№37. Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

Тонгда уйғонаман кўзларимда ёш,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

Соғинч азобига етмайди бардош,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

Сизга салом бўлсин мусаффо-тиниқ,

Ҳамроҳ бўлолмаcман мисоли Сиддиқ.

Ҳатто тушларимда кўзларим интиқ,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

Умардек жонимни қилолмам фидо,

Менга ётдир балки, Усмоний ҳаё.

Абу Дужонангиз бўлолмам, аммо,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

Йиғилса бугунги умматлар бутун,

Битта саҳобийдан бўлолмас устун.

Сийратингиз аста варақлаб бугун,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

Ғарқ бўлдик неъмати узмога бизлар,

Шукрга бегона – нафси семизлар.

Кўзим гирён бўлиб бир Сизни излар,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

Йироқлашиб кетиб илму ирфондан,

Кечиб юборсалар ҳатто иймондан,

Юрагим безиллаб гуноҳ-туғёндан,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

Кўзларимни юмиб рўёга қайтиб,

Соғинч саҳросида кетяпман дайдиб.

Хатто, бу дунёга алвидо айтиб,

Сизни кўргим келар ё Росулаллоҳ!

 

                                 Ийсохон Яҳё

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *