ҲИЗБ АМИРИНИНГ МУРОЖААТИ

69169774_2381752555249016_3517605428336787456_n(3-ҚИСМ)

«Ҳизбут-таҳрир»нинг машхур «уч босқичдан иборат» тариқати тўғрисида ҳам қисқача тўхталиб ўтаман. Диққат қилинса бу тариқат ҳам хато устига хатодан иборат.
• Масалан:
• Биринчи босқич – умматни «Ҳизбут-таҳрир» сақофати (тушунчаси) билан тарбиялаш босқичи!
• Эътибор беринг! Бу босқичининг айнан шундай деб номланишининг ўзи мусулмон инсонни жиддий ўйлантирмай иложи йўқ.
• Нега умматни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган соф Ислом билан ёки Қуръон ва Суннат таълимоти билан эмас, балки «Ҳизбут-таҳрир» сақофати билан тарбиялаш лозим?!
• Ҳолбуки, Пайғамбаримиз ҳар қандай вазиятда нажот йўли Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати эканлингини доим таъкидлаганлар…
• Иккинчи босқич — очиқ даъват йўлига ўтиш босқичи!
• Бу босқичда ҳам ҳизб шиорлари ва фикрларини, унинг сақофат-тушунчаларини тарқатиш назарда тутилади.
• Аслида эса сийратга назар солсак Ислом таълимотларини шакллантиришда аввало тавҳидга, иймонга даъват назарда тутиларди, аммо ҳизбийлар эса бу босқичда ўз тушунча ва шиорларини ошкора даъват қилишни бошлаб юбордилар. Ўзбекистон шароитида дабдурустдан ошкора ҳизбий шиорларни тарғиб қилишга ўтиш минглаб соф мусулмонларни ҳизбийлик тамғаси остида қамалишларига ва бошқа мусибатларга дучор бўлишига олиб келиши аниқлигига қарамасдан ушбу босқичга масъулиятсизларча ўтилди. Натижада умматга қанча фойда келтириши мумкин бўлган йигит — қизлар ўсмирлик палласидаёқ панжара ортига тушишга, уммат учун ҳеч қандай самарасиз ва фойдасиз яшашга маҳкум бўлдилар.
• Бу босқичнинг режаси ҳам, уни амалга оширилиши ҳам кечириб бўлмас хато эди. Буни Ўзбкистондаги «Ҳизбут-таҳрир» аъзоларининг бесамар ҳаракатлари ва уларнинг ортидаги оила аъзоларининг аччиқ қисмати равшан мисол бўлиб турибди.
• Учунчи босқич — нусрат талаби ва ҳокимиятни қўлга олиш босқичи!
• Бу босқич шубҳасизки, сийратни умуман тушунмасликдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатади. Чунки сийратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нусрат талаб қилган бўлсалар ҳокимиятни қўлга олиш мақсадида эмас, балки фақат Ислом давлатини ҳимояга олиш, тазйиқ ва сиқувлардан омонликка чиқиш учунгина ёрдам талаб қилганлар.
• Ўшанда ҳам ҳокимиятга интилиш фикри бўлмаган, балки уни ҳатто қурайшнинг ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таклиф қилганида қабул қилмаганлар.
• Бу билан у зот Ислом ҳокимиятини қўлга киритиш асосий мақсад эмаслигини, балки одамларни тавҳидга чақириш, уларга ўз Парвадигорларини танитиш, охиратга иймонни шакллантириш асосий мақсад эканини исбот қилганлар…
• Яна бир масалага алоҳида тўхталмоқчиман.
• Қайси масалада бир неча хил ечим бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг енгилини танлаганлар.
• Ҳеч қачон осон йўл туриб, саҳобаларни машаққатга бошламаганлар.
• Кимдан байъат олсалар: «Тоқатинг етган ишларда…» каби жумлани алоҳида қўшиб қўйганлар. Умматга меҳрибонликлари сабабли келажакда унга раҳбарлик қилувчилардан ҳам шуни талаб қилганлар ва: «Парвардигоро, кимки умматимга амир бўлиб, уларга шавқатсиз муомала қилса Сен ҳам унга шавқатсиз бўл! Кимки умматимга амир бўлиб, уларни шавқат билан бошқарган бўлса, Сен ҳам унга шавқатли бўл!» деб дуо қилганлар.
• Аммо «Ҳизбут-таҳрир»нинг қиёдати (бошқарув органлари) негадир шу кўрсатмаларга зид иш қилиб, ўз издошларини енгилликдан машаққатга, кенгликдан тангликка, рухсатлар турганида азиматни ушлашга ундаб, минглаб биродарларни қийнаб қўйдилар. Уларни ота оналари, аҳли оила ва бола чақаларини ҳам бахтдан маҳрум қилдилар. Кўплаб оилаларни уволига қолдилар. Энг ачинарлиси юзлаб ҳизбийларнинг ҳаётига ҳам зомин бўлдилар.
• Менимча бу «Ҳизбут-таҳрир» ва унинг қиёдатини воқеликка тўғри баҳо бермаслиги натижасида, оят ва ҳадисларни ўз ўрнига тушира олмасликлари ҳамда ўз аъзоларининг тақдирига маъсулиятсизлиги каби қатор омиллар сабабли рўй берди… (Давоми бор)

Ҳафизуллоҳ НОСИР

Ҳафизуллоҳ Мужоҳидович Носиров «Ҳизбут таҳрир» жамоасининг Ўрта Осиё бўйича амири бўлган, шу айблов билан йигирма йил атрофида маҳбус ётган ва бу жамоанинг ботил эканини илмий асосда исботини кўрган ҳамда онгли равишда тушуниб етиб, жамоани тарк қилган, кейинги ҳаётида жуда кўп адашган ёшларни бу ботил жамоадан қайтишларига сабабчи бўлган инсон.

• Сиз ҳам бу даъват карвонига қўшилинг, адашиб юрган биродарларимизга етиб бориши учун ушбу #ЭЪТИРОФ ни тарқатинг! Зора кимнидир бу ботил йўлдан қайтишига сабабчи бўлсак!

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *