ИЛОҲИЙ КИТОБЛАР

10fd2ab9f53fc7c0c26a3ab430a013ea

Аҳли сунна вал-жамоа таълимотига кўра, шуни яхши билиш лозимки, пайғамбарларга туширилган самовий китобларнинг барчаси Аллоҳнинг муқаддас каломи бўлиб, улар азалийдир!

Инсоният ҳидояти учун нозил этилган илоҳий китоблар ҳаммаси бўлиб юзта саҳифа ва тўртта китобдир;

Элликта саҳифа ҳазрати Одам Атонинг ўғли Шис алайҳиссаломга туширилган;

Ўттизта саҳифа Идрис алайҳиссаломга тушган;

Иброҳим алайҳиссаломга эса ўн саҳифа тушган;

Охирги ўн саҳифа эса ҳазрати Мусо алайҳиссаломга Таврот нозил бўлишидан олдин туширилган бўлиб, уни “(Бошланғич) номлаш китоби” деб ҳам номланади. Бу ўн саҳифа Фиръавн сувга ғарқ бўлишидан олдин туширилган. Фиръавн алайҳи лаъна Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб сувга ғарқ бўлганидан кейин, Аллоҳ таоло Тавротни нозил қилди.

Бундан кейин Довуд алайҳиссаломга Забур нозил бўлди;

Бани Исроилдан сўнгги пайғамбар бўлмиш Исо алайҳиссаломга эса Инжил нозил бўлди;

Кейин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръони каримни нозил қилди.

Юқорида зикри ўтган илоҳий китоблардан бирортасини, ё улардан бирор оятнинг илоҳийлигини ким инкор этса шубҳасиз иймонидан ажрайди—кофир бўлади!

Бунинг далили:

قُولُواْ آمَنَّا بِاللّهِ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنزِلَ إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالأسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَمَا أُوتِيَ النَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمْ لاَ نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِّنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ

Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Исога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз». Бақара/136. (Баҳр ул-калом. Абулмуъин ан-Насафий).

Ботиржон қори

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *