«Иймон» рисоласи

Рисолани .pdf форматда юклаб олиш

Lotin alifbosida

Мазкур «Иймон» деб аталган рисола 1915 йилда Хўқанд (Қўқон) шаҳрида маърифатпарвар муаллиф Мирзо Хўқандий (р.ҳ.) томонидан «Маърифат» кутубхонаси ноширлигида нашр этилган. Асар 24 саҳифадан иборат.

«Иймон» рисоласининг титул варағида: «Бу ибтидоий мактабларимизнинг аввалги синфлари ҳамда мадраса толиблари ва ўзга диндош қардошларимиз учун тартиб берилган рисоладир. Ушбу рисола иймон ва исломнинг фарз-у вожиблари ва ўзга масалалар баёнидан иборат. Унда шаш калимаи диний (олтита дин калималари), намознинг зикрлари ва ниятлари ҳамда бошқа дуо-ю масалалар ҳам ўрин олган», деган қайд мавжуд. Рисола савол-жавоб тарзида тузилган. Табдил ҳозирги замон тилига мослаб ўгирилди.

Ҳамидуллоҳ Беруний.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

 Савол. «Тавҳид калимаси» қайси?

Жавоб. «Тавҳид калимаси», яъни Худонинг ягоналигини айтиладиган муқаддас гап мана бу: «Ла илаҳа иллаллоҳ. Муҳаммадун Расулуллоҳ!».

Савол. «Тавҳид калимаси»нинг маъноси нима?

Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: «Бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг пайғамбаридир!».

Савол. «Шаҳодат калимаси» қайси?

Жавоб. «Шаҳодат калимаси», яъни Худонинг ягоналиги ва пайғамбарнинг ҳақлигига гувоҳлик бериладиган муқаддас гап мана бу: «Ашҳаду ан ла илоҳа иллаллоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу!».

Савол. «Шаҳодат калимаси»нинг маъноси нима?

Жавоб. «Шаҳодат калимаси»нинг маъноси қуйидагича: «Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Яна гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ҳамда пайғамбаридирлар!».

Савол. «Иймони мужмал» қайси?

Жавоб. «Иймони мужмал», яъни қисқача иймон келтириладиган гап мана бу: «Аманту биллаҳи кама ҳува би-асмаиҳи ва сифатиҳи ва қабилту жамиъа аҳкомиҳи!».

Савол. «Иймони мужмал»нинг маъноси нима?

Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: «Иймон келтирдим, яъни ишондим Аллоҳ таолога ва унинг ҳамма исмларига ва ҳамма сифатларига ҳамда қабул қилдим барча буюрган ишларини!».

Савол. «Иймони муфассал» қайси?

Жавоб. «Иймони муфассал», яъни батафсил баён этилган иймон калимаси қуйидагича: «Аманту биллаҳи, ва малаикатиҳи, ва кутубиҳи, ва русулиҳи, вал-йавмил-охири, вал-қадари хойриҳи ва шарриҳи мин Аллоҳи таоло вал-баъси баъдал-мавти!».

Савол. «Иймони муфассал»нинг маъноси нима?

Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: «Иймон келтирдим – ишондим Аллоҳ таолога, Унинг фаришталарига, ҳамма пайғамбарларига, ҳамма китобларига, қиёмат кунига, ҳар бир яхши ва ёмон ишлар Унинг ирода ва тақдири ила бўлмоғига ва ҳамма ўлганларни иккинчи тирилтирмоғига».

Савол. Иймонни арабча таърифи қайси?

Жавоб. Ушбудир: «ал-Иймону иқрорун би-л-лисони ва тасдиқун би-л-қалби бима жоа мин биҳи мин индиллоҳи. Муҳаммадун Расулуллоҳ!».

Савол. Иймоннинг ўзбекча таърифи қандай?

Жавоб. Маъноси будир: «Иймон – Аллоҳ таолодан келтирилган ҳар ишга иқрор қилмоқ тил билан ва ишонмоқ дил биландир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдир».

Савол. Иймонни неча фарзи бор?

Жавоб. Иймонда етти фарз бор.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Ғайбга иймон келтирмоқ; 2) Ғайб илмини Аллоҳ таолога хос деб билмоқ; 3) Жаннат билан дўзахни кўрмай иймон келтирмоқ; 4) Ҳалол нарсаларни ҳалол деб билмоқ; 5) Ҳаром нарсаларни ҳаром деб билмоқ; 6) Худой таолонинг азобидан қўрқмоқ; 7) Аллоҳнинг раҳматидан умид тутмоқ.

Савол. Иймонда неча вожиб бор?

Жавоб. Иймонда ўн икки вожиб бор.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Уламолар билан суҳбат тутмоқ; 2) Гуноҳи кўп одамлардан ўзни узоқ тутмоқ; 3) Ташналарга сув бермоқ; 4) Беморларнинг ҳолларини сўрамоқ; 5) Етимларнинг бошларини марҳамат қўли билан силамоқ; 6) Етимларга шафқат қилмоқ; 7) Аёлманд бечораларга мурувват қилмоқ; 8) Ўликларни кўмишмоқ; 9) Икки уришган одамни яраштирмоқ; 10) Йўл устидаги зарарли тошлар каби нарсаларни бир четга олиб қўймоқ; 11) Йўл устидаги нажосатларни устини ёпиб қўймоқ; 12) Ўз фарзанд ва хотинларига шариат илмини ўргатмоқ.

Савол. Иймонни амаллари неча?

Жавоб. Иймоннинг амаллари бештадир.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Ҳеч кимсанинг қонини ноҳақ тўкмаслик; 2) Ҳеч кишини молини зўрлик билан олмаслик; 3) Ҳеч кимсанинг айбини ошкора қилмаслик; 4) Ҳеч кимсани ёмонликка нисбат қилмаслик; 5) Иймонни амали шуки, мўъминларни жаннатга дохил қилгай.

Савол. Иймонни бақоси (доим қолиши) неча нарса билан бўлади?

Жавоб. Иймонни бақоси (ҳамиша барқарор бўлиши) уч нарса биландир.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Иймонлик бўлганига шод бўлмоқ; 2) Иймонни заволидан қўрқмоқ; 3) Иймонни бузадиган нарсалардан қочмоқ.

Савол. Иймонни дунёдаги фойдаси нима?

Жавоб. Иймоннинг дунёдаги фойдаси ушбудир: иймонлик одамни шариат ҳукми билан моли ва жони омонда бўлади. Агар бирор кимсани ноҳақ ўлдирса, ўлдиргувчини ўлдирилгай. Агар зино қилса, тошбўрон қилингай. Мана шу иймоннинг дунёдаги фойдаларидан айримлари.

Савол. Иймонни охиратдаги фойдаси нима?

Жавоб. Иймоннинг охиратдаги фойдаси ушбудир: иймонли кимса дўзах оташидан озод бўлгай; жаннатга киргай; Аллоҳ таолонинг дийдорига мушарраф бўлгай. Мана шу иймоннинг охиратдаги фойдаларидан айримлари.

Савол. Иймон неча турли бўлади?

Жавоб. Иймон беш хил бўлади.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Иймони матбуъ (Эргашилган ишонч); 2) Иймони маъсум (Покланган ишонч); 3) Иймони мақбул (Қабул қилинган ишонч); 4) Иймони мавқуф (Тўхтаб турилган, қабуллиги шубҳали ишонч); 5) Иймони мардуд (Рад қилинган ишонч).

Савол. Булар кимларнинг иймони?

Жавоб. Булар қуйидаги одамларнинг иймони. Биринчиси, фаришталарнинг иймони. Иккинчиси, пайғамбарларнинг иймони. Учинчиси, мўъминларнинг иймони. Тўртинчиси, мубтадеъ – бидъатчиларнинг иймони. Бешинчиси, мунофиқларнинг иймонидир.

Савол. Иймоннинг боши нима?

Жавоб. Иймоннинг боши «Ла илаҳа иллаллоҳ. Муҳаммадун Расулуллоҳ!» демоқдир.

Савол. Иймоннинг камоли нима?

Жавоб. Иймоннинг камоли дин ва миллатнинг йўлида бошига ҳар ранж ва алам, ҳар қанча жабру ситам етса, уларга сабр қилмоқдир.

Савол. Иймоннинг асли нима?

Жавоб. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган атосидир.

Савол. Ҳаё нима?

Жавоб. «ал-Ҳаё мин ал-иймон!» – «Ҳаё иймондандир!».

Савол. Ҳаё қайдадир?

Жавоб. Ҳаё одамзоднинг юзида бўлади.

Савол. Иймоннинг танаси нима?

Жавоб. Иймоннинг танаси ҳар куни беш вақт намоз ўқимоқдир.

Савол. Иймоннинг дили – юраги нима?

Жавоб. Иймоннинг дили Қуръони каримни тиловат қилмоқдир.

Савол. Иймоннинг нури нима?

Жавоб. Иймоннинг нури тўғри сўзламоқдир.

Савол. Иймоннинг хиралиги нима нарсадан бўлади?

Жавоб. Иймоннинг хиралиги ёлғон сўзламоқдир.

Савол. Иймоннинг танглиги нима?

Жавоб. Иймоннинг танглиги бенамоз бўлмоқдир.

Савол. Иймонинг улуғлиги нима?

Жавоб. Иймоннинг улуғлиги Аллоҳ таолони кўп ёд қилмоқдир.

Савол. Иймоннинг пўсти нима?

Жавоб. Иймоннинг пўсти шарм – уялмоқдир.

Савол. Иймоннинг меваси нима?

Жавоб. Иймоннинг меваси рўза тутмоқдир.

Савол. Иймоннинг тухми нима?

Жавоб. Иймоннинг тухми шариат илмларини ўқиб-ўрганишдир.

Савол. Иймоннинг томири нима?

Жавоб. Иймоннинг томири ҳар бир аҳкоми шаритани ихлос билан қилмоқдир.

Савол. Иймон Холиқнинг номига қилинадими ёки махлуқ (яралмиш)нинг номига қилинадими?

Жавоб. Иймон келтирмоқ Холиқ ва махлуқ (яралмиш)нинг номига қилинади.

Савол. Қандай қилиб бўлинади?

Жавоб. «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейиш Холиқнинг номига қилинади. «Муҳаммадун Расулуллоҳ» махлуқ (яралмиш)нинг номига қилинади.

Савол. Иймоннинг чироғи нима?

Жавоб. Иймоннинг чироғи ҳалол емоқ ва ҳаром нарсалардан қочмоқдир.

Савол. Иймоннинг қўрғони нима?

Жавоб. Иймоннинг қўрғони бешдир.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар қуйидагилар: 1) Одоб-ахлоқ; 2) Мустаҳаб; 3) Суннат; 4) Вожиб; 5) Фарз.

Савол. Бетасдиқ маърифат иймон ҳисобланадими?

Жавоб. Бетасдиқ маърифат, яъни билиб туриб кўнгли билан ишонмаслик иймон эмасдир.

Савол. Бу қандай бўлади?

Жавоб. Зеро, Иблисда билмоқ бор, тасдиқ йўқ эди. Шунинг учун беиймон кофир бўлди.

Савол. Бетасдиқ иқрор иймон ҳисобланадими?

Жавоб. Бетасдиқ иқрор, яъни билиб туриб иқрор қилмаслик иймон эмасдир. Бунга барча уламолар иттифоқ қилганлар.

Савол. Иқрорсиз тасдиқ иймон ҳисобланадими?

Жавоб. Иқрорсиз тасдиқ ҳам иймон эмасдир. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ шу фикрда бўлганлар. Бироқ, Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бунинг иймон ҳисобланишига фатво берганлар.

Савол. Иймон зиёда ва кам бўладими?

Жавоб. Иймон исмда зиёда ва кам бўлмайди. Бироқ, амалда зиёдалик ва камлик бўлур. Чунончи, отнинг озғинини ҳам, семизини ҳам от дейилади. Лекин, унинг бажарадиган ишига қараб фарқланади. Валлоҳу аълам!

Савол. Исломнинг арабча таърифи нима?

Жавоб. Унинг арабча таърифи қуйидагича: «ал-Ислому ҳува ал-инқиёду би-амриллоҳи ва-л-ижтинобу ъани-н-навоҳий».

Савол. Исломнинг ўзбекча таърифи нима?

Жавоб. Унинг маъноси қуйидагича: «Ислом бўйсинмоқ Аллоҳ таолонинг амрларига ва узоқ бўлмоқ қайтарган ишларидан».

Савол. Исломда неча вожиб бор?

Жавоб. Исломда етти вожиб бор.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Витр намозини ўқимоқ; 2) Фитр садақаси бермоқ; 3) Қурбонлик қилмоқ; 4) Икки ҳайит намозларини ўқимоқ; 5) Ҳаж ва умра қилмоқ; 6) Ҳар фарзандга ота-оналарининг хизматларини бажо келтирмоқ; 7) Ўз қавм-қариндошларига яхшилик қилмоқдир.

Савол. Исломда неча фарз бор?

Жавоб. Улар қуйидагилар: 1) «Калимаи шаҳодат» айтмоқ, яъни «Ашҳаду ан ло илоҳа иллаллоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу!» демоқ; 2) Ҳар куни беш вақт намоз ўқимоқ; 3) Ҳар йилда бир ой рамазон рўзасини тутмоқ; 4) Моли нисобга етган одам ҳар йили молидан закот бермоқ; 5) Кудрати етган одам ҳамма шартлари мавжуд бўлганда, умрида бир мартаба Маккаи мукаррамага бориб ҳаж қилмоқдир.

Савол. Неча нарсага иймон келтирмоқ фарз?

Жавоб. Етти нарсага иймон келтирмоқ фарз бўлади.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар қуйидагилардир: 1) Аллоҳ таолонинг бор ва бирлигига, ҳамма сифатларига иймон келтирмоқ ва чин кўнгил билан ишонмоқ; 2) Аллоҳ таолонинг ҳамма фаришталарига иймон келтирмоқ; 3) Аллоҳ таолонинг барча китобларига иймон келтирмоқ; 4) Аллоҳ таолонинг ҳамма пайғамбарларига иймон келтирмоқ; 5) Қиёмат кунига иймон келтирмоқ; 6) Аллоҳ таолонинг ҳар бир қилган тақдирига иймон келтирмоқ; 7) Қиёмат куни ҳамма ўлганларнинг қайти тирилмоғига иймон келтирмоқдир.

Савол. Намозда неча фарз бор?

Жавоб. Намозда ихтилофсиз ўн икки фарз бор.

Савол. Бу фарзлар неча қисмдир?

Жавоб. Бу фарзлар икки қисмдир. Намознинг ташқарисидаги фарзлар ва ичкарисидаги фарзлар.

Савол. Биринчи қисми қайси?

Жавоб. Намознинг ташиндаги – ташқарисидаги фарзлар бўлиб, уларни «фарзи хорижия» деб аталади.

Савол. «Фарзи хорижий», яъни намоз ташқарисидаги фарзлар қайсилар?

Жавоб. Улар қуйидагилар: 1) Пок сув билан таҳорат қилмоқ; 2) Пок жойда намоз ўқимоқ; 3) тоза либос билан намоз ўқимоқ; 4) Ҳар намозни ўз вақтида ўқимоқ; 5) Ҳар бир қўиладиган намозни дилда ният қилмоқ; 6) Ҳар намозни қибла тарафига қараб ўқимоқдир.

Савол. Намознинг ичкарисидаги фарзлар нечта?

Жавоб. Намознинг ичкарисидаги фарзлар «фарзи дохилия» деб аталади. Улар ҳам олтитадир.

Савол. «Фарзи дохилий», яъни намоз ичкарисидаги фарзлар қайсилар?

Жавоб. Улар қуйидагилар: 1) «Такбири таҳрима», яъни «Аллоҳу акбар» деб такбир айтиб намозга кирмоқ; 2) «Қиём», яъни рост-тик турмоқ; 3) «Қироат», яъни «Қуръон»дан бир оят узун ёки уч оят қисқа ўқимоқ; 4) «Рукуъ», яъни хам бўлиб эгилмоқ; 5) «Сужуд», яъни бошини – пешонасини ерга қўймоқ; 6) «Қаъдаи ахира», яъни намоз охирида «Аттаҳийёт» ўқимоқ миқдорича ўтирмоқдир.

Савол. Рўзанинг фарзлари нечта?

Жавоб. Рўзанинг фарзлари учдир.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар қуйидагилар: 1) Рўза тутмоқ учун ният қилмоқ; 2) Ўзини субҳи содиқдан кун ботгунча емоқ-ичмоқдан сақламоқ; 3) Ушбу вақт ичида ўзини жимоъ қилмоқ – жинсий яқинликдан сақламоқдир.

Савол. Закотнинг фарзлари нечта?

Жавоб. Закотнинг фарзлари иккитадир.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар ушбулардир: 1) Закотни берадиган ёки айирадиган – ажратиб қўядиган вақтда ният қилмоқ; 2) Закотни ўз масрифларига – сарф қиладиган ўз жойларига бермоқдир.

Савол. Ҳажнинг фарзлари нечта?

Жавоб. Ҳажнинг фарзлари учдир.

Савол. Улар қайсилар?

Жавоб. Улар қуйидагилар: 1) Эҳром боғлаш ерига етганда эҳром боғламоқ; 2) Арафа куни Арафот тоғида ҳозир бўлмоқ; 3) Байтуллоҳни шароитлари билан зиёрат қилмоқдир.

ДИНИЙ КАЛИМАЛАР БАЁНИ

«Калимаи тоййиба» будир:

«Ла илаҳа иллаллоҳ. Муҳаммадун Расулуллоҳ!» – «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир!».

«Калимаи шаҳодат» будир:

«Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу!» – «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман! Яна Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига ҳам гувоҳлик бераман!».

«Калимаи тавҳид» будир:

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду йуҳйий ва йумиту. Ва ҳува ҳаййун ло йамут. Би-йадиҳи-л-хайру ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр!» – «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир, Ҳамду сано Унгадир. У тирилтиради, У ўлдиради. У доим тирикдир, ўлмайди. Унинг «йад»и қудратида яхшиликдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир!».

«Калимаи тамжид» будир:

«Субҳоналлоҳ! Ва-л-Ҳамдулиллоҳ! Ва ла илаҳа иллаллоҳ! Ва Аллоҳу акбар! Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи-л-ъалиййи-л-ъазийм. Ма шоаллоҳу каана ва ма лам йашаъ лам йакун!» – «Аллоҳ пок-муназзаҳдир! Ҳамду сано Аллоҳ учундир! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир! Аллоҳ энг улуғдир! Айлантириш ва қувват йўқ, фақат улуғ, олий Аллоҳ биландир! Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса бўлмайди!».

«Калимаи истиғфор» будир:

«Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳ! Астағфируллоҳа таоло мин кулли занбин азнабтуҳу ъамдан ав хатоан сиррон ав ъаланиятан соғиран ав кабирон ва атубу илайҳи мин аз-занбиллазий аъламу ва мин аз-занбиллазий ла аъламу. Иннака анта ъаллому-л-ғуйуб!» – «Аллоҳга истиғфор айтаман! Аллоҳга истиғфор айтаман! Аллоҳ таолога ҳар бир гуноҳдан истиғфор айтаман! Қасддан ёки хатодан, яширин ёки ошкора, кичик ёки катта гуноҳ қилган бўлсам. Унга тавба қиламан, билган гуноҳларимдан ва билмаган гуноҳларимдан. Албатта сен ғайбларни кўп билгувчисан!».

«Калимаи раддикуфр» будир:

 «Аллоҳумма инний аъузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ло аълам. Иннака анта ъалламу-л-ғуйуб ва саттору-л-уйуб!» – «Эй, Аллоҳ! Албатта мен сенга бирор нарсани билган ҳолимда ширк келтиришдан паноҳ сўрайман. Билмаган ҳолда ширк келтирганимдан истиғфор айтаман. Албатта сен ғайбларини кўп билувчи ва айбларни ёпувчидирсан!».

НАМОЗНИНГ ЗИКРЛАРИ

«Сано» будир:

«Субҳонака Аллоҳумма ва би-ҳамдика ва таборака исмука ва таоло жаддука ва ла илоҳа ғайрука!» – «Эй, Аллоҳ! Сен поксан, ҳамдинг билан поклайман! Исминг баракотлидир, сенинг буюклигинг олийдир, сендан ўзга илоҳ йўқдир!».

«ат-Таҳийёт» будир:

«ат-Таҳийёту лиллаҳи ва-солавоту ва-т-тоййибот! Ассалому алайка, аййуҳа-н-Набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ассалому ъалайна ва ъала ибодиллаҳи-с-солиҳин. Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу» – «Яхши истаклар, саловотлар ва тилаклар Аллоҳ учундир! Эй, Пайғамбар! Сизга салом ва Аллоҳнинг раҳмати-ю баракоти бўлсин! Бизга ва солиҳ бандаларга ҳам салом! Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир!».

«Салавоти шариф» будир:

«Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажид! Аллоҳумма, борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад, кама боракта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим. Иннака ҳамидун мажид!» – «Эй, Аллоҳ! Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг оиласига саловат айтганингдек саловат йўлла! Албатта сен буюк ва ҳамду санога лойиқ Зотсан! Эй, Аллоҳ! Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оиласига худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг оиласига барака тилаганингдек баракат эндир! Албатта сен буюк ва ҳамду санога лойиқ Зотсан!».

«Дуо» будир:

«Аллоҳумма, иғфир лий ва ли-волидиййа ва ли-устозийа ва ли-жамиъи-л-мўъминина ва-л-мўъминот ва-л-муслимина ва-л-муслимот. Би-роҳматика, ё арҳам ар-роҳимин!» – «Эй, Аллоҳ! Мени, менинг ота-онамни, устозимни, жами мўъмин-мўъминаларни ва муслим-муслималарни мағфират қил! Сенинг раҳматинг ила эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!».

«Дуои қунут» будир:

«Аллоҳумма, инна настаъинука ва настағфирука ва нўъмину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайка-л-хайру. Нашкурука  ва ла накфурук ва нахлаъу ва натруку ман йафжурук. Аллоҳумма, ийёка наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду ва наржу роҳматака ва нахша ъазабака. Инна ъазабака би-л-куффори мулҳиқ» – «Эй, Аллоҳ! Албатта биз сендан ёрдам сўраймиз, сенга истиғфор айтамиз, сенга иймон келтирамиз, сенга таваккул қиламиз, сенга яхши санолар айтамиз. Сенга шукр келтирамиз, сенга куфр келтирмаймиз, сенга фожир (осий) бўлган кимсани тарк қиламиз ва холи қолдирамиз. Эй, Аллоҳ! Сенгагина ибодат қиламиз, сенга намоз ўқиймиз, сенга сажда қиламиз, сен томон ҳаракатланамиз ва шошиламиз, сенинг раҳматингдан умид қиламиз, сенинг азобингдан қўрқамиз. Албатта сенинг азобинг кофирларга ёпишгувчидир!».

«Азон» дуоси будир:

«Аллоҳумма, робба ҳазиҳи-д-даъвати-т-томмати, ва-с-солати-л-қоимати! Оти Муҳаммадан ал-василата ва-л-фазилата ва-д-даражата-л-олията-р-рафиъата! Ва абъасҳу Мақоман Маҳмудан аллазий ваъадтаҳу! Ва-рзуқна шафоатаҳу явма-л-қиёмата! Иннака ла тухлифу-л-миъад. Би-роҳматика, ё арҳам ар-роҳимин!» – «Эй, Аллоҳ! Ушбу мукаммал чақириқнинг ва барпо бўлган намознинг парвардигори! Муҳаммадга василани, фазилатни, баланд, олий даражани бергин. Унга ваъда қилганинг Маҳмуд мақомини етказ. Қиёмат кунида унинг шафоиатидан бизни ризқлантиргин. Албатта сен ваъдангга хилоф қилмайдиган Зотсан. Сенинг раҳматинг ила эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!».

«Таровеҳ» тасбиҳи будир:

«Субҳона зи-л-мулки ва-л-малакут. Субҳона зи-л-иззати ва-л-азамати ва-л-қудрати ва-л-кибриёи ва-л-жабарут. Субҳона-л-малики-л-ҳаййиллазий ло йанаму ва ла йамут. Суббуҳун қуддусун, роббу-л-малоикати ва-р-Руҳ. Ла илоҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Насъалука-л-жанната ва наъузу бика мин ан-нор. Би-роҳматика, ё арҳам ар-роҳимин!» – «Мулк ва маънавий мулклар соҳиби Пок зотдир. Иззат, улуғлик, қудрат, юксаклик ва буюклик соҳиби Пок Зотдир. Ўлмайдиган ва ухламайдиган доим тирик Подшоҳ Пок Зотдир. У Пок ва Муқаддас Зотдир. Руҳ (Жаброил) ва фаришталарнинг парвардигоридир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳга истиғфор айтамиз. Жаннатни сўраймиз, дўзахдан Сендан паноҳ сўраймиз. Сенинг раҳматинг ила эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!».

«Таровеҳ» дуоси будир:

«Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммадин ва саллим! Аллоҳумма, заййинна би-зийнати-л-иймон ва шаррифна би-шарофати-л-ҳидояти ва-л-ирфон. Акримна би-сиёми шаҳри Рамазона ва-рзуқна-л-жанната ва-л-ғуфрон. Тақоббал минна таровеҳана, ё Субҳон! Ва-стажиб дуоана, ё Ҳаннон! Би-фазлика ва жудика, ё Маннон! Би-роҳматика, ё арҳам ар-роҳимин!» – «Эй, Аллоҳ! Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оилаларига саловот йўлла, салом айт! Эй, Аллоҳ! Бизни иймон зийнати ила зийнатла, ҳидоят ва ирфон шарофати ила шарофатли қил! Бизга Рамазон ойининг рўзаси ила икром қил, бизни жаннат ва мағфират ила ризқлантир. Биздан таровеҳларимизни қабул қил, эй Субҳон. Дуоларимизни мустажоб айла, эй Ҳаннон. Сенинг фазлинг, саховатинг ила, эй Маннон. Сенинг раҳматинг ила эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!».

Ҳар намоздан кейин бу дуо ўқилур:

 «Аллоҳумма, тақоббал минна солатана ва сиёмана ва қироатана ва рукуъана ва сужудана ва қуъудана ва тасбиҳана ва таҳлилана ва тахашшуъана ва тазарруъана! Аллоҳумма, таммим тақсирана ва тақаббал тамамана ва истажиб дуоана ва иғфир аҳёна ва ирҳам мавтона, ё мавлоно! Аллоҳумма, иҳфазна, ё Файёз! Мин жамиъи-л-балоё ва-л-амроз! Аллоҳумма, тақоббал минна ҳазиҳи-с-солата-л-фарзи маъа-с-суннати маъа жамиъи нуқсонотиҳа, би-фазлика ва карамика. Ва ла тазриб биҳа вужуҳана, ё илоҳ ал-ъаламин ва ё хайр ан-носирин. Таваффана муслимина ва алҳиқна би-с-солиҳин. Би-роҳматика, ё арҳам ар-роҳимин!» – «Эй, Аллоҳ! Биздан тамозимизни, рўзамизни, қироатимизни, рукуъмизни, саждаларимизни, қаъдаларимизни, тасбиҳимизн, таҳлилимизни, хушуъмизни ва тазарруъмизни қабул айла! Эй, Аллоҳ! Нуқсонларимизни тўлдир, тўлиқларимизни қабул қил, дуоларимизни мустажоб айла, тирикларимизни мағфират қил, ўликларимизни марҳамат айла, эй мавлономиз! Эй, Аллоҳ, эй, кўпдан-кўп файз берувчи Зот, бизни балолардан ва касалликлардан муҳофаза қил. Эй, Аллоҳ ушбу фарзни намозни суннати билан бирга жами камчиликлари ила биздан фазлинг ва караминг ила қабул айла. Уни юзимизга урмагин, эй оламлар илоҳи, эй ёрдамчиларнинг яхшироғи. Бизни мусулмон ҳолимизда ўлдиргин, бизни солиҳларга қўшгин. Сенинг раҳматинг ила эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!».

НАМОЗНИНГ НИЯТЛАРИ

«Бомдод» намозининг ниятлари:

1) «Ният қилдим бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллаҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

2) «Ният қилдим бомдод намозининг икки ракъат фарзини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

«Пешин» намозининг ниятлари:

1) «Ният қилдим пешин намозининг тўрт ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

2) «Ният қилдим пешин намозининг тўрт ракъат фарзини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

3) «Ният қилдим пешин намозининг икки ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

 «Аср» намозининг нияти:

«Ният қилдим аср намозининг тўрт ракъат фарзини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

«Шом» намозининг ниятлари:

1) «Ният қилдим шом намозининг уч ракъат фарзини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

2) «Ният қилдим шом намозининг икки ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

«Хуфтан» намозининг ниятлари:

1) «Ният қилдим хуфтан намозининг тўрт ракъат фарзини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

2) «Ният қилдим хуфтан намозининг икки ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

«Витр» намозининг нияти:

«Ният қилдим витр вожиб намозининг уч ракъатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

«Жумъа» намозининг ниятлари:

1) «Ният қилдим икки ракъат «таҳийяти масжид» намозини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

2) «Ният қилдим жумъа намозининг тўрт ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

3) «Ният қилдим жумъа намозининг икки ракъат фарзини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

4) «Ният қилдим жумъа намозининг тўрт ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

5) «Ният қилдим тўрт ракъат охири пешин намозини вақтини топиб, ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

6) «Ният қилдим ушбу вақтни икки ракъат суннатини ўз вақтида Каъба тарафга қараб ўқимакни. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

(Жумъанинг ниятлари охирида айтилган “эҳтиёти пешин” ёки “охири пешин” ҳамда “вақт суннати” деб аталадиган намозлар ҳозирги одатимизда ўқилмайди.).

«Рамазон ҳайити» намозининг нияти:

«Ният қилдим барча такбирлари билан ушбу вақтда вожиб бўлган икки ракъат ийди фитр намозини Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

«Қурбон ҳайити» намозининг нияти:

«Ният қилдим барча такбирлари билан ушбу вақтда вожиб бўлган икки ракъат ийди қурбон намозини Каъба тарафга қараб ўқимакни. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

«Жаноза» намозининг нияти:

«Ният қилдим тўрт такбирлик жаноза намозини Каъба тарафга қараб ўқимакни. Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримизга саловот айтиб, савобини ушбу ўликка бағишладим. Иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи таоло, Аллоҳу Акбар!».

Таммат ал-китоб би-авни ал-Малик ал-Ваҳҳоб! («Кўп-кўп ато қилувчи Подшоҳнинг ёрдами ила китоб тугади»).

Хўқанд шаҳрида Бузрук хўжа мадрасасида тамомига етди.

Муаллим: Мирзо Хўқандий.

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *