ИНСОН – ЭНГ ГЎЗАЛ ЖОНЗОТ

hqdefau555664Исо ибн Мусо хотинини қаттиқ севарди. Бир куни хотинига қарата “ойдан чиройли бўлмасанг уч талоқсан”—деб юборди.

Хотини бу сўздан кейин даҳшатга тушиб, эрига мени талоқ қилдингиз, деб ундан ҳижобланиб тонг оттирди. Эр хотин эрталабгача ўйланиб оиласи ҳақида ташвишланиб чиқишди.

Тонг отиши билан Исо ибн Мусо халифа Мансурнинг олдига чопди. Унга бўлган воқеани баён қилди. Эй амир! Агар орамизда талоқ воқе бўлган бўлса, менинг ҳолимга вой бўлади. Хотинимсиз яшагандан кўра, ўлим афзал менга, деб йиғлади.

Халифа унинг ҳолини кўриб  ачиниб кетди ва саройга фуқаҳоларни йиғди. Уларга ҳолатни тушунтириб масаланинг ҳукмини сўради. Саройга йиғилган фақиҳлар: Ой – бу коинотдаги энг гўзал мавжудотку, демак хотининг талоқ бўпти—деб фатво беришди. Илло бир четда имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларидан бири жимгина кузатиб турарди. Халифа унга: сен нега жим турибсан, сенинг фикрингча ҳам талоқ воқе бўлганми?—деб сўради. Шунда у киши Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқиди:

وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ * وَطُورِ سِينِينَ * وَهَذَا الْبَلَدِ الْأَمِينِ * َلقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам. Ва Тури Сийно билан қасам. Ва мана бу, эминлик юрти (Макка) билан қасам. Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик. (Тин сураси 1/4 оятлар. Тафсири ҳилол).

Кейин: энг гўзал ва чиройли мавжудот шу оятга кўра инсондир!—деди. Халифа Мансур юзида табассум ила Исо ибн Мусога: у тўғри айтди. Хотининг ўзингда қоладиган бўлди, талоқ воқе бўлмапти—деди. Ҳоний ал-Ҳожнинг “Алфу қисса ва қисса” асари асосида

Зиёддинов ИБРОҲИМЖОН

“Нажмидин қори” жоме масжид имоми

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 2 та

  1. Одилжон:

    السلام عليكم و رحمة الله و بركاته.
    Оятнинг арабча матнида битта ҳарф қолиб кетибди.

    وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ * وَطُورِ سِينِينَ * وَهَذَا الْبَلَدِ الْأَمِينِ * َقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

    … ва ҳазал баладил амиин. (Л)ақод ёзилиб қолибди.
    Тӯғрилаб қӯйсангиз.

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *