ЯХШИЛИКЛАР ГУНОҲЛАРНИ КЕТКАЗАДИ…

11041096_944697415603403_7242711544293503488_nРивоят қилинишича, Мадинада Абу Юср Каъбн ибн Умар Ансорий деган саҳоба бўларди. Касби тижоратчилик бўлиб, асосан бозорда хурмо сотиш билан иш қиларди. Бир куни унинг дўконига бир аёл ҳаридор кирди ва хурмо сўради.

Абу Юср растада сифати яхши хурмо қолмади, хўп десангиз мен билан уйга юринг, уйда яхшиси бор, ўшандан олиб бераман—деб аёлни уйига боришга ундади. Аёл хўп, деб у билан бирга кетди. Уйга етиб боришгач Абу Юср ҳалиги аёлни қучоқлаб, бағрига босиб юз-кўзидан ўпа кетди.

Аёл: уни ўзидан итариб, Аллоҳдан қўрқ! – деб бақирди.

Аёлнинг тақвоси, иффати, шижоати Абу Юсрнинг кўзини очди ва у қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлди. Қилмишидан уялиб, ич-ичидан қийналган Абу Юср тушкунликка тушиб қолди ва дардига малҳам излаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келди ва: Эй Аллоҳнинг Расули, бегона аёлни қучоқлаб уни жимоъдан ташқари бир эркак қилиши мумкин бўлган ҳамма ишни қилган одамнинг ҳукми нима?—деб сўради.

У ерда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. У киши: Агар ўзингни ошкор этмаганингда Аллоҳ сени айбингни яширган экан…—деди.

Расулуллоҳ жаноблари унга жавоб бермадилар балки, “Раббимнинг буйруғини кут!”—дедилар.

Аср намози вақти кирди. Саҳобалар Расулимиз алайҳиссаломнинг ортида жамоат бўлиб намозни адо этишди. Салом берилгач фаришта Жаброил қуйидаги оятни олиб тушди:

وَأَقِمِ الصَّلاَةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفاً مِّنَ اللَّيْلِ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ

Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир. (Ҳуд сураси / 114).

Расулуллоҳ:

  • Абу Юср қани—дедилар. У:
  • Шу ердаман Эй Аллоҳнинг Расули –деди. Расулуллоҳ:
  • Биз билан Аср намозини ўқидингми?
  • Ҳа, ўқидим.
  • Боравер, шу намоз бояги қилган гуноҳингга каффорат бўлди—дедилар.

Суҳбатга гувоҳ бўлиб турган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: Эй Аллоҳнинг Расули, ба айнан Абу Юсрга хосми, ё ҳаммага тегишлими?—деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Омматан, ҳаммага тегишли!”—дедилар. Авориф ал-маъориф. 182 – Б.

Ҳа, азизлар! Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир. Фақат биз қилган гуноҳимизга астойдил пушаймон бўиб, раббимизга бош эгишни уддасидан чиқа олсак бас!

Илоҳим умид билан ўқиётган намозларимиз билиб ҳам, билмай ҳам қилаётган гуноҳларимизга каффорат бўлсин!

Андижон шаҳар “Абу Ҳурайра” жоме масжид имом хатиби

Шаробидин МУСАБОЕВ

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *