ЯҲУДИЙНИНГ ҚЎРҒОНИ НЕГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛДИ

photo_2019-01-08_09-01-11Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобаларга оид биноларни йўқ қилган саудияликлар ЯҲУДИЙнинг қўрғонини нега сақлаб қўйишибди?

Саудияликлар давлат тепасига келганидан кейин ваҳҳобий-салафийликка асосланган ҳукуматлари соясида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаи киромларга оид бино ва иншоотларни таг-туги билан йўқ қилишга киришганлари тарихий ҳақиқатдир.

Масалан, ваҳҳобийларнинг узоқ йиллик муфтийларидан бири Ибн Боз “Мадинаи мунавваранинг асори атиқалари” ва “Исломнинг асори атиқалари” номли мақолаларга қарши чиқиб, асори атиқаларни асраб-авайлаш; таъмирлаб, келажак авлодларга етказиш, уларни зиёрат қилишларга қарши чиқиб, буни Париж, Лондон каби шаҳарлардаги асори атиқаларни асраб-авайлаётган ғайридинларга ўхшашлик деб баҳолаган (Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Боз. Мажмуъ фатово ва мақолот мутанаввиъа. Ат-Тавҳид ва ма ялҳақу биҳи. 5 жилдлик. — Риёз: Мактабат ал-маориф, 1992. 1-жилд, 395-414 бетлар; 3-жилд, 334-340 бетлар).

Ваҳҳобийларнинг уламоларидан Муқбил ибн Ҳодий ал-Видоъийга эса, Мадинаи мунавварадаги  Ислом университетини тугатиши муносабати билан “Расулнинг қабри устига қурилган қубба” номли илмий иш билан маъруза қилишга рухсат берилган. Бу иш шайх Ҳамод Ансорийнинг раҳбарлигида тайёрланган. Ушбу маърузада у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабри шарифларини масжиддан чиқариб ташлашни ҳеч бир истиҳоласиз очиқчасига талаб қилган ҳамда қуббаи шарифни катта бидъат деб, уни ҳам олиб ташлаш ва бузишни талаб қилган эди. Бу иши учун унга илмда зафар ва муваффақият қозонганлик тўғрисидаги унвон берилган. Шунингдек, ҳатто уларнинг энг катта “муҳаддиси” Албоний бир эмас, бир неча асарларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қабрларини Масжиди набавийдан чиқариб ташлаш ҳақида сафсата сотган эди.

Ваҳҳобийлар Арабистонда давлат тепасига келар экан, аста-секинлик билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаларга оид иншоотларни йўқ қилишга киришганлар. Мадинадаги “Бақеъ” қабристонини текислаб, саҳобалар ва тобеъинлар қабрлари тепаларидаги қуббаларни йўқ қилганлар. Маккаи мукаррамадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган муборак уйларини йўқ қилишди. Бундан бошқа 1400 йиллардан бер сақланиб келаётган юзлаб иншоотларни йўқ қилиб юборишди. Бу хилдаги иншоотларни уммати муҳаммадия ваҳҳобийлар давлат тепасига келгунча кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келаётган эдилар, лекин уларни салафий-ваҳҳобийлар йўқ қилдилар…

Бироқ, ваҳҳобийлар исломий асори атиқаларни йўқ қилишга киришар эканлар, негадир Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ва мусулмонларнинг душмани бўлган бир яҳудийнинг қаср саройини ҳозиргача сақлаб келадилар. Унинг расмларини тарқатадилар, уни бориб кўришни туризмнинг бир бўлаги сифатида ҳатто сайёҳлик йўналишларига киритганлар. Унинг қаерда жойлашганлигини карталарда кўрсатиб, зиёрат қилишга тарғиб-ташвиқ қиладилар, у ҳақида видео роликлар ишлаб тарқатиб келадилар. Негадир, ушбу иншоотни йўқ қилиш саудиялик уламоларнинг эсидан чиқиб қолган. Бу саройнинг эгаси Аллоҳ ва Расулининг душмани Каъб ибн ал-Ашраф эди.

photo_2019-01-08_09-01-12

Ўша қўрғоннинг юқоридан олинган сурати

Каъб ибн ал-Ашраф Мадинада ўша даврдаги Бани Назир яҳудийлар қабиласининг сардор ва бадавлат кишиларидан бўлган. Машҳур Бадр жангидан кейин у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш мақсадида махфий равишда қотиллар ёллай бошлади. Ислом пайғамбари, севимли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳажв қилинган бир қанча ҳажвиялар тўқиб тарқатди. Унга қарши Ҳассон ибн Собит разийаллоҳу анҳу сингари ислом шоирлари раддиялар айтишди. Бироқ, Каъб ибн ал-Ашрафнинг қилиқлари шу даражада ҳаддан ошдики, Мадинага яширин равишда келиб, мусулмонларнинг қизлари ва аёлларининг номусига тегажоқлик қилиб қочарди.

Алалоқибат, Каъб ибн ал-Ашрафнинг қилмишлари ҳаддан ошавергани сабабли, унинг ўлими мусулмонларга фойдали бўлишини билиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ва унинг Расулига озор берган Каъб ибн ал-Ашрафни ким йўқотади?”, дедилар. Мусулмонларнинг журъатли, шаввоз баҳодирларидан бири Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий разийаллоҳу анҳу: “Мен уддалайман!” деб чиқдилар. Ўзи билан йигитларини олиб, кечаси унинг саройига бордилар. Гаплашиб олиш баҳонасида уни чақириб, суҳбат охирида Аллоҳнинг душманини ўлдирдилар. Тун охирида қайтиб келишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни кутиб, ҳали ухламасдан намоз ўқиб ўтирган эканлар. У зотга бўлган воқеани айтиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яраланган дўстларининг жароҳатига туфлаган эди, у мўъжиза билан тузалиб қолди.

Унинг ўлдирилиш тарихи “Саҳиҳи Бухорий” ва бошқа исломий манбаларда ўз ифодасини топган.

Каъб ибн ал-Ашрафнинг тошдан барпо қилинган саройи Мадинанинг жануби-шарқий томонида 2 км.ча узоқликда жойлашган. Қўрғон баландлиги 8 метрлик, қалинлиги 40 см.лик девор билан ўралган бўлган. Ўнта хонадан иборат, омборхоналари, ётоқхоналари мавжуд, қўрғон ўртасида, жануб томонида эса тарихий қудуқ ҳам бор.

data:text/mce-internal,content,%3Cimg%20class%3D%22size-full%20wp-image-4789%20aligncenter%22%20src%3D%22http%3A//ahlisunna.uz/wp-content/uploads/2019/01/photo_2019-01-08_09-01-12.jpg%22%20alt%3D%22photo_2019-01-08_09-01-12%22%20width%3D%22720%22%20height%3D%22404%22%20/%3Ephoto_2019-01-08_09-01-14

Ўша яҳудийнинг хозиргача сақлаб қўйилган қудуғи

Саудияликлар Аллоҳ ва унинг Расулининг душмани бўлмиш яҳудий Каъб ибн ал-Ашрафнинг қўрғонини нега ҳозиргача сақлаб қўйишибди? Агар уни ибрат учун дейишса, нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаларга тааллуқли иншоотлардан ибрат олишмасдан, таг-туги билан вайрон қилишган?! Агар туризм дейишса, мамлакатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда саҳобаларга тааллуқли иншоотлар зиёрат туризми катта фойда келтиради-ку! Оддий савол, улар исломга хизмат қиладиларми ёки дин душманларигами?!

Ҳамидуллоҳ БЕРУНИЙ

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 1 та

  1. Хамидиллох ака Рахмат сизга умрингиздан барака топинг илмингиз бунданда Зиёда булсин дуода эслаб туринг.

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *