Ёш болаларга гуноҳ қилдириш ҳукми

Lotin alifbosida

Yosh bolalarga gunoh qildirish

Балоғатга етган кимсалар гуноҳ қилишлари асло мумкин эмас. Шунингдек, катта ёшдагилар бирорта гуноҳни кичик болаларга қилдириши ҳам мумкин эмас! Гўдакни ёки ёш болаларни қиблага қаратиб сийдиришлари, уларни қиблага оёқ узатиб ётиришлари макруҳи таҳримийдир. Шу сабабли ота-она ўғлига (гўдак бўлса ҳам) ипак кийим кийдириши, тилла занжир осиб қўйиши  ҳаромдир. (Қиз бола бўлса майли, дуруст). Болаларга ароқ ичириши (озгина бўлса ҳам) ҳаром бўлади. Шу хилда болаларга бекорчи ўйинларни – карта, нарда кабиларни ўргатиши ҳам яхши эмас.

Ибн Обидийн. “Радд ул-муҳтор”, 1-жилди.

-Истанбул, Омира матбааси, 1307. 613-бет.

Ҳамидуллоҳ Беруний

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *