Жумъа айёмингиз муборак бўлсин!

photo_2019-01-18_08-57-08Бугун улуғ кундир, кўтаринг билак,
Сўранг тортинмасдан неки бор тилак.
Айтган зикрингизга жўр бўлса малак,
Нурга чулғангайдир осмону фалак.

Бу кунда самодан ёғилгай раҳмат,
Тақводор бандага мунтазир жаннат.
Мўминлар дилига сурур бахш этмоқ,
Фарзлардан кейинги набавий суннат.

Ҳовлида жилмайиб ўсса атиргул,
Ғам-андуҳни қувиб сайраса булбул.
Аллоҳ назар солса муборак кунда
Жаннатга киргандай яйрайди кўнгил.

Истиғфор айтсангиз тўкилгай гуноҳ,
Дуо қилганларга берилгай паноҳ.
Муборак кунларни ғанимат билинг,
Жаҳаннам ўтидан асрайди Аллоҳ.

Қалбингиз ҳидоят нурига тўлсин,
Ҳасадга йўғрилган маломат ўлсин.
Мискинларнинг ҳажи, кунлар саййиди
Жумъа айёмингиз муборак бўлсин!

Эркин ҚУДРАТОВ,

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

ТИИ сиртқи бўлим, биринчи босқич талабаси

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *