ЖАҲРИЙ ЗИКР ҚИЛИБ РАҚС ТУШМОҚ ҲУКМИ

photo.phpОхирги кунларда баъзи ўзбекзабон сўфийларнинг жамоавий тарзда жаҳрий зикр қилишиб рақс тушиш ҳолатлари тасвирга олинган видео ролик ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бизнинг диёрларга ёт бу қилиқ юзасидан табиийки аҳли илмларга саволлар ёғилиб кетди. Жумладан бизга ҳам бир неча нафар дўстлар шу масаланинг ҳукмини сўраб саволлар йўллади. Уларнинг барига умумий қисқа ва лўнда жавоб тарзида қуйидаги маълумотларни сиз азизларга тақдим этишни лозим топдик:

1) Замонамиз сўфийларининг масжид ва бошқа жойларда йиғилиб шеърхонлик ва зикр қилиш жараёнида мусиқавий оҳанг ила рақс тушишлари бидъат ва ҳаромдир! Балки бу иш мусиқанинг бошқа турларига нисбатан қабихроқдир. Чунки бунда ҳаромни ибодат санаш эътиқоди аралашган. (Тариқат ул-муҳаммадия).

2) “ал-Қанийя”да айтилишича, Қуръон эшитаётганда, ваъз тинглаётганда овозни баланд кўтариш макруҳи таҳримийдир. Сўфийларнинг зикр ва тиловат жараёнида овозни жаҳрий қилишлари ва ҳис-ҳаёжонга берилиб кийимларини йиртиб рақс тушишларидан одамларни наҳй қилмоқ ҳар бир мусулмонга вожиб бўлади. Ундай одамларнинг адолати соқит бўлади (яъни гувоҳлиги ўтмайди). Зеро, “Жомеъул-фатово”да ҳам шундай дейилган. (ал-Василат ул-аҳмадия).

3) Зикр жараёнида овозни бошқалар эшитадиган қилиб кўтариш ҳаромдир. (Фатовои Қозихон).

4) Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу масжидга кирдилар. Қарасаки бир неча нафар кишилар ўтириб овозларини баланд кўтариб зикр қилишмоқда ва саловат айтишмоқда экан. Шунда уларнинг олдига бордида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврида бунақанги одатимиз бўлмаган. Сизларни мен бидъатчи деб биламан” – деди ва уларни масжиддан ҳайдаб юборди. (Бариқа. 4/Ж. 63 – Б.).

5) “Ихтиёр”да айтилишича, Қуръон тиловати, жаноза, кофирларга қарши муҳораба ва мавъиза чоғида овозни керагидан ортиқча баланд кўтаришни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хушламас эдилар (Тариқат ул-муҳаммадия).

Ботиржон қори

Яна бўлимга тегишли...

Фикрлар сони: 2 та

  1. Iminjon:

    Assalomu aleykum! Allah ilmingizni ziyoda qilsin! Qisqacha qilsam agar, Ustoz iltimos Quroniy (Bemazhab Busunnat) Firqaga raddiya yozib bersangiz! Allahga qasam ular haddilaridan oshdi! Allah sizdan rozi bo’lsin! Oldindan raxmat

  2. fakhritdin:

    Азизлар мен юқорида курсатилган видеода зикр тушаётганларни оқламоқчи эмсман. Аммо суннатдан чиқмаган ҳолда жаҳрий зикр қилиш шариатда рухсат этилган. Имомларимиздан Имом Аьзам (р.а) Маьруф Кархий Жунайд Бағдодий ва бошқалар устозларимиздан Имом Раббоний ҳам жаҳрий ва хуфия зикр қилишган. Суфилар ҳақида тасаввуфдан бохабар инсонлар маьлумот берсалар яхшироқ бўларди.Дунёда кўп сонли мусулмонлар жаҳрияда зикр қилишади.Бир гуруҳни деб барча жаҳрияда зикр қилувчи бродарларимизни айблаш ножоиз.Оллоҳим барчаларимизни зикр қиладиган зокирлардан қилсин.

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *