ВАҲҲОБИЙЛАР «ВАҲҲОБИЙ»ЛИГИНИ ТАН ОЛГАН!

20190216_204521Ваҳҳобийлар ўз ваҳҳобийлигини тан олишган!!!
Мазкур расмдаги китоб “ал-Ҳадийят ас-суннийя ва-т-туҳфат ал-ваҳҳобийя ан-наждийя” (“Наждлик ваҳҳобийларнинг туҳфаси ва суннийча ҳадияси”) деб аталган бўлиб, 1342 ҳ. йили, яъни мелодий 1924 йили Мисрнинг “ал-Манор” матбаасида чоп қилинган. Уни ваҳҳобийларнинг машҳур олимларидан бири Сулаймон ибн Саҳмон ан-Наждий (1850-1930) нашр қилдирган. Бу китобда ваҳҳобий олимларининг 5 та рисоласи жам қилинган. Асар муқовасида уни саудияликларнинг биринчи подшоси Абдулазиз Оли Сауд буйруғи билан нашр қилингани алоҳида қайд қилинган.
Бир пайтлар ваҳҳобийлар ўзларининг ваҳҳобийлигидан фахрланишар, буни бошқаларни ерга уриш учун ҳам атайин ишлатишар эди. Ҳақиқат шуки, бу номни уларга бошқалар эмас, балки ўзлари ўзларига қўйиб олишган эди. Зотан, мазкур китобни нашр қилган Сулаймон ибн Саҳмон ан-Наждийнинг шомлик аҳли суннат олимларига раддия сифатида ёзган “ас-Савоиқ ал-мурсала ал-ваҳҳобия” (“Ваҳҳобийларнинг юборган чақмоқлари”) деган китоби ҳам бўлган.
Ваҳҳобийларнинг ёмонлиги ва бузуқ оқим эканлиги, сиртдан қараганда улар гарчи тавҳид ғоясини илгари сурсалар ҳам, лекин ўзлари унинг йўлидан оғишганлиги ҳамда ислом фиқҳини ва соф ақидасини бузаётганлиги жумла дунёга ошкор бўлиб қолгандан кейин номларини ўзгартириб, “салафий” бўлиб олишди. Салафийлиги ҳам ғирт сохта бўлганидан фисқу фасодда ваҳҳобийлардан ҳам ошиб тушишди. Сурия ва Ямандаги уруш-жанжалларга улар сабабчи экани бугун сир эмас. Энди эса, ўзларини ваҳҳобий дейишдан қўрқишиб ва уялишиб, шундай деганларга таъна қилишадиган бўлишди….
Агар ваҳҳобийлар ҳақ бўлсалар, нимага ваҳҳобийлигидан ор қилишади, уялишади ва қўрқишади?! Салафийлигини ҳам тан олмасдан ҳанафий тўнини кийиб мунофиқлик қилаётганлари қанча?! Ёки улар асл эътиқодларини яширишларини шиаларнинг хавфли ҳолатларда ўз эътиқоди ва мазҳабини яширишни вожиб саналадиган энг асосий эътиқодларидан бўлмиш “тақия” ғоясидан олинган деб тушунамизми?! Ёки бу ҳолатни шиаликнинг ҳам, ваҳҳобийлигу салафийлик ва бошқа фирқаларнинг ҳам ўйлаб топувчиларининг асли бир деб тушунамизми? Яна фитна қўзиманг, деб қўйишади-ю, ўзларининг ёлғончилиги ва фитнасозлигини яширишларига нима дейсиз?! Катталари ўзларини ваҳҳобиймиз деб турганда, нимага ҳозирги кичкиналари “Нимага бизни ваҳҳобий дейсан?”, деб ёзғиришади?!
Масалан, биз ҳанафий, мотуридий ва нақшбандий эканлигимизни ошкора айта оламиз ва бундан фахрланамиз!

Ҳамидуллоҳ БЕРУНИЙ

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *