ТАВБА

Lotin alifbosida

Банда момдомики ҳаёт экан олдинги гуноҳларига тавба қилиши вожибдир. Аллоҳ таоло Қуръонда қуйидагича амр қилади:

وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, ҳой мўминлар! Шоядки шунда нажот топсангиз… (Нур/31).

Агар гуноҳ Аллоҳ таолонинг ҳаққи билан боғлиқ бўлса, ундан тавба қилишда учта нарса шарт бўлади:

1. Қилган ишидан афсус-надомат қилиш;

2. Дарҳол ўша гуноҳни тарк қилмоқ ва ундан чекинмоқ;

3. Қайта такрорламасликка астойдил қасд қилмоқ.

Мана шу тарзда қилинган тавбага “тавбаи насуҳ” дейилади. Мабодо юқоридаги учта шартдан бирортаси топилмаса бу тавбани соғлом-саҳиҳ тавба дейилмайди.

Агар гуноҳ банданинг ҳаққига доир бўлса, бу ҳолатда ундан тавба қилиш учун тўртта шарт бор. Юқоридаги уч шарт ва тўртинчиси ҳақдорни рози қилиб қўйиш. Агар масалан бировнинг молини тортиб олган бўлса, юқоридаги учта шартни бажаргач, ҳақ эгасига унинг молини қайтариб бериш лозим бўлади. Мабодо бировни ҳақорат қилган ё танжароҳат етказган бўлса, бу гуноҳдан тавба қилишда юқорида қатор санаб ўтилган учта шартни адо қилгач, жабрланувчига ҳам худди шундай қилишга имкон беради ё ундан кечирим сўрайди. Агар ғийбат қилган бўлса, унга ошкор қилиб ризолик сўрайди. Мана шу шартлар топилгач тавба қилувчининг тавбаси насух тавба бўлиб гуноҳдан иншааллоҳ фориғ бўлади.

Аллоҳ таоло ушбу муборак Рамазон ойида барча билиб ва билмай қилган гуноҳларимиздан астойдил тавба қилиб, фориғ бўлишимизга Ўзи мадад берсин!

Ҳикматуллоҳ Иброҳим

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *