ШУКР ҚИЛ

MINOR

Замонадан нолима, Яратганга шукр қил

Танда жонинг бор экан, юрганигга шукр қил

 

Дориломон кунларга Етказганга шукр қил

Уйда ошинг бор экан, берганига шукр қил

 

Нолийверма тепадан, тинчлигингга шукр қил

Масжидлар очиб қўйган Аллоҳимга шукр қил

 

Маркабларинг бор экан, минганингга шукр қил

Фарзандларинг кўп экан, борлигига шукр қил

 

Ўттиз пора Қуръонни Туширганга шукр қил

Тажвидларин билдирган Аллоҳимга шукр қил

 

Таҳажжудга тургизган, Зикруллоҳни айттирган

Саловатни етказган Раҳимога шукр қил

 

Обидо, ғанимат эрур умр, ҳар онингга шукр қил

Гуноҳингга тавба эт, Ғаффор Зотга шукр қил!

 

Андижон шаҳар “Абу Ҳурайра” жоме масжид муаззини Обидий

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *