ХАЙРИЯ ТАДБИРИ

222МУҲТОЖГА ЁРДАМ БЕРАЙЛИК!

Азиз диндошлар, алҳамдулиллоҳ барчамиз мусулмонмиз. Ислом ўзаро ёрдам ва кўмаклашиш динидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганлар:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من فرج عن مسلم كربة من كرب الدنيا فرج الله عنه بها كربة من كرب يوم القيامة ومن يسر على معسر , يسر الله عليه في الدنيا والآخرة , والله في عون العبد , ما كان العبد في عون أخيه

Кимки бирор мусулмоннинг дунё ташвишларидан бирорта ташвишини кетказса, Аллоҳ унинг бу хайрли иши туфайли қиёмат кунги ташвишларидан бирини аритади. Кимки бирор ночорга енгиллик қилиб берса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик беради. Банда бирор биродарини қўлларкан, Аллоҳ унга мададкор бўлади. (Муслим).

Азизлар! Ватандошимиз Тўланов Элдорбек буйрак касаллигига (Сурункали гломерулонефрит аралаш тури СБЙ 4 даражаси) чалинган бўлиб, хозирда жарроҳлик амалиёти орқали донор буйраги кўчириб ўтказилишига муҳтож. Ушбу амалиёт ва таҳлил ишлари учун эса етарли маблағ мавжуд эмас.
Келинглар, яқин кунларда биринчи фарзандини кўриб, оталик бахтига эришиш арафасидаги Элдорбекнинг шифо топиши учун Аллоҳ йўлида имкон қадар ҳиссамизни қўшайлик.

Тўланов Элдорбекнинг ҳомийлик маблағлари учун ҳисоб рақами:
Халқ банки Андижон шаҳар филиали. МФО – 00649
Пластик карточка рақами: 8600 0604 1874 5924
Ҳисоб рақами: 23120000700000649100
Онасининг тел рақами: +998 90 543 99 69

Аллоҳ йўлида тарқатиб бўлса ҳам ҳиссангизни қўшиб қолинг!

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *