Маййитга боғлиқ масалалар

Lotin alifbosida

1-Маййит олдида нима дейиш керак?

mayyitga-bogliq-masalalar1Маййит олдида ухровий жиҳатдан фойдаси бор, яхши мазмунли гаплар бўлиши афзал. Масалан бошқаларни яхшиликка чақирсин. Чунки Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилиб айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Маййит хузурига борсаларинг, фақат яхши гап айтинглар. Зеро фаришталар сизларнинг гапларингизга “омин”—деб туришади”. Абу Салама вафот этганида мен: “эй Расулуллоҳ, мен нима дейин?—деб сўрадим. Ул зот: “Эй Аллоҳ уни (Абу Саламани) мағфират айла ва унинг ортидан бизга солиҳ избосар бергин—деб дуо қил”, дедилар”. Умму Салама айтадиларки: Бас Аллоҳ менга эрим Абу Саламанинг ортидан Муҳаммад соллаллҳу алайҳи ва салламни берди.

Маййит хузурида энг савобли гап бу истиржоъдир. Яъни “иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун” деб айтишлик. Шу учунки, Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагича ривоят қилганлар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қай бирингизга мусибат етса, бас, “Биз Аллоҳникимиз ва унга қайтувчидирмиз. Эй Аллоҳ мусибатимни хузурингда ҳисобга олгин ва унинг учун менга ажр бергин ва унинг бадалига унданда яхшироғини бергин”—деб дуо қилсин”, дедилар.

Шунингдек яна маййит хузурида ёсин сурасини ўқишлик яхши. Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу шу мавзуда ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Ўликларингизга Ёсин сурасини ўқинглар”.

2-Маййитни ўпса бўладими?

Маййитни ўпса бўлади. Чунки Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилганларки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усмон ибн Мазъун вафот этганида уни йиғлаб туриб ўпган эканлар. Шунингдек, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Пайғамбаримиз жанобларининг муборак жасадларини ўпганлар.

Инсон ўлганда унинг жағини боғлаб, кўзларини юмиб қўйиш лозим. Чунончи Расулуллоҳ соллаллоҳй алайҳи ва саллам шундай қилар эканлар. умму Салама Онамиз ривоят қилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Саламанинг жасади олдига кирганларида унинг кўзи очилиб қолганди, Расулуллоҳ юмиб қўйдилар.

3-Ўликка йиғлаш жоизми?

Ўлик ортидан кўз ёш қилишнинг зарари йўқ. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: Саъд ибн Уббода касаллигидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайи ва саллам Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар билан бирга Саъд ибн Уббодани кўргани келди. Унинг олдига кирганларида у бехуш эди. Шунда Расулуллоҳ: “У қазо қилдми?”—деб сўрадилар. Улар: йўқ, эй Расулуллоҳ, дейишди. Бас, шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳй алайҳи ва саллам йиғладилар. Ул зотнинг йиғлаганини кўрган шериклари ҳам йиғлашди. Бас, шундан кейин Расулуллоҳ: “ Эшитмаганмисизлар?! Аллоҳ кўз ёши сабаб ҳам, қалб маҳзунлиги билан ҳам азобламайди. Лекин (муборак тилларига ишора қилиб) бу туфайли ё азоблайди ё раҳм қилади”—дедилар.

4-Ўлик ортидан дод-вой солиб йиғлаш мумкинми?

Ўлик ортидан уввос солиб йиғлаш ҳаромдир. Абу Молик Ашъарий ривоят қиладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Умматимда жоҳилятдан қолган тўрт нарса борки уларни тарк қилишмайди: аслзодалиги билан фахрланиш; насабларга таъна қилиш; юлдузлардан ёмғир сўраш; ўлик ортидан дод-вой қилиб уввос солиб йиғлаш”.  Ва яна айтдиларки: “Агар ноиҳа ўлими олдидан тавба қилмаса, қиёмат куни тик турғизилади ва унинг устида гудрон (елим)дан кўйлак ва қичитқи совут бўлади”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уввос солиб йиғловчилар масъулиятини ўзидан соқит қилганлар. Ул зот шундай деганлар: “(яқинларидан ажраб қолганда) соч-соқолини қирганлар (жоҳилят даврида яқинидан ажраганла соч-соқолини қириб азадорлиги намоён қилишган), уввос солиб йиғлаганлар ва кийим бошини йиртганлар биздан эмасдир!

Ал-фиқҳ ул-ҳанафий ва адиллатуҳу асосида Ҳикматуллоҳ Иброҳим

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *