ҚАНЧА КЎП СЎРАСАК ШУНЧА КЎП ХУРСАНД БЎЛУВЧИ ЁЛҒИЗ АЛЛОҲДИР

3542-1Худои таало инсонни барча махлуқотлар ичида азиз ва  мукаррам қилиб яратди.  Инсон табиатан кўп нарсани орзу қилади ва ҳоҳлайди. Бирор нарсани ҳоҳлаб сўраса ва унга етишса, сўнг ундан яхшироғини  ҳоҳлаб сўрайди. Бироқ инсонни қанча бўлса ҳам хожатини раво қилувчи, барча нарсага қодир, инсон сўраб малолланиб кетса ҳам, уни эшитиб ва малол келмайдиган зот ягона АЛЛОҲдир. Энг яқин инсонга кўп сўрайверсак, бир кун  малол келиши мумкин. Бироқ, қанча кўп сўрасак  шунча кўп хурсанд бўлиб, яна сўра дегувчи зот ёлғиз Аллоҳдир.  Бандаси эса малол олади. Бунинг мисоли ушбу хикояда.

Шоир Абу Даллома билан Аббосий ҳукмдорлардан бири Маҳдий орасида қизиқ воқеа рўй берган экан. Абу Даллома Аббосийларни мадҳ қилиб ёзган қасидасини Маҳдийга ўқиб берибди. Қасида халифага жуда маъқул келиб: «Нима мукофот берай?» деб сўрабди.

– Ҳазрати олийлари, камина қулингизга ҳеч нарса керак эмас, фақат битта овчи ит берсангиз бўлди, – дея таъзим қилибди шоир.

– Шундай гўзал қасида учун бор-йўғи овчи ит сўрайсанми? – ҳайрон бўлди Маҳдий.

– Ҳа, зоти олийлари, камина қулингизнинг бирдан-бир ўтинчим шу.

Ҳукмдор таажжубланди, бироқ шоирни хафа қилгиси келмай буйруқ берди:

 — Майли, тилагинг шу бўлса, сенга битта овчи ит келтиришсин.

– Лекин, хожам, қулингиз овга нима билан бораман?

– Ҳақинг бор, битта от ҳам беришсин.

– Отга қандай минаман?

– Ҳа-я, чиройли эгар-жабдуқ ҳам керак.

– Яхшику-я, лекин отга ким қарайди?

– Тўғри айтасан, бир қул ҳам қўшиб беришсин.

– Султоним, бироқ отни қаерда сақлайман?

– Бўпти, бир оғил ҳам қуришга буюраман.

– Қул қаерда ётади?

– Битта уй ҳам тиклаб беришни амр қиламан.

– Майли, тирикчилик учун минг олтин танга ҳам берилади.

– Хожам…

Ана шу жойда халифа Маҳдий шоирнинг гапини бўлди:

– Бўлди, етар, агар харажатларни назорат қиладиган бир бошқарувчи ва ҳисоб-китоб қиладиган битта ҳисобчи ҳам сўрайдиган бўлсанг, итни олиб қўяман-а!

Мақсудали ҚОСИМОВ

Хўжаобод туман бош имом хатиби

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *