ТИЛОВАТГА ҚУЛОҚ СОЛМОҚ ҲАҚИДА

Is-This-How-the-Devil-Misleads-People-55

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи ўлароқ, уни ўқиш, ёдлаш тинглаш ибодат саналади. Қуръон ўқилаётган чоғда тингловчи хоҳ намозда бўлсин ёки ташқарида, бундан қатъий назар ҳаракатдан тўхтаб қулоқ солиш шаръан вожибдир. Тиловат чоғида дунё гаплари билан банд бўлмоқ эса ҳаром саналади. Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُواْ لَهُ وَأَنصِتُواْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз. (Аъроф/204)

Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор. Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.Тафсири ҳилол.

Ҳанафий мазҳаби уламоларига “ояти каримада намоздаги қироъат ҳақида гап кетган бўлса, демак намоздан ташқарида қилинган қироъатларга оятнинг алоқаси йўқ эканда?” – деган маънода эътирозий савол қилдинган.

Унга жавобан: “Усули фиқҳ қоидасига кўра, оят лафзининг умумийлиги, қайдсиз мутлақ келганига эътибор қаратилади. Оят нозил бўлишига сабаб бўлган ҳодисанинг айнан ўзига эмас”—деб жавоб берилади.

Лекин фуқаҳолар айтадики, одамлар бирор машғулот билан банд бўлиб турган жойда қироъат бошламоқ макруҳ бўлади. Гуноҳ иши билан банд бўлиб турганларга эмас, аксинча қорининг бўйнига тушади. Аммо, қироъат бўлиб турган жойда, унга қулоқ солмасдан бирор машғулотни бошлаб юборса, бу ҳолда гуноҳ қорига эмас, балки унга қулоқ солмай бошқа ишга киришганларга бўлади.

Татархония фатво тўпламида айтилишича, Қуръон ўқилаётган жойга салом бериб кирмоқ ҳаромга яқин макруҳ бўлади, шунингдек, илм мажлисида ҳам салом берилмайди.

Раҳимов Ойбек

Андижон тумани “Қорабош ота” жоме масжид имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *