ҲИЗБ АМИРИНИНГ МУРОЖААТИ

69169774_2381752555249016_3517605428336787456_n(2-ҚИСМ)

«Ҳизбут-таҳрир»нинг ақидавий асосларига келсак, бу ҳизбнинг энг заиф ва чалкаш нуқтаси бўлиб, хақли равишда Аҳли Сунна вал Жамоа олимлари томонидан кўплаб танқидларига учраган. Бунинг сабаби ҳизбийларнинг оҳод ҳадислар эътиқод бобида ҳужжат бўлмайди, деган янглиш тушунчаларидан келиб чиқиб, «Ҳизбут-таҳрир» бир қанча муҳим ақидавий масалаларда Аҳли Сунна вал жамоа ақидасидан узоқлашиб кетган, мўътазилия ва қадария каби адашган тоифалар ботган ботқоқга кириб қолишган.
• Инсоннинг ихтиёрий амалларига қадарнинг ҳеч қандай дахли йўқ;
• Ҳидоят ва залолат Аллоҳ измида эмас;
• Қабр азобига ишониб бўлмайди;
• Ийсо алайҳис салом ҳозир осмонда бўлиб, қиёматга яқин тушиши ақлга тўғри келмайди;
• Авлиёларга каромат берилиши мумкин эмас каби «Ҳизбут-таҳрир»нинг тушунчаларига мансуб қавллар замирида айнан оҳод ҳадисларини эътиқодга олиш ҳаром, деган хато фикр ётади. Ҳолбуки саҳобалардан тортиб бугунги кунгача силсиласи узулмай келаётган Аҳли Суннанинг барча уламолари, жумладан тўрт мазҳаб имомлари, Бухорий, Муслим, Термизий каби барча муҳаддислар, Таборий, Ибн Касир, Қуртубий каби барча муфассирлар ҳам ушбу масалаларда ақида борасида якдил бўлганлар:
— Солиқ амаллар ҳам, гуноҳ ишлар ҳам қадарга оид;
— Аллох истаган бандасини ҳидоят қилади, истаганини адаштиради;
— Қабр азоби ва роҳати ҳақ;
— Исо алайҳис саломнинг келажакда осмондан нозил бўлишлари ва мусулмонларга имомлик қилишлари ҳақ;
— Авлиёларга каромат берилиши ҳақ деб таъкидлаганлар.
• Бунга хилоф қилганларни залолат ва бидъат аҳлидан ҳисоблаганлар. Барча замонлардаги Аҳли Сунна олимлари мутавоттир ҳам, оҳод ҳам эътиқод бобида ҳужжатдир. Фарқ шундаки мутавоттирни инкор қилган кофир бўлади, оҳодни инкор қилган эса кофир бўлмайди, аммо гунуоҳкор бўлиб фосиқ саналади, деганлар.
• «Ҳизбут-таҳрир» эса аксинча оҳод ҳадислар билан собит бўлган хабарларни эътиқодга олган одамни гуноҳкор деб, ундай тушунчадаги мусулмонларни ҳаром иш қилганликда айблашади.
• Шуниси ҳам ажабланарлики, ақида фақат муҳкам оят ёки мутавотирга асосланиши керак, оҳод ҳадис бу борада ҳужжатга ярамайди деб даъво қиладиган ҳизб «уламолари» ўзларининг «Ҳизбут-таҳрир» ақидаси борасидаги айрим хато даъволарига муҳкам оят ёки мутавотир ҳадис у ёқда турсин, бирор дона оҳод бўлсада ҳадис, ҳатто заиф ҳадис ҳам келтира олмайди.
• Масалан:
— «Ҳизбут-таҳрир» ақидасига кўра қазо инсон ихтиёридан ташқари нарса ва ҳодисадир, қадар эса нарсаларга берилган ҳоссалардир. Барча ҳизбийлар шундай эътиқод қилишади. Аммо бу даъвони ўзи бирор оят ёки мутавоттир ҳадисда келмаган, лоақал бу фикрни қувватлайдиган оҳод ҳадис ҳам йўқ. Чунки уларнинг қазо ва қадар борасидаги эътиқод қиладиган тушунчалари шаръий далилга эмас, балки шайх Набихонийнинг фикрига суянади холос.
• Шу ерда ҳақли савол туғулади:
— Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган юзлаб саҳиҳ ҳадисларни эътиқод бобида олиш ҳарому, бир шайхнинг шахсий қарашларини эътиқод даражасида кўтариб юриш жоиз?!
• Бу саволнинг жавоби ўзингизга хавола…
• Қолаверса, соф ақидада қабул қилинган бир неча масалалар, жумладан: сурга икки бор чалиниши, қабрда қайта тирилиш, маҳшарга тўпланиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоат қилишлари, айримларга арш соясида жой берилиши, амаллар ҳисоб китоби тарозида тортилиши, сиротдан ўтиш, жаннат ва дўзах тасвири каби юзлаб тафсилотлар «Ҳизбут-таҳрир»нинг қоидасига кўра оҳод ҳадислар билан ривоят қилинган учун эътиқодга олинмаслиги, уларга ишонган одам гуноҳкор саналашини кўпчилик ҳизбийларнинг ўзлари ҳам билишмайди.
• Агар билишганида эди эҳтимол ҳизбга кирмаган бўлишарди. (Зотан ҳизбийлар орасида илмли инсонлар бўлиши жуда нодир масала!) (Давоми бор)

Ҳафизуллоҳ НОСИР

Ҳафизуллоҳ Мужоҳидович Носиров «Ҳизбут таҳрир» жамоасининг Ўрта Осиё бўйича амири бўлган, шу айблов билан йигирма йил атрофида маҳбус ётган ва бу жамоанинг ботил эканини илмий асосда исботини кўрган ҳамда онгли равишда тушуниб етиб, жамоани тарк қилган, кейинги ҳаётида жуда кўп адашган ёшларни бу ботил жамоадан қайтишларига сабабчи бўлган инсон.

• Сиз ҳам бу даъват карвонига қўшилинг, адашиб юрган биродарларимизга етиб бориши учун ушбу #ЭЪТИРОФ ни тарқатинг! Зора кимнидир бу ботил йўлдан қайтишига сабабчи бўлсак!

Аброр Мухтор Алий

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *