РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ЛИБОСИДА КАФАНЛАНГАН САҲОБИЙЯ

photo_2019-01-18_08-56-59 (2)ФОТИМА БИНТИ АСАД АЛ-ҲОШИМИЯ

Саҳобийя аёллардан Фотима ҳонимнинг насаблари: бинти Асад ибн Ҳошим ибн Абду Маноф ибн Қусой. Яъни, отасининг исми Асад, унинг отаси эса Ҳошим, унинг Отаси Абдуманоф, у Қусойнинг ўғли.

Фотима ҳоним ҳошимийлар уруғи ичида биринчи дунёга келган ҳошимийя бўлган. Али ибн Абу Толиб розиялоҳу анҳунинг онаси бўлади. Биринчилардан бўлиб ҳижратга чиққан муҳожиралардан бири.

Биласиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёшлик чоғида етим қолганлар. Оталари Абдуллоҳ ҳали Расулуллоҳ дунёга келишидан олдин вафот этган. Онасидан ҳам жуда эрта ажралганлар. Боболари Абдулмуттолибдан кейин Расулимиз алайҳис-саломни амакиси Абу Толиб ўз қарамоғига олган. Ўшанда Абу Толибнинг завжаси Фотима ҳоним Расулуллоҳга жуда кўп ғамхўрлик қилган. Шу туйфайли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу аёлга ўзгача эҳтиром кўрсатар эдилар. Ҳатто у аёл қазо қилганда ўз либосини унга кафан қилдирган ва қабрида ҳам бирга бироз ётиб, кейин дафн эттирган эканлар.

Ибн Абдулбар раҳматуллоҳи алайҳ Саъдон ибн Валид ас-сабирийдан, у Ато ибн Абу Рабоҳдан у Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

لما ماتت فاطمة ام على البسها النبى صلى الله عليه و سلم قميصه و اضطجع معها فى قبرها فقالوا

ما رأيناك يا رسول الله صنعت هذا ؟ فقال:

انه لم يكن احد بعد ابى طالب ابر بى منها انما البستها قميصى لتكسى من حلل الجنة و اضطجعت معها ليهون عليها

Али ибн Абу Толибнинг онаси Фотима қазо қилганда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ўз кўйлакларини кафан сифатида кийдирдилар ва қабрга дафн этиш чоғида ҳам уни ёнида андак ётдилар. Бу ишдан ҳайрон бўлган саҳобалар сўради? Эй Аллоҳнинг Расули, олдин бундай қилганингизни ҳеч кўрмаган эдик, нега бундай қилдингиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Менга Абу Толибдан кейин бу аёлчалик яхшилик қилган одам бўлмаган. Кўйлагимни токи жаннатда бу аёлга жаннат либослари кийдирилсин, деб кийдирдим. Ёнида бироз ётишимнинг сабаби эса, унинг ҳисоб-китоби енгил бўлсин, деган умидда”—деб жавоб бердилар. (Сияру Аълом ан-нубало. 2 – Ж. 118 — Б).

Соҳта салафийларнинг бузуқ ақидаларидан бири, табаррук нарсаларнинг баракасини инкор этишади. Ҳатто уни ширк дейишгача боришади. Ва ҳоланки юқоридаги ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари табаррукан ўз кўйлакларини Фотима ҳонимга кафан қилган эканларку?!

Демак Аллоҳга яқин улуғ зотларнинг табаррукотларида албатта, барака бор экан. Соҳта салафийларнинг иддаоси ноҳақ экан!

Cирожиддин МУХИДДИНОВ

Сурхондарё вилояти олтинсой тумани  «Саййд Мухиддинхон»

жоме масжид имоми

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *