ИНТИЗОР

2015-08-09 13.19.14

ИНТИЗОР
(Маъшуқ марҳаматига муштоқ ошиқнинг фарёди)

Изғирин кунлардан толиқиб, дарахтлар баҳорни кутгандек,

Шамоллар эсганда ёмғирни, қақраган гулзорлар кутгандек,

Зулматли тунлардан зерикиб, булбуллар сахарни кутгандек,

Ҳижронда эзилган ошиқлар, маъшуқин висолин кутгандек,

Тонг сахар кузатган ёрини, келинчак бағриқон кутгандек,

Ёридан айрилган бевалар, фарахли кунларни кутгандек,

Ватандан йироқда муҳожир, бир ҳовуч тупроғин кутгандек,

Соғинчдан хориган оналар, мусофир дилбандин кутгандек,

Ташландиқ бегуноҳ болалар, отасин, онасин кутгандек,

Меҳрга зоргина муштипар, бир оғиз ширин сўз кутгандек,

Қаддини аёли буккан мард, пинҳона ўлимин кутгандек,

Яшашдан чарчаган кексалар, охират сафарин кутгандек,

Дунёда хор бўлган мўминлар, жаннатий иззатни кутгандек,

Қабрда қийналаган мурдалар, қийёмат қоимни кутгандек,

Кутаман, кутаман, кутаман! Қадрдон, биласан кутаман!

Бағрингни титратиб айтилган, лабингда шивирлаб эшитилган,

Танамни ҳаётга қайтарган, руҳимга роҳатлар баҳш этган,

Қалбингнинг тубидан отилган, чин дилдан айтилган ул сўзни,

Биласан кутаман, кутаман! Айтмасанг, билмадим нетаман…

Абу Муҳаммад

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *