ДАРДИНГ ИЧИНГДА ЭКАНКУ, ЯНА ИСЛОМНИ ТАНҚИД ҚИЛАСАН…

depositphotos_132673810-stock-video-girl-h-a-cup-ofЯқинда рус киноижодкорлари (Режиссёр: Людмила Снигирева) томондан 2011 йилда ишланган “Венец безбрачия” номли ҳужжатли ТВ шоуга кўзим тушди. Манзили: http://kinoestet.ru/film/7782. ТВ шоу мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилар экан, у қуйидаги жумлалар билан бошланади:

В России «засиделись в девках» десять миллионов 30-летних женщин. Ещe один миллион «невест» отметили 50-летний юбилей. Они никогда не были замужем. Каждый день они смотрят на себя в зеркало и не могут понять: чем я хуже остальных?…

Россияда ўн миллионта 30 ёшли “ўтириб қолган” қиз бор. Ундан ташқари бир миллион атрофида умуман турмушга чиқмаган аёллар ўзларининг 50 ёшини нишонлашмоқда. Улар ҳар ҳар куни кўзгуга қарашади ва ҳеч тушуна олмайдилар: “нега, мен бошқалардан ёмонманми?!…

Бу аниқ факт. Дарҳақиқат миллионлаб ғайри мусулмон миллатлар оиладек муқаддас бахтдан бебаҳра ўтиб кетишмоқда. Бу нафақат Россия, балки кўплаб ғарб давлатлари, океанорти давлатларининг ҳам ичини кемираётган бало. Уларда ҳам, эр чиқмасдан, чимилдиқ кўрмасдан, келинлик либосини орзу қилиб ўтиб кетаётган, ўзларини жамиятга кераксиз ҳисоблаб ич бағрини еб битираётган қари қизлар оз эмас.

Биласизми, нега шунақа? Чунки Исломдан бошқа динларда (христиан ва яҳудийлик) битта эркак фақатгина битта аёл билан никоҳли яшашига рухсат берилади холос. Уларнинг дини кўпхотинликка рухсат бермайди. Жамиятда эркак оз, аёллар эса кўпчиликни ташкил қилади. Аксига олиб кўпхотинликка рухсат берган Исломни танқид ҳам қилишади. Бундан кейин беихтиёр «Дардларинг ичингда экан-у, тағин Исломни танқид қилишасан-а ?! «- деб юбордим.

Худди шу мавзуда бир вақтлар қуйидаги маълумотларни ҳам кўрган эдим: Муҳаққиқ Муҳаммад Ваҳбий ал-Ходимий “Ал-ақоид ал-хайрия” асарида бир насоронинг кўпхотинлик масаласида мусулмонларга билдирган эътирози ва унга берилган жавоб келтирилган:

ЭЪТИРОЗ:

Ислом тўрт хотинликка рухсат бериб аёлларга зулм қилган. Эркакларнинг аёлларга зулм қилишига йўл очиб берган. Нега энди битта эркак бир вақтда тўрт нафар хотин билан яшаши мумкин-у, битта аёл фақат битта эр билан яшашга мажбур? Бу адолатданми?

ЖАВОБ:

Ислом эркакларнинг бир вақтда тўрт нафар хотин билан яшашига рухсат бериши аслида аёлларга зулм эмас, балки уларга раҳм шавқат юзасидандир. Бунинг сабаблари қуйидагича:

Биринчидан, ҳаётда оғир ишлар, ҳарбий юришлар машаққатини эркаклар зиммасига олади. Табиийки эркаклар орасида  ўлим сони аёлларникига нисбатан кўп бўлади. Агар, бизнинг шариатимизда ҳам худди насоролар каби фақат бирхотинликка рухсат берилганида, кўплаб аёллар никоҳ, оила, насл қолдириш, оналик бахти, фарзанд неъмати каби инсоний олий мақсадлардан маҳрум бўлиб қолишар эди. Аллоҳ таоло уларга раҳми келганидан эркакларни тўрт нафар аёл билан оила қуришларига рухсат бериб қўйди!

Иккинчидан, ҳар бир жинс вакили балоғат ёшига етгач ўзида жинсий алоқага мойиллик ҳис қила бошлайди. Агар ҳар бир эркак фақат битта аёл билан яшаши мумкин бўлса, у ҳолда кўплаб аёллар жинсий эҳтиёжларини шаръий ҳалол йўл билан қондириш имкониятига мутлақо эга бўла олмасдилар. Иложсиз ношаръий йўл билан бўлсада шаҳвоний истакларини қондириш йўлига ўтади. Бу эса насл-насабнинг бузилиши, жамиятда бузуқчиликни авж олишига олиб келади. Кўплаб покиза аёллар бегона эркаклар қўйнида қўлма-қўл бўлиб кетишар эди. Ислом аёллар шаъни ва ҳурматларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни уч нафаргача кундош билан яшашларига рухсат бериб қўйди!

Учинчидан, эркаклар аёлларга нисбатан жисмонан кучли ва бақувват бўлади. Аёллар эса нозик ва латиф хилқат. Шунинг учун ҳам эркакларга нисбатан аёллар тез қарийди. Масалан аёллар элликдан ўтиши билан ҳайз қони тўхтайди. Бу билан улардаги жинсий эҳтиёж ҳам сўнади. Эркакларда эса ундай эмас. Айниқса иссиқмижозлар. Шундай эркаклар борки ҳатто саксон ёшдан ўтганда ҳам ёш йигитлардек жинсий алоқани хоҳлайдилар. Шундай эркаклар борки, ҳар куни хотини билан алоқа қилишни истайди. Аёлларда эса жинсий алоқага монелик қилилувчи бир қанча ҳолатлар бор. Масалан улар 3 кундан то 10 кунгача ҳайз кўришлари мумкин. 40 кунгача нифосли бўлишлари мумкин. Ундан ташқари соғлиги кўтармайдиган беморлик даврлари ҳам йўқ эмас. Агар фақат битта аёл билан яшаш мумкин бўлганида ана шу аёлларнинг эрларига жабр бўлар эди!

Кўриб турганингиздек, Исломда кўпхотинлик фақат аёлларга эмас ҳатто эркакларга ҳам раҳм шавқат юзасидан жорий этилган.

Аллоҳ таоло эркакларга кўпхотинликка рухсат бериш билан бирга уларнинг бўйнига хотинлари орасида адолатли бўлишни ҳам юклаб қўйган. Сизлар ҳаёл қилганингиздек аёллар ҳаққига зулм қилинишига асло йўл қўймайди. (Ал-ақоид ал-хайрия. 92-93 – Б).

Ҳа, бугун дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида айнан кўпхотинлик масаласига урғу бериб Исломни ёмонотлиқ қилишга уринаётган миллатларнинг қиз-жувонлари ёлғизлик, бахтсизлик каби даҳшатли аламларни бошидан кечиришмоқда. Оила, оналик каби аёл ҳаётининг мазмунини акс эттирувчи  бахтдан бебаҳра қариб кетишмоқда. Уларни бу жарликдан олиб чиқувчи ягона нажот йўли Исломда. Лекин, улар Исломни ёмон кўришади. Айнан кўпхотинликка рухсат бергани учун ҳам ёмон кўришади…

Эй Исломни ёмон кўрувчилар! Билиб олинг! Ислом кўпхотинликка буюрмайди, балки сизлардаги каби муаммоларнинг олдини олиш учун рухсат беради! Рухсатдан эса хоҳлаган фойдаланади, хоҳламаган йўқ!

Ботиржон ТОЖИБОЕВ

ТИИ сиртқи бўлим биринчи босқич талабаси

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *