ЗАРДЎШТЛАР БУНИ БИЛАРМИКИН?

untitle55555dФейсбукда Қуръонни ўзгартириш таклифини илгари сурган бир зардўшт билан Аброр Мухтор Алий домланинг бир-бирларига раддиялари тарқалди. Аввал ҳалиги зардўшт Ислом динини камситувчи постини эълон қилди, орқасидан Аброр Мухтор Алий домла унга видеораддия қилди. Кейин яна ўша зардўшт Аброр домлага узундан-узун ёзма раддия берди.

Унинг раддиясини ҳам ўқиб чиқдим. Шу даражада сўзамоллик қилганки, Ислом динини ўта айёрона услубда таҳқирлаб, ўзининг зардўштийлик динини эса жуда ҳам беғубор, фақат яхшиликка чақирувчи, эзгу ва ҳақ дин сифатида кўрсатишга уринган.

Унинг раддиясини Ислом динининг асл моҳияти ва мақсадларини яхши билмайдиган оми одам ўқиса, беихтиёр кўнглида Исломга нисбатан нафрат уйғониб, зардўштийликка қизиқиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.

Шундан келиб чиқиб, қадимдан Ислом динига эътиқод қилиб келувчи шу юртнинг бир вакили сифатида, диним софлигини, халқим тинчлигини кўзлаган ҳолда, бирорта ҳам ўзбек миллатдошим зардўштийлик динига адашиб кириб қолишини олдиниш олиш ниятида зардўштийликнинг кўпчиликдан махфий бир муҳим ақидасини ошкор этишни бурчим деб билдим.

Хуллас калом, зардўштийлик динида номи форс тилида “ЗЕ” (ز) ҳарфи билан бошланадиган бешта нарса муқаддас саналади. Шу беш нарсага ҳеч ким эгалик қила олмайди, ўзлаштира олмайди. Бу беш нарса ҳамма зардўштларнинг умумий мулки бўлиб, улардан хоҳланича, хоҳлаган пайтида фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳисобланишади. Ким агар шу қоидага амал қилмай ўша бешта нарсадан бирортасини ўзлаштирса, ёки бошқалар фойдаланишига йўл қўймаса “Эзгулик Худоси — Ахурамазда”га кофир бўлиб, диндан чиқиб кетади ва қатл этилади.

Ўша “муқаддас” бешта нарсанинг биринчиси “ЗАМИН” (زمين) яъни Ер. Зардўштлар ўзларининг “илоҳий китоби — Авесто” таълимотига кўра, Ерни муқаддас билади ва уни ўзлаштира олишмайди. Ер ҳамма зардўштларнинг мулки ва ундан хоҳлаганича фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу беш муқаддас нарсанинг биринчиси.

Иккинчи муқаддас нарса эса “ЗАН” (زن) яъни ХОТИН. Зардўштларнинг эзгулик худоси Ахурамазда аёл зотини ҳамма зардўшт эркаклар учун ҳалол қилиб берган. Хотин зоти уларнинг динида ҳеч қачон ҳеч қайси эркакнинг фақат ўзига тегишли бўлмайди. Хоҳлаган зардўшт эркак хоҳлаган хотин билан хоҳлаган пайтида истаганича кўнгилхушлик қилиши мумкин. Агар бирор зардўштнинг хотинини унинг қўшниси севиб қолса, у хотинини қўшнисига бир-икки кечага бериб туришга мажбур. Бу унинг диний, зардўштийлик вазифаси. Агар хотинини қизғанса Ахурамазда уни ёмонлик Худосига (исми Ахриман) жазолаш учун топширади.

Зардўштларнинг номи форс тилида “ЗЕ” (ز) ҳарфи билан бошланадиган қолган учта муқаддас нарсаси эсимда қолмаган.

Буларни қаердан биласиз, Авестони ўқиганмисиз? Дейишингиз мумкин. Йўқ, Авестони ўқимаганман. Бу маълумотларни 1999 ёки 2000 йили Тошкент ислом Университетида малака ошириш курсида қилинган лексияда тинглаб, ёдимда сақлаб қолганман. Ўшанда бизга Профессор Имомназаров деган бир домла (хозир ҳаётми ё қазо қилганми, билмадим) лексия ўқиганди.

Хуллас, шунақа гаплар. Зардўштлар буни билишармикин, улар ростан ҳам ўз хотин-қизларини ҳаммага хизмат қилиши керак деб эътиқод қилишармикин…?

Ботиржон ТОЖИБОЕВ

Андижон шаҳар «Абу Ҳурайра» жоме масжид ноиби

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *