СУННИЙ КИМ?

180903-INNERRESIZED600-700-15648

Сунний деб асосан аҳли сунна вал жамоага мансуб бўлган инсонга нисбатан ишлатилади. Келинг азизилар, сунний ким эканлигини билиш учун бемазҳабларни ўзларини қаттиқ раддиялари билан эгиб қўйган Моликий мазҳабидаги олим Ҳожи Моликбеҳ ибн Шайх Довуд роҳимаҳуллоҳнинг таърифига бир назар ташласак.
Моликбеҳ ибн Шайх Довуд роҳимаҳуллоҳ ўзининг бемазҳабларга ёзган «Ал Ҳақоиқул Исламия» китобида сунний инсонга шундай таъриф беради:

  • Сунний одам сирда ҳам ошкораликда ҳам Аллоҳга тақво қилади. Роббисиниг амрларига бўйсуниб, қайтариқларидан қайтади. Сунний одам сўзда ростгўй, амалда ихлосли, фарз, вожиб, суннат ва бошқа нафл ибодатларни ҳам муҳофаза этади.
  • Сунний инсон пасткаш, ёмон сифатлардан холи, гўзал сифатлар билан сифатланган бўлади. Сунний одам инсонларни Аллоҳнинг динига ҳикмат, гўзал мавъиза билан чақиради. Мужодала қилса қўпол, лаънатловчи бўлмайди.
  • Сунний қисқа ибора билан айтадиган бўлсак хар бир ҳолати айтадиган сўзи, қиладиган амали Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларигаю амалларига мутобиқ бўлади.
  • Сунний ўзини сунний эканини ўтган салаф-солиҳ сунний зотларга эргашган ҳолда баралла овоза қилмайди. Ўзини имкон қадар яширади. Яна сунний инсон ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фоний дунё матоҳларию нафсоний хоҳишларга берилмайди. Тақдирнинг аччиғига ҳам ширинига ҳам рози бўлади. Сунний ўз қалбини ҳасад, риё каби иллатлардан поклайди. Сунний асосий вақтини қалбини муроқаба қилиш билан ўтказади, қалбига Аллоҳдан бошқа нарса киришидан асрайди. Қалбини кибр, ужуб, дунёга ҳарис бўлиш, шайтоний ва нафсоний васвасалардан холий қилади. Таомида, ичимлигида, либосида шубҳалардан сақланади. Савдосида алдамайди, қўшниларини ҳақларига риоя этиб улар тарафидан келадиган озорларга сабр қилиб, катталарни ҳурматини, кичикларни иззатини ўз ўрнига қўяди.
  • Сунний инсон ўзиниг фойдасидан кўра омма мусулмонларни манфаътини устун кўради. Сунний инсон силаи -раҳмни тиккалайди, ўзига зулм қилган инсонни кечиради, доимо хавф ва ражода бўлади. Ўзини хато қилган ҳолатида оқламайди, унинг илми ҳам амали ҳам ажаблантирмайди.

Ушбулар сунний инсонни маълум бир жиҳатларидир. Агар эй бемазҳаб биродарим сизда мана шу сифатлар топилса, демак сиз инша Аллоҳ суннийсиз. Агар топилмаса мен суннийман дейишиз Аллоҳ Таолонинг «Соф» сурасидаги: » Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг ҳузурида қаттиқ ёмон кўрилгандир» деган оят мазмунига кириб қолишингиз мумкин.

«Ал Ҳақоиқул Исламийя фир родди аълал мазоъимул ваҳҳобийя бил адиллатил китаб вас суннатин набавийя» китобидан

Фарғона шаҳар «Ҳўжамбердибой» масжиди ноиб имоми

Юнусов Отабек

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *