ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ

st274
ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ
???
Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни ўзаро бир-бирларига яхшилик қилиши, қўллаб-қувватлаши, оғир кунларда ҳолидан хабар олиб дардига малҳам бўлиш каби фазилатли ишларга чорлаб шундай дейди:

Аллоҳга яхши қарз беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топасизлар. (Музаммил сураси / 20).

Қалбида заррача иймон неъмати бор мўмин инсон бошига ташвиш тушган диндошига қай йўл билан бўлсада яхшилик қилса, бу аслида Аллоҳга берилган “қарз” бўлади. Аллоҳ буни қиёмат куни кутилганидан зиёда қилиб қайтаришида шубҳа йўқ. Ва бунга иймонимиз комил!

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
Кимки, бир мўмин бошига тушган ташвишни кўтаришда ёрдам қилса, Аллоҳ қиёмат куннинг даҳшатларидан уни халос қилади, деганлар. (Муслим/2699).

Яна бир ҳадисда эса Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
Аллоҳ таолонинг хос бандалари бор, уларни инсонлар манфаати учун танлаб, неъмат бериб қўйган. Модомики муҳтожларни ҳолидан хабар олиб туришар экан бойлик уларда барқарор бўлаверади. Агар бермай тўхтатиб қўйишса, Аллоҳ у неъматини бошқаларга буриб юборади. (Табароний/2164).

Азиз Диндошлар!
Бизда бизда қиёмат кунги даҳшатлардан ўзимизни қутқариб қолиш учун бугун имконият катта. Аллоҳ берган неъматларни ўзимизда давомийлигини таъминлашга ҳам ўзимизда мкон бор. Атрофимизда кўп бўлмасада муҳтожлар, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож дилҳасталар топилади. Уларни ҳолидан хабар олиш эса аслида ўзимизнинг эртанги охиратимизга тайёргарлик эканини қалбан ва иймонан ҳси этишимиз лозим.

Азиз диндошлар!
Айни дамда отаси ва ягона ўғил фарзандини боқий дунёга кузатган дилҳаста бир муслима аёл, қизларига ҳам ота ҳам оналик қилиб турмушга узатган ёлғиз бир она бугун сиз ва биз каби диндошларининг моддий кўмагига муҳтож бўлиб турибди. Ожизанинг ҳоли каминага баён қилинганда қандай бўлмасин унга ёрдам қилиб охиратимиз учун ишлаб қолишга Аллоҳдан берилган бир фурсат деб тушундим ва бу яхшиликка бошқаларни ҳам далолат қилишни бурчим деб билдим.

Исм шарифини ёзишимизни истамаган опа аслида мактабда муаллималик қилади. Уйда ёлғиз бир ўзи яшайди. Бошига тушган мусибатлар ортидан қарзга ботиб қолган. 10 миллион сўмдан ортиқроқ маблағга муҳтож. Азизлар диндошимизни оғир ҳолдан чиқиб кетишида ҳиссамизни қўшайлик. Ўз ҳолга ташлаб қўймайлик…

?Пластик карта коди: 8600 0804 3950 8564.
?Нақд пулда ёрдам қилмоқчи бўлганлар учун тел рақами: +998 91 609 35 55
✅Яшаш манзили Андижон шаҳрида.

☝️Буни дўстларингизга ҳам тарқатишни унутманг! Зеро, ҳадисларда айтилишича, яхшиликка далолат қилиш уни қилиш билан баробардир!

https://t.me/ahlisunna_uz

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *