Хотинни уриш мумкинми?

Lotin alifbosida

Xotinni urish mumkinmi

Эркак хотинини уриши, аслида, мумкин эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркаклар бундай ҳолатда сабр қилиши ҳақида алоҳида кўрсатмалар берган.

Аммо ҳаётда хотинни урадиган ҳолатлар ҳам бўлиб қолади. Ана шундай ҳолатларни ҳанафийлик мазҳабида 9 хил деганлар:

1. Хотинини тўшакка чақирганда, у ҳайзу нифосдан пок бўла туриб ҳам беузр келмаса;

2. Эри учун ясан-тусан қилмасдан, кўча учун қиладиган бўлса;

3. Эрининг рухсатисиз кўчаган чиқиб кетса;

4. Намоз ўқимаса ёки жанобатдан покланиб юрмайдиган бўлса;

5. Кичкина гўдак боласини ҳадеб ураверса;

6. Эрини сўкса, кийимларини йиртса ёки «аблаҳ», «эшак» деб ҳақорат қилса;

7. Бошқа бировларни шаллақилиқ қилиб қарғайверса;

8. Номаҳрам бегоналарга беузр юзини, баданини кўрсатса;

9. Бегоналарга овозини баланд қилиб гапирса, улар олдида баланд овозда кулса;

Абдулҳайй ал-Лакнавий. “Умдат ур-риоя”, 2-жилди.

-Лакнау, Ассаҳул матобиъ матбааси, 1327. 310-бет.

Ҳамидуллоҳ Беруний

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *