Мавлид ойи муносабати билан ТАНЛОВ!!!

Lotin alifbosida

«БИЗ СИЗНИ СЕВАМИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!»!!!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Сизларни расулимиз, пайғамбаримиз, ҳабибимиз, шафоатчимиз, жанобимиз, пайғамбарлар хотами бўлган зот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишлаб ўтказиладиган танловга чорлаймиз.

Танлов ишончли маълумотлар асосида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатимизни зиёда қиладиган, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишда шижоатлантирадиган, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, Расулуллоҳга аталган мактуб, замонавий кўринишдаги мавлуд, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишларда ўтказилади.

Мазкур йўналишларда энг яхши ёзган ижодкорларни ғолиб деб топилади. Уларга қимматбаҳо совғалар берилади.

Сиз азизлардан ушбу танловда баҳоли қудрат қатнашишлигингизни умид қиламиз. Зеро, Сиз кўп инсонларнинг башарият афзали пайғамбаримизга бўлган меҳру-муҳаббатлари зиёда бўлишига, ёмон хулқ ва одатларни, беҳуда бидъату-хурофотларни тарк этишларига, у кишининг суннатларига сидқидилдан амал қилишларига сабабчи бўлишингиз мумкинлигини унутманг!

Аллоҳ насиб қилса юборилган ижод маҳсуллари асосида Расулуллоҳга бағишланган “Жоним Сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ!” деб номланадиган электрон китоб қиламиз. Ажойиб китоб учун ўз ҳиссангизни қўшиб қолинг!

Танловга ёзилган шеър ёки мақолаларингизни ahlisunna.uz@gmail.com электрон манзилига 2017 йил 15 – январига қадар юборишингиз мумкин.

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *