ЁМОННИНГ КАСРИ БЎЛАДИ

26755Ислом яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарадиган дин. Амри маъруф ва наҳий мункар исломдаги қирқ фарзлардандир. Агар шу икки фарз амал ўз ҳолига ташлаб қўйилса, биров билан бировнинг иши бўлмай қўйса жамиятда жиноят авж олади. Одамлар бузилади, бузғунчилик кўпаяди. Ёмонларнинг касри яхшиларга ҳам уради. Ўзгаларнинг айби сабабли яхшилар ҳам жабр кўради. Инсоният фаровон ҳаёт кечириши учун одамлар бир-бирларини доимо назорат қилиб туришлари лозим. Шундай қилинса жамиятда тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлади.

Кўпчиликка келган балога бирор шумқадам фосиқни айбдор қилиб кўрсатилганда, баъзилар айтиши мумкин: “ҳамма нарса Аллоҳдан. Бировни айбдор қилманг!”—деганга ўхшаш гаплар билан. Аслида ёмон одамларнинг касри-касофати ҳақиқатан бошқаларга ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ шу сўзимизни тасдиқловчи бир ҳадис ривоят қилган:

عن عبد الله بن ابى اوفى رضى الله عنه يقول عن النبى صلى الله عليه و سلم قال: «إن الرحمة لا تنزل على قوم فيهم قاطع رحم«

Абдуллоҳ ибн Абу Авфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб дейди, Ул зот айтганлар: “Аллоҳнинг раҳмати орасида қариндош-уруғчилик ришталарини узганлар бор жамоатга тушмайди(Ал-адаб ал-муфрад / 63).

Ҳадиси шариф мазмунидан қуйидагиларни англаш мумкин:

Қариндошлари билан борди-келди муносабатларини узиб қўйиш оғир гуноҳ;

Яқинлари билан риштани узган одамнинг айби туфайли катта бир жамоат Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлиб қолиши мумкин;

Қариндошчилик риштасини узганларни йўлга солиш, насиҳат қилиш, керак бўлса “сенинг касрингга биз ҳам Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлмоқдамиз”—деб  танбеҳ бериб, бу ишининг оқибатларини айтиб эслатмалар бериш кераклиги.

Шаробуддин МУСАБОЕВ

Андижон шаҳар «Абу Ҳурайра» жоме масжид имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *