МАДИНА ИМОМИНИНГ РАСУЛУЛЛОҲГА ЭҲТИРОМИ

TnVZjNsl6V9MeaWWboygjpzcWLLmJnvlv3eklGwS52JV5PXBgc.أضواء على سيرة محمد رسول الله خاتم النبيين بقلم الشيخ أسامة السيدМусъаб ибн Умайр имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган эҳтиромини ҳикоя қилади:

Имом Молик ибн Анас Ўз мазҳабига эга Мадина имоми эди. Қачонки унинг олдида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари ёдга олинса рангги ўзгариб дарров эгилиб Расулуллоҳга ғоибона таъзим қилар эди. Ҳатто унинг таъзими баъзида ёнида бирга ўтирганларга малол ҳам келарди.

Бир куни унга нега шу даражада таъзим қиласиз?—деб савол беришди. Имом Молик: агар мен кўрган одамларни сизлар ҳам кўрганингизда менга бундай савол бермас эдингиз:

Мен Муҳаммад ибн Мункадирнинг олдига бориб турар эдим. Биласизми, у олимларнинг саййиди эди. Унинг олдида биронта ҳадис айтсам дарров ҳўнграб йиғлар эди. Шу даражада йиғлардики унга ачиниб кетардим.

Жаъфар ибн Муҳаммаднинг хузурига ҳам кўп борардим. У табиатан ҳазилкаш ва хушчақчақ одам эди. Шундай бўлишига қарамасдан унинг олдида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёдга олинадиган бўлса, дарров рангги кўкариб, сарғайиб кетарди.

Қалбим қорайиб бағрим тош қотганини сезсам тезда Муҳаммад ибн Мункадирнинг олдига борар эдим. Уни ташқи кўринишига, ўзини тутишига қараб ўзимга тегишли насиҳат олиб қайтар эдим. Қози Иёз. Тартиб ал-мадорик. 2 – Ж. 51 – Б.

Туни билан осмонни ёритиб чиққан юлдузлар самода қуёш кўриниши билан ўзларини панага олишади. Худди шуни сингари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам мисоли қуёш эдилар. Бунинг моҳиятини, ҳақиқатини салафи солиҳларимиз яхши англар эдилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр этилган чоғ дарров ўзларини ўнглаб, ғоибона таъзим қилар эдилар.

Ана бизга сабоқ! Ана салафи солиҳларнинг Расулуллоҳга эҳтироми! Чин уммат шундай бўлиши керак! Расулини севиши, севишини билдириб ҳам туриши керак!

Агар эътибор берган бўлсангиз баъзи турк сериалларида ҳам Расулуллоҳнинг зикри бўлганда дарҳол қўлларини кўксига қўйиб, бироз эгилиб ҳурмат бажо қилинган тасвирлар кўрсатилди. Бугунги уммат орасида ҳам худди имом Молик каби Расулуллоҳнинг зикри учун қўлини кўксига қўйиб, бошларини эгиб ҳурмат бажо келтирувчилар топилади. Алҳамдулиллоҳ. Аммо уларнинг эҳтиромига ғашликлари келиб ўтирадиганлар ҳам йўқ эмас. Камига уларнинг бу ширк амали деб  “фатво” чиқаришлари энсангизни қотиради. Аллоҳ ўшаларга ҳам инсоф берсин!

Ойбек РАҲИМОВ

Андижон тумани “Қорабош ота” жоме масжид имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *