ҚОРИЛАР БОШҚАЛАРДАН УСТУНДИР

Baca-Al-QuranАллоҳнинг каломи – Қуроъни каримни тўлиқ ёд олганларни халқимизда “қори”, “мураттаб қори” деб алоҳида қадрланади. Қориларнинг кўнгли учун қўлдан келганча ҳиммат қилинади. Давраларнинг тўри ҳам қориларга! Таомларнинг зўри ҳам қориларга! Ҳадяларнинг хўби ҳам қориларга!

Бу ҳофизи Қуръонларга бу дунёда берилган арзимас мукофот бўлса, меҳнатларига муносибини охиратда кўрадилар, иншааллоҳ. Қабрида ёлғизлик аламидан халос бўлган ҳам қорилар! Қиёматда ҳамманинг ҳавасини келтирган ҳам қорилар! Ота-онасига тож кийдирган ҳам қорилар! Дўстларини шафоат қилган ҳам қорилар…!!!

Буюк ислом олимларидан Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “Мухтасарут-тибён фи одоби ҳамалитл қуръан” номли рисоласида қориларимиз қадри ҳақида қуйидагиларни келтиради:

ثبتَ في صحيح مسلمٍ أَنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم قال : (يَؤُمُّ القَوْمَ أَقْرَأَهُمْ لِكِتَابِ اللهِ).

Имом Муслимнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламидаушбу ривоят собитдир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қавмга Аллоҳнинг китобини яхши ўқийдиганлар имом бўлади”.

Саҳобалар ҳар бир ёд олган оятини албатта ҳаётига табиқ этиб, амал қилар эдилар. Уларнинг ичида энг қорилари энг олимлари бўларди. Ҳанафий мазҳабимизнинг йирик олими имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ: “салафи солиҳлар давридаги қориларнинг ҳаммаси фақиҳ ва олим бўлганлар, шунинг учун у даврларда имомликка Қуръонни яхши ўқийдиганлар ўтади – деб айтилар эди” – деганлар.

وفي صحيحِ البُخَاريُّ عَنْ ابن عَبَّاس رضي الله عنه : كَاَنَ القُراء أَصْحَاب مَجْلِس عُمَر رضي الله عنه، ومُشاوريه كُهُولاً كَانوا أو شُبانا

Имом Бухорийнинг саҳиҳ тўпламида эса Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят келган: “Қорилар ёши кексами бўладими ё йигит бўладими бунисидан қатъий назар, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳаммажлис ва кекнгаш аъзолари эди”.

وفيه أنَّه صلى الله عليه وسلم، كَاَنَ يَأَمرُ في قَتلا أُحد أَنْ يُقَدَّم إلى القِبْلَة أَقْرَاَهُمْ،

Яна имом Бухорий тўпламида келади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жанггида шаҳид бўлган саҳобаларни дафн этишда қибла тарафга биринчи бўлиб қори ва олимларни жойлаштиришни буюрганлар.

Имом Наваий бобнинг сўнггида айтади:

وَأَعْلَم إنَّ المَذْهبَ المُخْتَار الَّذي عَلَيْهِ الشّافعيُّ، وَمن لا يُحصَى سُنن العُلماء، أَنَّ قِرَاءة القُرْآنِ أَفْضَلَ مِن سَائِرِ الأَذْكَار، وَقَد تَظَاهَرت الأَدِلَّة عَلَى ذَلِك

Билиб олинг! Имом Шофеъий ва бошқа сон-саноқсиз уламолар танлаган мазҳаб шуки: Қуръон қироъати бошқа ҳар қандай зикр туридан афзалбўлиб, унинг далиллари очиқ-ойдин намоёндир!

Зиёддинов ИБРОҲИМЖОН

“Нажмидин қори” жоме масжид имоми

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *