№36. Расулуллоҳга аталган шеърлар

Оламга раҳмат бўлган
Сенсан, ё Расулуллоҳ!
Билганга неъмат бўлган
Сенсан, ё Расулуллоҳ!
Ошиқларнинг жонони,
Дардлиларнинг дармони,
Икки жаҳон султони
Сенсан, ё Расулуллоҳ!
Кўпдир гуноҳ адади,
Уқигаймиз тавҳидни,
Худойининг умиди,
Сенсан ё Расулуллоҳ!

Hudayi (Марям Осиё таржимаси)


Ахтариб-ахтариб, топсам изингни.
Изингни чангига сурсам юзимни,
Ҳақ насиб этса-ю, кўрсам ўзингни,
Жоним истар сени, ё Расулуллоҳ!
Бир муборак сафар бўлса-ю, кетсам,
Каъба йўлларида қумларга ботсам,
Нур жамолингни бир бор тушимда кўрсам,
Жоним истар сени, ё Расулуллоҳ!
Сенинг севгинг яшар ҳар кўнгилларда,
Салавотинг тинмас, доим тилларда,
Юнус бекор кезар, ғурбат элларда,
Жоним истар сени, ё Расулуллоҳ!

Yunus Emro (Марям Осиё таржимаси)


Эй жамоли нур, чашмаи авлиё,
Ал-мадад эй маъдани нури Худо,
Хоки пойи тўтиёю асфиё,
Ал-мадад, эй маъдани нури Худо.
Ҳеч ким сенсиз тополмас, ҳаққа вусул,
Файзи лутфингла бўлар марди қабул,
Раҳматан-лил-оламинсан, эй Расул,
Ал-мадад, эй маъдани нури Худо.
Айладим хато, кўпдир қусурларим
Бўлдилар кибру ҳаво улфатларим,
Айла, исёнимни шафоат, эй Карим
Ал-мадад, эй маъдани нури Худо.
Эй карам кони Расули Кибриё,
Камтариндир бу Салими пур хато,
Даргоҳингдан илтижо айлар ато
Ал-мадад, эй маъдани нури Худо.

Yovuz Sulton Salim (Марям Осиё таржимаси)


Бир кимса-ки бўлса, бирига ошиқ
Агар чиндан бўлса, ишқига содиқ.
Фидо этар унга бутун молини,
Ҳамда аямайди асло жонини.
Унга қийматлироқ севгани, жондан
Жон не-ки, устундир икки жаҳондан.
Рад этмас, маҳбубин ҳеч бир сўзини,
Майли, дер ўгирмас асло юзини.
Унинг ҳар заҳмати, раҳматдир унга,
Унинг ҳар хизмати миннатдир унга.
Севар, севгилисин севганини ҳам
Ҳам севар қўйини, кўппагини ҳам.
Унинг душманига доим душмандир,
Уни сал ранжитса, кўп пушаймондир.
Қул, қулни севганда гар шундай бўлса,
Буюк Мавло севса, не бўлар сўзла?
Мана, буюк Мавло иззати билан,
Севди, Расулини қудрати билан.
Уни Ўзи учун ҳабиб айлади,
Хаста кўнгилларга табиб айлади.
Дунёда қанча денгизлар бўлса,
Мавло ҳаммасини сиёҳлар этса,
Малак, инс ва жинга берса, қаламни
Қоғозга айлантирса бутун оламни,
Йилларча ёзсалар унинг мадҳини,
Бажаролмагайлар мингдан бирини.
Унга яқин бўлмоқ, буюк неъматдир,
Изларининг чанги жонга роҳатдир.
Васфига бўлолмас ҳеч ким таржимон,
У бўлмаса эди, бўлмасди жаҳон.
Ё Робби, ҳабибингни ҳурматига,
Қовуштир бизларни шафоатига!

Марям Осиё

 

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *