МАСЖИДЛАРИМИЗНИ ЧЕРКОВГА ЎХШАТМАНГ, ИЛТИМОС

56887205_555518234957407_3196934378219372544_nБугунги давримизга келиб масжидларда стул-курсиларда ўтириб намоз ўқийдиганлар кўпайиб бормоқда. Бунинг натижасида хонақоҳнинг бир томонида курсиларнинг бир неча қаторларига кўзимиз тушади. Бу давримизнинг бидъатларидан бири ҳисобланади!!! Бунинг бидъат эканига шак-шубҳа йўқ!
Курсида ўтириб намоз ўқиш жоизлиги тўғрисида Қуръонда ҳам, бирор саҳиҳ ёки заиф ҳадисда ҳам, ўтмиш уламоларнинг бирорта фатвосида ҳам айтилган эмас!!! Ота-боболаримизнинг, ўтмишда яшаб ўтган юртимиз уламоларининг бирортаси шу ишни қилгани тўғрисида оғзаки ҳам ривоят йўқ. Қадимги манбаларда ёки урф-одатларда топа олишмайди.
Аслида, курсида ўтириб намоз ўқиш Арабистон томонлардан бизга, пойтахт Тошкентга кириб келди. (Афсус, нотўғри кириб келди!). Буни мусулмонларнинг масжидларини черковга айлантирмоқчи ёки черковга ўхшатмоқчи бўлганлар ўйлаб топишган, деган фикр беихтиёр хаёлга келади! Бундан огоҳ бўлинглар, илтимос, ҳурматли намозхонлар!
Стул-курси Иброҳим алайҳиссалом ёки Сулаймон алайхиссалом давридан бери маълум. Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврида ҳам стул-курси мавжуд эди. Стул-курсидан Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам, ўша давр араблари ҳам хабардор эдилар. Шу даврда касал ва бемор бўлган саҳобалар ҳам бор эди. Бироқ, ҳеч бири стул-курсида ўтириб намоз ўқимадилар, ҳеч қайсиси Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: «Бемор бўлдик, стулда ўтириб намоз ўқисак бўладими?», деб сўрамадилар. Чунки, стул-курсида ўтириб намоз ўқишлик уларнинг хаёлларига мутлақо келган ҳам эмас. Саҳиҳ ҳадисларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирсалар икки устунга арқон тортиб қўйилган экан. Бунинг сабабини сўраганларида, уни Зайнаб онамиз разийаллоҳу анҳо қилдирганини, у зот бемор бўлгани сабабли, намозда тик тураётганида шунга осилиб туришини айтишади. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам арқонни олдириб ташлайдилар ва «Ўтириб намоз ўқисин!», дейдилар. Курси қўйдириб бермадилар.
Пайгамбаримиз алайхиссаломнинг охирги марта масжидга чикиб намоз укиганларини бир эсланг. Икки одам икки ёнларида суяб чикдилар. У зоти бобаракотнинг оёкларида хол йук эди, оёклари ер чизиб борди. У зотни мехробга утиргиздилар, охирги марта утириб намоз укиб бердилар. Стул-курсида утирмадилар, минбарни курси килиб ишлатмадилар хам, ерда утирдилар.
Шу пайтгача минг-минглаб фиқҳий манбалар, фатво тўпламлари ёзилган. Бироқ, бирортасида «Курсида ўтириб намоз ўқиш мумкин», деган фатво учрамайди. (Бу гапимга жавоб бера оламан). Ҳолбуки, барча фиқҳий манбалар ва фатво тўпламларида беморлар қандай қилиб намоз ўқишлари кераклиги тўғрисида алоҳида боб, фасл ва бўлимлар мавжуд.
Нима учун, курсини ёқтирмаяпмиз? Чунки, курси инсонни Парвардигори оламга сажда қилишдан мосиво қилади. Бугунги кундаги айрим чолларимиз ўзи энди намозга ўрганишган эди. 50-60 ёшигача боши саждани кўрмаган эди. Яна бир баҳона билан саждадан айрилиб, курсида намоз ўқишга ўтиб олдилар.
Масжидларда ўта зарур ҳолатлар учун бир-икки стул-курси қўйилиши мумкиндир, балки. Ёки қайсидир олимнинг курсида намоз ўқишини тақозо қилганда, масжидга унинг ўзига махсус курси қўйиб беришимиз жоиздир, балки. Бироқ, қатор-қатор қилиб масжидда курсилар қўйиб қўйилиши ақлан ҳам, мантиқан ҳам, фиқҳан ҳам жоиз эмас. Буни имом-домлаларимиз тўғри тушунишларини истар эдик. Масжидларни черковга ўхшатишга имкон бермаслигимиз керак.
Кимдир менга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: «Башширу ва ла тунаффиру, йассиру ва ла туъассиру!» («Хурсанд қилинглар, нафратлантирманглар, осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар!») деган ҳадисини айтиши мумкин. Мен, бу осонлаштириш фарзни ёки суннатни йўқотиш эвазига бўлмаслигини айтаман! Осонлаштириш керак, деб беш вақт намозни уч вақтга, ўн ракъатли пешинни саккиз ракъатга тушириб қўймаймиз-ку! Бу ҳам худди шундай! Соғлом одам тик туриб намоз ўқийди, бемор ўтириб ўқийди, касал ётиб ўқийди. Курсида ўтириб ўқиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Кимдир курсида ўтириб қолса-ю, уни пастга олишга имкон бўлмаса, ёки ўта ногирон бўлса, улар ўтирган жойида ишора билан ўқийверади. Бу бошқа бир, иккинчи масала.
Хуллас, менинг илтимосимни имом-домлалар, намозхонлар ва айниқса, ўзларини беморга солиб олаётган крутой отахонлар тўғри тушунади, деб ўйлайман. Буни оммага ва аҳли илмларимизга етказинглар.
Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин. Масжидларимизни черковга ўхшатманг, илтимос.

Ҳамидуллоҳ БЕРУНИЙ

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 1 та

  1. Alisher:

    Ассалому алекум. СубханАллох, жуда керакли мавзуни уртага ташлабсиз, олди олинмаса борган сари копайиб кетяпти бу холат. Диний идорадан барча имом хатибларга бу мавзуни тушунтириш кере деб уйлайман, лекин бирданига олиб ташланса чоллар тополон килишади, буни Жума марузаларига киритиш кере деб уйлайман.Тавфик Аллохдан

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *