РАСУЛУЛЛОҲНИ ТУШДА КЎРМОҚЧИМИСИЗ? 2

Lotin alifbosida

2016-Prophet-Muhammad-Name-HD-Wallpapers

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таолога ҳамду сано, Жанобимиз Муҳаммад Мустафога чексиз дуруду саловатлар бўлсин!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар:

من رآنى فقد رآنى فإن الشيطان لا يتمثل بى

Кимки мени тушида кўрса, бас, у мени айнан ўзимни кўрибди. Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди! (имом Аҳмад, Бухорий ва Термизий ривоятлари).

Ҳасан Муҳаммад Шаддоднинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак жамолларига муштоқ ошиқ умматлари учун битган асари асосида Ул зоти шариф жанобимизни тушда кўриш имконини берувчи қимматли тавсиялар туркумидан

2-қисм

6-ТАВСИЯ

Баъзи машойихларга кўра, жума кечасининг қоқ ярмида туриб “Қурайш” сурасини минг марта ўқиб, таҳорат билан уйқуга кетса, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўради ва Аллоҳдан сўраган бошқа ҳожатлари ҳам раво бўлади.

7-ТАВСИЯ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума айтади: кимки бир кечада “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни минг марта ўқиса, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўради. Мен Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, буни тажрибадан ўтганини ишонч билан айта оламан. Ҳасан Муҳаммад Шаддод. (ал-Васоилуш-шафиа).

8-ТАВСИЯ

Яна Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан “Васоил”нинг 471-саҳифасида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир мўминки, жума кечасида икки ракат намоз ўқиса ва ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан кейин 25 мартадан “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиб, унинг ортидан минг марта “Соллаллоҳу ъала Муҳаммадин ан-Набиййил-уммий”, деб саловат айтса, кейинги жумагача албатта мени тушида кўради. Ва ким мени кўрса, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилади.”, дедилар. Бу ривоятни имом Юсуф Набаҳоний “Саодатуд-дорайн” асари 489-бетда зикр қилиб ўтган.

9-ТАВСИЯ

Мафотиҳ ал-мафотиҳда “ал-Азкор”дан нақл қилинади: Кимки жума кечаси икки ракат намоз ўқиб, ҳар ракатида бир мартадан “Фотиҳа” сурасини ва беш мартадан “Оятул-курси”ни ўқиб, намозни тамомлагач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради.

10-ТАВСИЯ

“Мажмаъул-ҳадис”да келтирилган ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар: “Ким мени тушда кўришни истаса, жума кечасида икки салом билан тўрт ракат намоз ўқисин. Ҳар бир ракатида “Фотиҳа”, “Ваз-зуҳо”, “Алам нашроҳ”, “Инна анзалнаҳу”, “Иза зулзилатил-арзу” сураларини ўқисин. Кейин менга етмиш марта саловат ва етмиш марта истиғфор айтсин, сўнгра ухласа, мени тушида кўради”.

11-ТАВСИЯ

“ал-Васоилу-шафиа” 467-бетда келтирилади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айтадилар: “Кимки менга шанба кунда минг марта саловат айтса, жаннатдаги жойини кўрмагунча дунёдан ўтмайди..”. Мен бу хабарни тажрибамдан ўтказганман. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.

12-ТАВСИЯ

“ал-Мафохир ал-алиййа”да Абу Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги тавсияси келтирилган: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўриш учун “Изаш-шамсу куввирот”, “Изас-самааун фатарот” ва “Изас-самааун шаққот” сураларини ўқиб юришга одатланинг.

13-ТАВСИЯ

Устозимиз Жамолуддин Абулмавоҳиб аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳ айтар эдилар: мен, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушимда кўрдим. Ул Зот менга: “уйқу олдидан “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”ни беш марта, “Аъувзу биллаҳи минашшайтонир-рожим”ни беш марта айтасан. Кейин, “Эй Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаққи-ҳурмати менга Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни шу дунёда ҳам, охиратда ҳам кўрсатгин, деб айт. Агар ухлашдан олдин шуларни айтсанг, мен олдингга келаман ва асло қолиб кетмайман”—дедилар.”. Бунга ишонганлар учун бу қандаям яхши тадбирдир. Аллоҳга ҳамдлар айтаманки, бу ҳам тажрибада синалди. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.

14-ТАВСИЯ

Имом Фокиҳонийга кўра, кимки қуйидаги саловатни етмиш марта айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради:

اللهم صل على سيدنا محمد كما امرتنا ان نصلى عليه. اللهم صل على سيدنا محمد كما هو اهله. اللهم صل على سيدنا محمد كما تحب و ترضى له. اللهم صل على روح سيدنا محمد في الأرواح. اللهم صل على جسد سيدنا محمد في الأجساد. اللهم صل على قبر سيدنا محمد في القبور. اللهم بلغ روح سيدنا محمد مني تحية و سلاما

Маъноси: Эй Аллоҳ, бизни Расулуллоҳга саловат айтишга буюрганингдек Ул Зотга саловатлар етказгин. Эй Аллоҳ, Расулуллоҳнинг шаънларига муносиб саловатлар етказгин. Эй Аллоҳ, Расулуллоҳга саловат айтишни ёқтирганингдек Ул Зотга саловатлар етказгин. Эй Аллоҳ, Расулуллоҳнинг руҳи шарифларига руҳлар ичида ҳам саловатлар етказгин. Эй Аллоҳ, расулуллоҳнинг муборак жасадларига ҳам барча жасадлар орасида саловатлар етказгин. Эй Аллоҳ, Расулуллоҳга қабрлар орасида қабрларида бўлган ҳолида ҳам саловатлар етказгин. Эй Аллоҳ, Саййидимиз Муҳаммад жаноби олийларига мендан таҳиййат ва салом етказгин!

15-ТАВСИЯ

“Манбаус-саодат” ва “аз-Захоирул-муҳаммадиййа” асарларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўриш учун қуйидаги дуони юз марта ўқиш тавсия этилади:

“Эй Аллоҳ, мен Сендан ўзга бўлмаган нуринг ҳаққи-ҳурмати ила, Набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни менга кўрсатмоғингни илтижо этиб сўрайман”. Муаллиф Ҳасан Муҳаммад Шаддод айтади: Аллоҳга беҳад ҳамду санолар бўлсинки, бу ҳам синовдан ўтди. Жуда кўпчилик бу воситани синаб фойдасини билгани ҳақида каминага билдирдилар.

Давоми бор…

Ботиржон қори

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *