РАСУЛУЛЛОҲНИ ТУШДА КЎРМОҚЧИМИСИЗ? 3

CMPD7aNVEAEyxjW

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолога ҳамду сано, Жанобимиз Муҳаммад Мустафога чексиз дуруду саловатлар бўлсин!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар:

من رآنى فقد رآنى فإن الشيطان لا يتمثل بى

Кимки мени тушида кўрса, бас, у мени айнан ўзимни кўрибди. Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди! (имом Аҳмад, Бухорий ва Термизий ривоятлари).

Ҳасан Муҳаммад Шаддоднинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жамолларига муштоқ ошиқ умматлари учун битган асари асосида Ул зоти шариф жанобимизни тушда кўриш имконини берувчи қимматли тавсиялар туркумидан

3-қисм

16-ТАВСИЯ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўришни истаган киши икки ракат намоз ўқиб, ортидан ушбу дуони юз марта ўқисин:

يا نور النور، يا مدبر الأمور بلغ عني روح سيدنا محمد و ارواح آل سيدنا محمد تحية و سلاما

Маъноси: Эй нурларнинг Нури, эй барча ишларнинг тадбирини қилувчи Зот, мендан саййидимиз Муҳаммад руҳига ва Ул Зотнинг яқинлари арвоҳларига таҳиййат ва саломлар етказгин.

17-ТАВСИЯ

Аллома саййид Аҳмад Зайний Деҳлон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиладиган саловатлар тўпламида шундай маълумот беради: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришмоқ имконини берувчи, синовдан ўтган саловатлардан бири будир:

اللهم صل و سلم على سيدنا محمد الجامع لأسرارك. و الدال عليك و على آله و صحبه و سلم

Маъноси: Эй Аллоҳ, Сенинг (Сен билдирган) сирларингни ўзида жамлаган ва сенинг йўлингга йўлловчи саййидимиз Муҳаммадга ва Ул Зотнинг оиласи ва саҳобаларига саловат ва саломлар етказ.

Шу саловатни кунда минг мартадан ўқийди. (ал-Фавоид ул-ҳисон. 26/Б.) Тажрибадан ўтган деб айта оламан. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.

18-ТАВСИЯ

Муҳаммад ал-Бакрий раҳматуллоҳи алайҳга мансуб қуйидаги саловат ҳам ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўришимиз учун самарали воситадир:

اللهم صل و سلم على سيدنا محمد الفاتح لما أغلق و الخاتم لم سبق ناصر الحق بالحق و الهادي إلى الصراط المستقيم و على آله حق قدره و مقداره العظيم

Маъноси: Эй Аллоҳ, муғлақ нарсаларни очувчи, собиқ ўтган нарсаларни хатм қилувчи, ҳаққа ҳақ билан ёрдам қилувчи, тўғри йўлга бошловчи саййидимиз Муҳаммад ва Унинг яқинларига юксак шаънларига муносиб саловатлар етказгин.

Ривоят қилинишича, шу саловатни пайшанба ёки жума ёки душанба кечаларида минг марта ўқиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришади. Бу саловат тўрт ракат намоздан кейин ўқилади. Намознинг биринчи ракатида уч марта “Қадр”, иккинчи ракатида уч марта “Залзала”, учинчи ракатида уч марта “Кафирун” ва тўртинчи ракатида уч марта “Муъваззатайн” суралари зам қилинади. Хоҳлаганлар тажриба қилиб кўришлари мумкин. Камина Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, синовдан ўтказдим. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.

19-ТАВСИЯ

Бўстон ул-фуқарода келтирилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидагича ривоят келган:

“Ким менга жума куни минг маротаба қуйидагича саловат айтса

اللهم صل و سلم على سيدنا محمد النبي الأمي

(Эй Аллоҳ, саййидимиз уммий Пайғамбар муҳаммадга саловат ва саломлар етказ), албатта ўша кечада пайғамбарини ва ё жаннатдаги жойини тушида кўради. Агар ўша кеча кўрмаса, бу амалиётни то кўргунига қадар икки, уч ва ё беш жумагача такрорласин”. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, синовдан ўтказдим. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.

20-ТАВСИЯ

Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳга тегишли “Ҳадоиқ ул-ахбор” ва “Ғуня” асарларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирилган қуйидаги ҳадис бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Кимки жума кечасида икки ракат намоз ўқиса, ҳар ракатида фотиҳа сурасидан кейин бир марта “оят ул-курси”ни ва 15 марта “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса ва намоз охирида минг марта “اللهم صل و سلم على سيدنا محمد النبي الأمي” саловатини ўқиса, у тушида мени кўради. Кейинги жума охирига қадар албатта кўради. Ким мени тушида кўрса, унга жаннат бордир ва олдингию кейинги гуноҳлари ҳам кечирилади.” (Ғуня). Бу Ҳабиб Аттос Ҳабашийнинг “Тазкир ул-Мустафо” асарида ва “аз-Захоир ул-муҳаммадиййа” асарларида ҳам келтириб ўтилган.

Давоми бор

Ботиржон қори

Print Friendly, PDF & Email

Яна бўлимга тегишли...