأَقْتُلَنَّهُمْ قَتْلَ ثَمُودَ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам молларни тақсимлаб бўлганларидан кейин саҳобалардан бирови: “Биз улардан кўра бунга ҳақлироқ эдик-ку?!”, деган. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қулоқларига етиб борганида, ул зоти шариф: “Мени ишончсиз одамга чиқариб, менга ишонмаяпсизларми? Мен самодаги зотларнинг ишончли вакили бўлсам, менга самодан кечаю кундуз хабарлар келиб турган бўлса-я!”. Шунда бир кимса ўрнидан турди. Унинг икки кўзи ичига ботиб кетган ва киртайган, икки лунжи осилиб чиққан, пешонаси дўнг, соқоли қалин ўсган, сочи тақир қилиб олинган, боши тарашланган, иштони шимарилган, почаси кўтариб қўйилган эди. У тура солиб: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳга тақво қилгин!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга вой бўлсин, ахир мен ер аҳли орасида Аллоҳга энг ҳақли тақво қилувчи эмасманми?”, дедилар. Ўша кимса орқасига ўгирилиб, қайтиб кетди.
Холид ибн Валид: “Эй Расулуллоҳ, унинг бўйнига қилич урайми?”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, ундай қилма, шоядки, у намоз ўқийдиган бўлса», дедилар.
Шунда Холид: “Эҳ, ҳе! Қалбида йўқ нарсани тилида айтадиган қанча намозхонлар бор!”, деб юборди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен одамларнинг қалбларини текшириш учун ковлаштирадиган ҳам, қоринларини ёриб кўрадиган ҳам эмасман”, деб марҳамат қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша кимсага қараб турар эканлар, у орқа ўгириб турарди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб башорат қилдилар: “Ушбу кимсанинг орқасидан Аллоҳнинг китобини нозик ўқийдиган бир қавм чиқади, лекин, у бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди камондан ўқ чиқиб кетгани каби чиқиб кетадилар”.

Ровий: “Мен яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Агар уларни топсам, Самуд қавмини ўлдиргандек ўлдирар эдим” деганлар деб ўйлайман”, дейди. (Бухорий, 5/4351; 9/7432).

Яна бир ўринда юқоридаги ҳадиси шариф бу тарзда келтирилган:

عن جابر قال أتى رجل رسول الله صلى الله عليه وسلم بالجعرانة منصرفه من حنين وفي ثوب بلال فضة ورسول الله صلى الله عليه وسلم يقبض منها ويعطي الناس قال يا محمد اعدل قال ويلك ومن يعدل إذا لم أعدل لقد خبت وخسرت إن لم أكن أعدل فقال عمر يا رسول الله صلى الله عليه وسلم دعني أقتل هذا المنافق قال معاذ الله أن يتحدث الناس أني أقتل أصحابي إن هذا وأصحابه يقرؤون القرآن لا يجاوز حناجرهم يمرقون منه كما يمرق السهم من الرمية

Жобир ибн Абдуллоҳ разийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайндан қайтаётганларида, Жеърона деган жойда Ҳазрати Билолнинг этагидаги кумушларни одамларга тарқатганлар. Шу вақтда бир кимса ул зотга: “Эй, Муҳаммад! Адолат қил!”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга вой бўлсин, мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?! Агар мен адолатли бўлмасам, сен хор ва аблаҳ экансан!”, дедилар. Шу ерда Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу “Эй Расулуллоҳ, менга қўйиб беринг, бу мунофиқни ўлдирай”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар: “Аллоҳ асрасин, одамлар мени ўз асҳобларини ўлдирмоқда, деб гапирадилар. Бу кимса ва унинг издошлари Қуръон ўқийдилар, лекин ўқиганлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан ўқ камондан чиқиб кетгани каби чиқиб кетадилар”. (Муслим, 2/1063; Насоий, 5/8087-8088; Табароний, 2/1753; Байҳақий, «Далоил ан-нубувва», 5/1940).

Адашган фирқа ва оқимларнинг аломатлари борасида Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳнинг бир ривояти бор. Гарчи буни Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ заиф деган бўлса-да, бироқ, адашган фирқа вакилларининг умумий аломатлари унга жудаям мос келади:

سيكون أناس من أمتى يضربون القرآن بعضه ببعض ليبطلوه ويتبعون ما تشابه منه ويزعمون أن لهم فى أمر ربهم سبيلاً ولكل دين مجوس وهم مجوس أمتى وكلاب النار

Яқинда умматим ичида бир тоифа одамлар пайдо бўлади. Улар Қуръоннинг баъзи оятларини ботилга чиқариш мақсадида бошқаларига мисол тариқасида келтирадилар. Қуръондан муташобеҳларига эргашадилар, ўзларича бу борада Парвардигорлари ишида уларга йўл бор, деб гумон қиладилар. Ҳар бир диннинг мажусийси бўлади, умматимнинг мажусийси улардир, улар дўзах итларидир!”. (Суютий, «Жомеъ ал-аҳодис», 13/13249).

Юқоридаги ҳадиси шарифларда Аллоҳнинг ҳабиби ва расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга таъна қилган кимсанинг кўринишига эътибор беринг:

“Икки кўзи ичига ботиб кетган ва киртайган, икки лунжи осилиб чиққан, пешонаси дўнг, соқоли қалин ўсган, сочи тақир қилиб олинган, боши тарашланган, иштони шимарилган, почаси кўтариб қўйилган”.

Бу кўриниш бугунги кунда ҳамма ёқда фитналарга сабаб бўлган ва бўлаётганларнинг айни кўринишлари эмасми?! Бу ерда “сочи тақир олинган, боши тарашланган” деган хусусиятни улар кейинчалик ўзгартирганлар ва ана шу кўринишга тушиб қолмасликлари учун сочларини узун ўстириб юриш кўринишини танлаганлар. Биз бу ҳақида пастроқда алоҳида тўхталамиз.

Уларнинг энг катта кўринишларидан бирини юқорида Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ бошлиқ муҳаддислар ривоятида бу тарзда келтирилганини кўрдик. Шунга яна эътибор беринг: “Улар бут аҳлини тарк қилиб, ислом аҳлини ўлдирадилар”. Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг башоратлари айни ҳақиқат: бугунги ИШИД, ТОЛИБОН, АЛ-ҚОИДА ва фалон-фалон деб ўзларига ном қўйиб олганлар, бутпарастлар, кофирлар ва ғайримуслимлар билан уруш қилаётганлари йўқ, улар нуқул “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ!”, деб калима келтирувчи мусулмонлар билан уруш қилмоқдалар, фақатгина Ислом аҳлини ўлдирмоқдалар, сўймоқдалар! Шундай ҳазиломуз ҳақиқат айтиб келинади: “ИШИДчиларга: “Яҳудийлар билан қачон урушасизлар?”, деб сўралганда, “Улар мусулмон бўлгандан кейин”, деб жавоб беришибди…”. Бу хилдаги бадбахтларга бизнинг муносабатимиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муносабатлари каби бўлмоғи даркор. Ул зоти шариф бундай деганлар: “Агар уларни топсам, Од қавми сингари улар билан курашардим!”. Ҳа, ИШИД ва ТОЛИБОН сингари оқим ва тоифаларга қарши бўлган мусулмонларимиз, динимиз уламолари – Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ана шу муносабатларига имкон қадар амал қилаётганлардир. Биз ҳам шундай бўлишимиз керак, оқимларга қарши курашмоғимиз даркор.

Адашган фирқаларнинг Қуръон ўқиш хусусиятлари

Аҳли суннат ва жамоатдан ажралган, янги фирқа ва оқимларнинг яна бир ўзига хос хусусияти ва аломатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг Қуръон ўқишларидан билиб олса бўлишини ўргатиб кетганлар. Ҳадиси шарифларда айтилишича, бундай адашган гуруҳ вакиллари Қуръони карим тиловатини чиройли ўқийдилар, одамлар уларнинг Қуръон ўқишларига маҳлиё бўлиб қоладилар. Лекин улар Қуръоннинг асл ҳақиқат ва буйруқларига амал қилмаганлари боис, Қуръон бўғизларидан нарига ўтмайди. Яъни, уларнинг қалбларида Қуръонга нисбатан ҳурмат, Қуръонга биноан амал йўқ. Ҳатто уларнинг ушбу муқаддас китобни оёқости қилиб, беҳурматона ерга қўйиб ўтираверишларини кўрасиз. Буни саҳобалар ҳам билишган. Уларнинг чиройли Қуръон ўқиши ҳақида, гўзал қироат ва тиловатларига учмаслик кераклиги тўғрисида Ҳузайфа ибн ал-Ямон разийаллоҳу анҳу бундай деб огоҳлантирганлар:

يَقْرَأُ الْقُرْآنَ أَقْوَامٌ يَقُومُونَهُ كَمَا يُقَامُ الْقَدَحُ لَا يَدَعُونَ مِنْهُ أَلِفًا وَلَا وَاوًا وَلَا يُجَاوِزُ إِيمَانُهُمْ حَنَاجِرَهُم

“Бир қавм Қуръон ўқийди, улар худди қадаҳ тургани каби Қуръонга туриб берадилар. Қуръондан бирорта “алиф”ни ҳам, “вов”ни ҳам тарк қилмайдилар. Бироқ, имонлари ҳалқумларидан нарига ўтмайди”. (Байҳақий, «Шуаб ал-имон», 4/2405).

Уларнинг намоз ўқишлари, гап-сўзлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бундай деганлар:

فلعله يكون يصلي فقال إنه رب مصل يقول بلسانه ما ليس في قلبه

«Шоядки у намоз ҳам ўқийди. У намозхон бўлиб олади, лекин қалбида йўқ нарсани тили билан гапиради”. (Аҳмад, 3/11021).

 Адашган фирқаларнинг ҳадис айтиш хусусиятлари

Аҳли суннат важамоатдан ажралган, янги фирқа ва оқимларнинг яна бир ўзига хос хусусияти ва аломатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай кўрсатганлар:

يَأْتِى فِى آخِرِ الزَّمَانِ قَوْمٌ حُدَثَاءُ الأَسْنَانِ سُفَهَاءُ الأَحْلاَمِ يَقُولُونَ مِنْ قَوْلِ خَيْرِ الْبَرِيَّةِ يَمْرُقُونَ مِنَ الإِسْلاَمِ كَمَا يَمْرُقُ السَّهْمُ مِنَ الرَّمِيَّةِ لاَ يُجَاوِزُ إِيمَانُهُمْ حَنَاجِرَهُمْ

“Охирзамонда бир қавм чиқиб келади, ёши катталари кўп гапирувчи, ёши кичиклари эса аҳмоқ бўлади. Инсониятнинг яхшиси бўлмиш зот (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзларини гапирадилар. Лекин, ўзлари Исломдан худди камондан ўқ чиқиб кетгани каби чиқиб кетадилар. Уларнинг имонлари бўғизларидан нарига ўтмайди”. (Бухорий, 4/3611; 6/5057; 9/6930-6931; Абу Довуд, 4/4769; Аҳмад, 1/616, 912, 1086; Ибн Абу Шайба, 10/30823).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат қилган оқим вакилларининг хусусияти ёши катталари кўп гапирувчи, гапга юрмайдиган, ҳақиқатга қулоқ солмасдан, ўзиникини маъқуллайверадиган бўлишидир. Оқимнинг кичик ёшли ўсмирлари эса аҳмоқ бўлиб, илм-фандан узоқ, илмга қизиқмайдиган, одоб-ахлоқи мутлақо йўқ бўлади. Аҳмоқлиги сабабли ўз фикрига эга бўлмаган, дунёқараши тор бўлади. Бироқ, шундай бўлса-да, улар “анови ҳадисда бундай дейилган”, “манови ҳадисда ундай дейилган”, “бу борада бундай ҳадис бор”, “бунга далиллингиз борми?”, “бу борада саҳиҳ ҳадис борми?”, “сиз айтган ҳадис саҳиҳми, ўзи?”, каби гапларни кўп гапирадиган бўлишади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ўзларининг ҳадисларини кўп гапирувчи бўладилар, деб таърифламоқдалар. Яъни, ҳадеб ҳадис гапиравериш, ҳадис ҳақида сўравериш, далил ва ҳужжат талаб қилавериш, амал қилмасдан қуруқ “аҳли ҳадис» бўлиш имонсизлик нишонаси бўлиб қолар экан. Аллоҳ асрасин!

Қуйидаги ҳадиси шарифларга эътибор беринг, уларда бизни огоҳлантириш бор:

تحدثون في آخر الزمان بأحاديث لم تسمعوا أنتم ولا آباؤكم فإياكم وإياهم

“Охирзамонда сизларга сизлар ва оталарингиз ҳам эшитмаган ҳадисларни айтишади. Бас, улардан узоқ бўлинг ва улар ҳам сиздан узоқ бўлсинлар!”. (Бухорий, «Тарих ал-кабир», 7/1167).

Мазкур ҳадиси шариф бошқа муҳаддислар томонидан бу тарзда бошланган:

سيكون في آخر الزمان ناس من أمتي

“Яқин орада, замона охир бўлганда, умматим орасидан бир гуруҳ одамлар пайдо бўлади…” (Муслим, 6; Ҳоким, 351; Абу Яъло, 11/6384; Аҳмад, 2/8580).

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ бу хилда ривоят қилган:

يكون في آخر الزمان دجالون كذابون يأتونكم من الأحاديث بما لم تسمعوا أنتم ولا آباؤكم فإياكم وإياهم لا يضلونكم ولا يفتنونكم

 “Охирзамонда дажжол, каззоблар бўладилар, сизлар ва оталарингиз ҳам эшитмаган ҳадисларни кўтариб келадилар. Сизлар улардан, улар эса сизлардан узоқ бўлсин! Улар сизларни залолатга бошлаб қўймасинлар, сизларни фитнага аралаштириб, алдамасинлар!”. (Муслим, 1/7).

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоятида уларнинг ривоят қилган ҳадислари ажойиб экани таъкидланган:

يحدثونكم ببدع من الحديث

“Сизларга ҳадислардан ажойибларини гапириб берадилар”. (Аҳмад, 2/8580).

Яъни, узоқ даврлар мобайнида кўпчилик эшитмаган, уламолар оддий халққа эшиттиришни истамай келган, халқнинг онгги ва дунёқарашига ҳамда миллий анъаналари ва қадриятларига тўғри ва мос келмайдиган ҳадиси шарифларни ушбу гуруҳ вакиллари гапириб, одамларни чалғитиб, ихтилоф ва фитналарга сабаб бўладилар.

Воқеълик ҳам шундай бўлмадими?! Янги чиққанлар:

Жиҳод ва ҳижрат фарз экан, ким жиҳод қилмаса, ҳижрат қилмаса кофир бўлади, деб ҳадисларни кетма-кет келтирмадиларми?!

Иштон поччасини шимариб юриш керак, шимарилмаса, дўзахий бўлинади, деб ҳаммани оввора қилмадиларми?!

Намозда ниятни тил билан айтиш бидъат, намозда “омин”ни жаҳрий айтиш суннат, махфий айтиш эса ҳаром ва бидъат, демадиларми?!

Оддий пайпоққа ҳам масҳ тортиш мумкин, деб ўзларича ҳадислар келтирмадиларми?!

Таровеҳни йигирма ракъат ўқиш бидъат, уни саккиз ракъат қилиб ўқиш вожиб демадиларми?!

Сафарга чиққанда суннат намозлари ўқилмайди, ким ўқиса гуноҳкор бўлади, деб оламга жар солмадиларми?!….

Бу хилдаги гап-сўзларни мусулмонларимиз ўтган уламолардан, олимларидан эшитмаганлар, ота-боболар ўз авлодларига бу хилдаги ҳадислар борлигини тушунтирмаганлар, инсоф билан айтиш керак: буларни мусулмонлар янгидан янги “аҳли илм” ва “доно”лардан эшита бошлаганлари айни ҳақиқатдир.

Тақирбошлар ва сочни жуда узун қўйганлар аҳли суннат ва жамоатдан ажралиб чиққанларнинг хусусияти

Қуйидаги Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ томонидан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадиси шарифда араб диёрининг машриқ томонидан чиқувчи гуруҳларнинг яна бир асосий хусусиятларидан бири баён қилинмоқда. Бу тақирбош, калбош бўлиб юришдир:

 عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَخْرُجُ نَاسٌ مِنْ قِبَلِ الْمَشْرِقِ وَيَقْرَءُونَ الْقُرْآنَ لَا يُجَاوِزُ تَرَاقِيَهُمْ يَمْرُقُونَ مِنْ الدِّينِ كَمَا يَمْرُقُ السَّهْمُ مِنْ الرَّمِيَّةِ ثُمَّ لَا يَعُودُونَ فِيهِ حَتَّى يَعُودَ السَّهْمُ إِلَى فُوقِهِ قِيلَ مَا سِيمَاهُمْ قَالَ سِيمَاهُمْ التَّحْلِيقُ أَوْ قَالَ التَّسْبِيد

 “Машриқ томондан одамлар чиқади. Улар Қуръон ўқийдилар, лекин ҳалқумларидан нарига ўтмайди. Улар диндан худди камондан ўқ чиқиб кетгани каби чиқиб кетадилар. Ўқ орқасига қайтмагани каби улар унга қайтиб келмайдилар”. Шунда: “Уларнинг сиймоси қандай?”, деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уларнинг сиймоси бошларини тақир қилиб олиш ёки калбошликдир”, дедилар. (Бухорий, 9/7562).

Тарихдан маълумки, ваҳҳобийлар араб диёрининг машриғидан, яъни Нажд ўлкасидан чиққан бўлиб, илк хуружлари даврида тақирбош бўлиб юриш уларнинг асосий сиймолари ҳисобланган. Ваҳҳобийларнинг раҳбари Ибн Абдулваҳҳоб унга эргашганларнинг барчасининг сочини қириб олдиришга буюрган, ҳатто аёлларнинг сочини ҳам қириб олишга амр қилган. Бир неча муддат улар шу шаклда намоён бўлганлар. Айнан ваҳҳобийлар илк чиққан даврларида тақирбошликни, сочни қирдириб юришни тарғиб қилишлари ва ўзларига эргашганларни мажбур қилишлари бўлган воқеалар бўлиб, бу уларга асло туҳмат эмас. Буни Ибн Абдулваҳҳобнинг невараларидан бири, ваҳҳобийларнинг бош маркази бўлмиш Диръиянинг қозиси Абдулазиз бир мактубида: “Сочни қирдириш бизнинг одатимиздир ва уни аҳмоқлардан бошқа ҳеч ким тарк этмайди. Шунингдек, кофирлар бизнинг замонамизда сочни қирдирмайдилар, сочни қирдирмаслик эса уларга ўхшашлик бўлади”, деб тан олган эди. Бу эътироф ваҳҳобийларнинг етакчиларининг хатлари ва рисолалари тўпланган ва ваҳҳобийлар томонидан нашр қилинган “Мажмуат ар-Расоил ва-л-Масоил ан-Наждия” номли тўрт жилдлик асарда нашр қилинган. Мазкур эътироф унинг “Китоб ал-жавоҳир ал-музийя” номли тўртинчи жилдида “ал-Масоил аш-шаръия ила уламо ад-Диръия” номи билан кўрсатилган савол-жавобли рисолада ўз аксини топган (Мажмуат ар-Расоил ва-л-Масоил ан-Наждия // Китоб ал-жавоҳир ал-музийя. 4-жилд. – Миср: Матбаа ал-Манор, 1349 (1930). – Б. 578).

Ибн Абдулваҳҳобнинг мухолифлари бўлган аҳли суннат ва жамоат вакиллари унга юқоридаги ҳадиси шарифни далил келтириб, унинг нотўғри йўлда эканига қатъий ҳужжат келтирганлар. Шундан сўнг ваҳҳобийлар бошқа йўлга, оммавий равишда сочларини ўстириб юришга ўтганлар. Ўша пайтларда Забийд вилоятининг муфтийси Саййид Абдураҳмон ал-Аҳдал раҳимаҳуллоҳ: “Ваҳҳобийларнинг адашган гуруҳ эканига “Сиймоҳум ат-таҳлиқ” ҳадисидан бошқа далил зарур эмас. Бу уларнинг адашганлигига аниқ ва очиқ далилдир. Чунки, булардан бошқа ҳеч бир гуруҳ сочни қирдириб олиб юришни оммавий тарғиб қилиб, вожиб санамаган, ҳатто аёлларнинг сочларини мажбурлаб қирдирмаган эди”, деганлар. (Аҳмад ибн Зайний Даҳлон. Ад-Дурар ас-саниййа. – Истанбул: Ихлос вақфи, 2002. – Б. 52-53).

Лекин, ваҳҳобийлар ўзларининг тақирбошликларини, сочларини қирдириб олиб юришларини яшириб, инкор қилиб, кейинчалик соқол ва сочларини жуда узун қилиб, тарвақайлатиб қўйиб, соч-соқоллари ўсган кўринишда бизга намоён бўлмасин, барибир, улар ҳақида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу башоратни берганлар. Бунга ҳам бир эътибор беринг:

عن أنس رضي الله عنه : أن النبي صلى الله عليه و سلم قال : سيكون في أمتي اختلاف و فرقة و سيجيء قوم يعجبونكم و تعجبهم أنفسهم الذين يقتلونهم أولى بالله منهم يحسنون القيل و يسيئون الفعل و يدعون إلى الله وليسوا من الله في شيء فإذا لقيتموهم فأنيموهم قالوا : يا رسول الله أنعتهم لنا قال : آتيهم الحلق و التسبيت يعني استئصال التقصير قال : و التسبيت استئصال الشعر

Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Яқин орада умматим ичида ихтилоф ва фирқалар чиқади. Сизлар олдингизга бир қавм келади, сизларни ажаблантирадилар. Улар ўзларини ажаблантирадиган қавм, уларга қарши чиқишингиз Аллоҳга яхшироқдир. Улар чиройли гапирадилар, лекин феъллари бузуқ бўлади. Аллоҳга даъват қиладилар, лекин ўзлари бирор нарсада Аллоҳ тарафда эмаслар. Агар улар билан учрашиб қолсангизлар, улардан қочинглар!”.
Саҳобалар: “Эй, Расулуллоҳ! Бизларга уларни тавсиф қилиб беринг!”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Улар сизлар олдингизга сочлари ўсган ва соқоллари жуда узун қўйилган ҳолда келурлар”.
(Абу Довуд, 4/4767; Ҳоким, 2/2648-2650; Байҳақий, 2/17148; Аҳмад, 3/13362).

Дажжолга малай бўладиган қавмлар уммат орасида қанчалик ихтилоф ва фирқалар барпо қилмасин; ўзларининг сўзомоллиги, ўзларини ибодатгўй, тақводор қилиб кўрсатиб бизни нақадар кўп ажаблантирмасин; Аллоҳга даъват қилиб, лекин яхшилаб суриштирсангиз, ўзлари Аллоҳ тарафда эмаслигини билиб олишимиз мумкин бўлса-да, бизларнинг олдимизга соч-соқоллари жуда узун ўсган ҳолда келишларидан ва бошқа очиқ аломатларидан билиб олаверамиз. Юртдош-у элдош ва диндошларимизни эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва васаллам айтганларидек, “Агар улар билан учрашиб қолсангизлар, улардан қочинглар!”, деб огоҳлантираверамиз.

Шайтон наждлик бўлиб кўринган ва замонамиз наждийлари

Пайғамбарларнинг ҳурматини инкор қилган илк шахс шайтон алайҳиллаъна ҳисобланади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло фаришталарни Одам алайҳиссаломга сажда қилишга буюрганида, шайтон Аллоҳга итоат қилмагани, Одам алайҳиссаломни беҳурмат қилгани барчага маълум. Улуғ инсонларнинг таъзимини, уларнинг ҳурматини оммавий инкор қилганлар ҳам, уларни табаррук қилишни ширк санаганлар ҳам наждликлар ҳисобланади. Ваҳҳобийликнинг муассиси, ваҳҳобийлар раҳнамоси Ибн Абдулваҳҳоб ҳам асли араб диёрининг шарқидан – Нажддан чиққан бўлиб, Бани Тамим қабиласидан бўлади. Унинг ҳозирги тарафдорлари унинг асл номини оммадан яшириб, Муҳаммад ибн ат-Тамимий деб беришларидан ҳам буни билиш мумкин. Бани Тамимликларнинг аксариятини ақлсиз одамлар эканлигини Аллоҳ таолонинг ўзи Қуръони каримда билдириб ўтган. Бу “Ҳужурот сураси”да айтилган бўлиб, Бани Тамимликлар келиб, ташқарида туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни чақириб, “Эй, Муҳаммад! Бу ёққа чиқ, тезроқ чиқ!” ва ҳоказо деб бақир-чақир қилиб, сабрсизлик қилишаверганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиқишларини сабр билан кутишмаган. Ана шунда уларнинг ҳолини баён қилиб, Аллоҳ таоло бундай деган:

إنّ الذين ينادونك من وراء الحجرات أكثرهم لا يعقلون. و لو أنّهم صبروا حتى تخرج اليهم لكان خيرا لهم و الله غفور رحيم

“Албатта (хотинларингиз яшайдиган) ҳужралар ортидан туриб, Сизни чақирадиган кимсаларнинг кўплари (андиша ва фаросат билан) ақл ишлатмайдилар. Агар улар, то (Сиз ўзингиз) уларнинг олдига чиққунингизгача сабр қилганларида, албатта, ўзлари учун яхши бўлур эди. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир”. (Ҳужурот, 4-5).

Шайтон ҳам одам суратига кириб инсониятга кўринганда, бир неча бор наждликлар суратида намоён бўлган эди:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари ёзилган китобларда “Дор ан-надва” қиссаси мавжуд. Унда маккалик кофирларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдиришга келишувлари воқеаси баён этилади. Маслаҳат асносида шайтон алайҳиллаъна наждлик шайх сиймосида келиб, маслаҳатга қўшилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ватанидан бадарға этиш, уни маҳбусликда ушлаб туриш каби фикрларни наждлик шайх рад қилади. Шунда наждлик мўйсафид ҳар бир қабиладан биттадан одам келиб, ул зотни жисмонан йўқ қилиш лозимлиги ҳақидаги маслаҳатни қўллаб-қувватлайди. Бу фикр барчага маъқул бўлади (Қаранг: аз-Заҳабий. Ас-Сийрат ан-набавия. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1927. – Б. 216-217; Абдулмалик ибн Ҳишом ал-Маъофирий. ас-Сийра ан-набавиййа. 2-жилд. – Тошкент: Шарқ, 2011. – Б. 372-374).

Айни мана шу кундан бошлаб шайтоннинг бир номи «Шайх Наждий» бўлиб қолди. Жумладан, изоҳли луғат китобларида ҳам бу нарса: Шайх Наждий деганда шайтон тушунилиши ўз аксини топган (Қаранг: Муҳаммад Ғиёсуддин Ромпурий. Ғиёс ул-луғот. – Лакнав: Фахр ул-матобеъ, 1910. – Б. 303).

Бундан аввал ҳам шайтон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига наждлик шайх сифатида келган эди. Ибн ал-Арабий раҳимаҳуллоҳнинг «ал-Мусомарот» асарида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан аввал қурайшликлар Каъбани қайта қурадилар. Ҳажар ал-асвадни қўйишда жанжал чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийим устига қора тошни қўйиб, ҳар бир қабила аҳли кийимдан ушлаб кўтаришни буюрадилар. Ўзлари қора тошни олиб, жойига ўрнатадилар. Бу воқени ҳамма эшитган. Ана шу вақт шайтон наждлик шайх суратида келиб, бир тошга ишора қиладилар. Яъни, ўша тошни олиб, ҳажари асваднинг остига қўйишни таклиф қилади. Агар бу тош ҳажари асвад остига қўйилса, ҳажари асвад жойидан қўзғалиб тушиб кетар, одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу қилмишидан ирим қилган бўларди. Бу билан шайтон мана шуни, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак обрўларини тўкишни кўзлаган эди. Пайғамбар алайҳиссалом шу онда Аллоҳдан паноҳ сўрадилар, шайтон ноумид кўздан ғойиб бўлди (Қаранг: Хожа Муҳаммад Ҳасанжон Сирҳиндий. ал-Усул ал-арбаъа. – Истанбул: Ихлос вақфи, 1989. – Б. 20).

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шом ва Яманнинг баракали бўлишини тилаб дуо қилганлар. Наждни ҳам дуо қилишини илтимос қилганларида, уч мартада ҳам Шом ва Яманни дуо қилганлар. Сўнг Нажд ҳақида мана бундай деганлар:

هُنَاكَ الزَّلَازِلُ وَالْفِتَنُ وَبِهَا يَطْلُعُ قَرْنُ الشَّيْطَان

“Бу тарафдан зилзилалар, фитналар бўлур, у ерда шайтоннинг шохи бўй кўрсатур!”. (Бухорий, 2/1037; 9/7094).

Бир марта эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам машриқ томонга ишора қилиб, бундай деганлар:

هَا إِنَّ الْفِتْنَةَ هَا هُنَا إِنَّ الْفِتْنَةَ هَا هُنَا مِنْ حَيْثُ يَطْلُعُ قَرْنُ الشَّيْطَانِ

“Ҳув ана шу тарафда фитна бўлур, мана шу тарафда фитна бўлур. Шайтоннинг шохи шу томондан чиқур!”. (Бухорий, 4/3279, 3511; 9/7092-7093; Муслим, 4/2905; Аҳмад, 2/4679, 5109).

Зотан, Нажд Ҳижознинг машриқ томонида жойлашган.

Бир гапларида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймоннинг Яманда бўлиши, шайтоннинг шохи эса ана ўша машриқ – Нажддан чиқишини башорат қилганлар (Бухорий, 5/4389).

Машриқ томондан, Нажддан Мусайлама каззоб ҳам бош кўтариб чиққан. У пайғамбарлик даъво қилганларнинг бири бўлиб, ислом оламига кўпгина фитналар солган. Пайғамбар алайҳиссалом башоратидаги “шайтоннинг шохи” у бўлиши мумкин. Бироқ, шайтоннинг икки шохи бўлишини ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоятида у бу тарзда тилга олинади:

أَشَارَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهِ نَحْوَ الْيَمَنِ فَقَالَ الْإِيمَانُ يَمَانٍ هَا هُنَا أَلَا إِنَّ الْقَسْوَةَ وَغِلَظَ الْقُلُوبِ فِي الْفَدَّادِينَ عِنْدَ أُصُولِ أَذْنَابِ الْإِبِلِ حَيْثُ يَطْلُعُ قَرْنَا الشَّيْطَانِ فِي رَبِيعَةَ وَمُضَر

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари ила Яман тарафга ишора қилиб, “Иймон бу томондаги Ямандадир!” дедилар ва “Бироқ, шафқатсизлик ва қалбнинг қаттиқлиги туяларининг думи олдида туриб қаттиқ бақир-чақир қилувчилардадир. Шайтоннинг икки шохи Рабиъа ва Музар (қабилалари) орасида чиқади”. (Бухорий, 4/3302; 5/4387; Табароний, 17/577; Аҳмад, 5/22397).

Ибн Абдулваҳҳобга ва ваҳҳобийларга илк бор мана шу ҳадиси шарифда тилга олинган: “туяларининг думи олдида туриб қаттиқ бақир-чақир қилувчилар”, яъни, аъробий ва бадавий бўлмиш саҳройилар эргашган ва унинг таълимотларини қўллаб-қувватлаган эдилар. Буни ҳам тарихий ҳақиқатдир!

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ саҳоба Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишича, айнан машриқ тарафдан шайтоннинг икки шохи бўй кўрсатади:

سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يشير بيده نحو المشرق ويقول ها إن الفتنة ههنا ها إن الفتنة ههنا ثلاثا حيث يطلع قرنا الشيطان

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, қўли ила машриқ томонга ишора қилиб, “Фитна бу томонда, фитна бу томонда, шайтонни икки шохи бу томондан чиқур”, дедилар”. (Муслим, 4/2905).

 إن الفتنة تجيء من ها هنا و أومأ بيده نحو المشرق من حيث يطلع قرنا الشيطان و انتم يضرب بعضكم رقاب بعض و إنما قتل موسى الذي قتل من آل فرعون خطا فقال الله عز و جل قتلت نفسا فنجيناك من الغم و فتناك فتونا

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фитна бу томондан келади”, деб қўллари ила машриқ томонга ишора қилдилар ва бундай дедилар: “Бу ердан шайтоннинг икки шохи чиқади. Айримларингизнинг бўйнига баъзилари қилич урадилар. Худди улар Мусо алайҳиссалом Фиръавн қавмидан бировини хато қилиб ўлдириб қўйганидек, йўл тутадилар”. (Муслим, 4/2905; Байҳақий, «Шуаб ал-имон», 4/5348).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам далил сифатида қуйидаги ояти каримани ҳам ўқиганлар:

وَقَتَلْتَ نَفْساً فَنَجَّيْنَاكَ مِنَ الْغَمِّ وَفَتَنَّاكَ فُتُوناً … {40}

“Бир жонни ўлдириб қўйганингда, Биз сени бу ғамдан қутқарган эдик. (Кейин) Биз сени кўп синовлар билан синаб кўрдик”. (Тоҳо сураси, 40-оят).

Бу ерда эътибор бериш керак бўлган нарса бор. Мазкур ҳадиси шарифда дажжол малайлари бўладиган оқимларнинг яна бир хусусияти баён қилинмоқда. Улар тинч аҳолининг тинчлиги ва осойишталигига раҳна солиб, муайян жойларни портлатиб, ўққа тутиб, ноҳақ қон тўкадилар-да, одамларни ўлдириб қўйиб, ўз қилмишларини ҳаспўшлаш мақсадида Мусо алайҳиссалом бировни билмасдан ўлдириб қўйганларини далил қилиб кўрсатадилар. Гўё ўзларининг қилмишларини Мусо алайҳиссалом амалидек қилиб кўрсатадилар.

Араб диёрларини қамраб олган фитна

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бугунги кунда араб диёрларида бўлаётан фитна ва ғавғоларни ҳам башорат қилганлар. Биз таъкидламоқчи бўлган жиҳат шуки, ушбу фитналарга салафий-ваҳҳобий, янги хавориж деб аталаётган тоифалар сабабчи бўлаётганидир. Бу ҳақиқат бугунги кунда ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мазкур башоратларини ўқинг:

إِنَّهَا سَتَكُونُ فِتْنَةٌ تَسْتَنْظِفُ الْعَرَبَ قَتْلاَهَا فِى النَّارِ اللِّسَانُ فِيهَا أَشَدُّ مِنْ وَقْعِ السَّيْف

“Яқин орада бир фитна бўлади, у арабларнинг ҳаммасини қамраб олади. Бу фитна уларни дўзахда ўлдиради. У пайтларда тил қилич зарбидан ҳам қаттиқроқ бўлади”. (Абу Довуд, 4/4267; Ибн Можжа, 4/3967; Аҳмад, 2/6980; Ибн Абу Шайба, 15/38274).

Ҳа, бу фитна ваҳҳобий-салафийлик фитнаси бўлса ажаб эмас! Башоратда айтилган бу фитна “араб баҳори” сингари, ИШИД ва бошқа фитналар билан бутун араб дунёсини қамраб олган бўлса ажаб эмас. Айнан ана шу хилдаги фитналар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

أربعُ فتنٍ تكون بعدى الأولى تُسْفَكُ فيها الدماءُ والثانية يُسْتَحَلُّ فيها الدماءُ والأموالُ والثالثةُ يستحل فيها الدماءُ والأموالُ والفروجُ والرابعةُ صماءٌ عمياءٌ مطبقةٌ تمورُ مورَ الموجِ فى البحرِ حتى لا يجدُ أحدٌ من الناسِ منها ملجأ تطيفُ بالشامِ وتغشى العراقَ وتخبطُ الجزيرةَ بيدِها ورجلِها تعركُ الأمةُ فيها بالبلاءِ عركَ الأديمِ ثم لا يستطيعُ أحدٌ من الناسِ يقول فيها مَهْ مَهْ لا يرفعونها من ناحيةٍ إلا انفتقت من ناحيةٍ أخرى

“Мендан кейин тўртта фитна бўлади. Биринчисида, қонлар тўкилади. Иккинчисида, қонлар ҳам, мол-дунё ҳам (ўзга кимсаларнинг бойликлари) ҳалол саналади. Учинчисида, қонлар, мол-дунёлар ва жинсий аъзолар (аёллар) ҳам ҳалол саналади. Тўтинчиси, кар, кўр, гунг бўлиб, денгиздаги мавж каби у ёқ-бу ёққа ёйилади. Ҳатто бирорта одам ундан паноҳ топа олмай қолади. У Шомни айланади, Ироқни босади, Жазирани ўз қўл-оёғи билан тақиллатади. Ушбу фитналарда худди тери уқаланиб-ишқаланиб кетгандек балолар сабабли уммат уқаланиб кетади. Одамлардан ҳеч ким: “Тўхта, тўхта! Бас, бас!”, дея олмай ҳам қолади.Одамлар уни бирор ноҳиядан кўтармайдилар, балки бошқа ноҳиядан йиртиб ажратиб оладилар”. (Суютий, «Жамъ ул-жавомеъ», 4/3067; Муновий, «Файз ул-қадир», 4/4678).

Бу фитналарга аралашиб қолишдан Худонинг ўзи асрасин!

Хаворижлар ва янгидан-янги хаворижларнинг яна бир кўриниши

Фирқа ва оқимлар ҳақидаги “ал-Милал ва ан-Ниҳал” номли асарда хаворижларнинг атавийя гуруҳи борасида сўз юритилар экан, уларнинг одамларни ўлдиришни ҳалол санашлари, инсонлар ўз раъйларига кўра ҳаромни ҳалол санаб қўйишса, маъзур бўлиши каби эътиқодда эканликларини айтиб, ҳолбуки номаҳрамга битта қараб қўйса ёки бир кичик ёлғон гапириб қўйса уни мушрик деб эълон қилишларини айтилади.  Мазкур асарда улар зино қилиш, ўғирлик қилиш ва ароқ ичиш мумкин деганни мусулмон деб санашларини ҳайрат билан ёзиб қолдирилган (Имом Абу Мансур ал-Бағдодий. Китоб ал-Милал ва ан-ниҳал. – Байрут: Дор ал-Машриқ, 1970. – Б. 67).

Бу ерда хаворижларнинг муҳим жиҳати – алоҳида кўриниши кўрсатилган. У ҳам бўлса, ўзларини жуда тақоводор ва парҳезгор санаб, оддий нарсаларни қилмаганни айблаб, таъна қиладилар. Шу билан бирга, одам ўлдиришни ҳалол санайверадилар, бирорта ҳаром ишни ҳалол санаганни маъзур тутадилар-у, номаҳрамга қараб қўйганни қаттиқ айблайдилар. Яъни, улар оддий нарсаларни катта қилиб, бўрттириб кўрсатадилар-у, улкан гуноҳ ва маъсиятларни кичик санайдилар. Бугунги кундаги янги ҳаворижларнинг ҳам кўринишлари худди шуларга ўхшаб кетади. Шимининг пойчаси узун бўлиб қолганни дўзахга ҳукм қиладилар-у, соқолни қириб олдирганни кофирга менгзайдилар-у, болаларни ва “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ!” деб турган мусулмонларни ўлдираётган ТОЛИБОН, ИШИД ВА АЛ-ҚОИДА сингари тоифаларнинг ишларини оқлаб, айбларини маъзур санаб, уларни қўллаб-қувватлайверадилар.

Таниқли домламиз Исҳоқжон Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳ хаворижларнинг илк чиққан вақтдаги бир воқеасини гапириб берган эдилар: Саҳобаларнинг энг улуғлари, хулафои рошидинлардан бири, Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки қизларини олиб, икки нур соҳибига айланган зот Ҳазрати Усмон разийаллоҳу анҳуни Қуръон ўқиб ўтирганларида ўлдириб юборган хаворижлар, хулафои рошидинлардан яна бирлари, илм дарвозаси, Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севимли қизларини олиб, у зотнинг насаблари давомчиси бўлиб қолган, энг яқин қариндошлари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуни ва унга ҳамфикр бўлган саҳобаларни кофирга чиқарган хаворижлар – бир саҳобани ва унинг хомиладор аёлини ўлдирадилар ва бундан аввал уларни асир олиб кетаётганларида, бир хавориж йўл четида ўсиб турган дарахтнинг мевасини узиб олиб емоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги хавориж шериги: “Бу бировнинг ҳаққи, уни ейишинг ҳаром”, деб танбеҳ берибди. Ҳа, улар оддий мубоҳ нарсаларни ҳам ҳаромга чиқариб, тақвосиниб, ўзларини парҳезгор қилиб кўрсатадилар-у, лекин, бировларни ўлдириб, мусулмонларни кофирга чиқаришдан ҳам тоймайдилар.

Макка ва Мадинадаги ваҳҳобийларнинг олий ўқув юртларида ўқиган Жуҳайман ал-Утайбий 1979 йили 20 ноябрда  Маккада Масжиди ҳаромни босиб олиб, зиёратчи мусулмонларни ўлдириб, Масжиди ҳаромни қонга тўлдиради. Ҳатто Каъбатуллоҳнинг ичига ҳам қонлар оқизилади. Уларни қуршаб олиб, уни 61 (олтмиш бир) нафар ҳамтовоқ террорчилар билан бирга қўлга олинади. Ана шу вақтда Каъбатуллоҳ ичидан қўлга олинган бу бадбахт ва ҳамтовоқлари чиқиб келар экан, журналистлар расмга ола бошлайди. Шунда у: “Расмга олма, расмга олиш гуноҳ!”, дея қўлини бигиз қилади. Ана уларнинг ҳоли! Расмга олишни гуноҳ санаяпти-ю, Масжиди ҳаромда одамларни, зиёратчи мусулмонларни ўлдиришни гуноҳ ҳисобламаяпти.

Хулоса

Мақоламиз бошида келтирганимиз, исломда илк ажралиб чиққан хаворижлар то қиёматгача бўй кўрсатавериши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: فانهم شيعة الدجال “Ана ўшалар дажжолнинг гуруҳларидир” деганларини ва و حق على الله ان يلحقهم به  “Уларнинг дажжолга ёпишиши борасида Аллоҳнинг ҳаққи бор” деб башорат берганларини яна бир бор эслатмоқчимиз (Абу Довуд, 4/4694; Аҳмад, 5/23503; Байҳақий, 2/21392; Дайламий, 5/8879; Таёлусий, 1/434; Баззор, 1/2937).

Бу хилдаги фирқалар, хаворижлар, янги хаворижлар, ваҳҳобий-у салафийлар, янгидан-янги номдагилар барча замонларда ва барча маконларда чиқиши мумкин. Улар қиёматгача, аниқроғи дажжол хуружигача ҳар хил кўринишларда чиқаверадилар, ўзларининг мудҳиш фаолиятларини олиб бораверадилар. Ҳар бир мусулмон улардан огоҳ бўлмоғи, улар қаторига қўшилиб қолмоғидан сақланиши лозим. Ҳар хил номлардаги тоифа ва фирқалардан сақланиш керак. Улар ўзларини нима деб атамасинлар, ўз қилмишларини нима деб оқламасинлар, бутун дунё, Ислом оламининг кўпчилиги, аҳли суннат ва жамоатнинг уламолари уларни қоралар ва ёмонлар экан, улардан қочиш ва сақланиш лозим. Бунинг йўли жуда оддий: улардан огоҳлантираётган кўпчилик мусулмонлар қаторига қўшилиш керак, холос.

Ҳамидуллоҳ Беруний

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 1 та

  1. bekzod:

    Рахмат Хамидуллох домла! Бундака фитналар
    дан Аллохдан панох сураймиз. Дажжолни малагларидан бизни огох килиб туринг!

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *