Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Тасаввуфдаги ўринлари

Lotin alifbosida

imom-abu-hanifa-rahimahullohning-tasavvufdagi-orinlariБисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўфийлик тариқатида тутган ўринлари ҳақида Ҳанафий мазҳабининг олимларидан бўлмиш Имом Муҳаммад ал-Ҳаскафий (ҳ.1025-1088/м.1616-1677) раҳимаҳуллоҳ  қуйидагиларни айтадилар:

وقد قالَ الأستاذُ أبو القاسمِ القُشَيْرِي في رِسالته مع صَلابتِه في مذهبِه وتقدُّمِه في هذه الطريقةِ : سمعتُ الأستاذَ أبا عليٍّ الدقَّاقَ يقول : أنا أخذتُ هذه الطريقةَ مِن أبي القاسمِ النَّصْراباذيِّ , وقال أبو القاسمِ : أنا أخذتُها مِن الشِّبْلي ، وهو أخَذها مِن السَّرِي السَّقَطِي ، وهو مِن معروفٍ الكرْخي ، وهو مِن داودَ الطائيِّ وهو أخَذ العلْمَ والطريقةَ مِن أبي حنيفةَ ، وكلٌ مِنهم أثْنى عليه وأقرَّ بفضْلِه

«Устоз Абул-Қосим Қушайрий ўз мазҳабидаги салобати ила ва ушбу тариқатнинг пешвоси ўлароқ, ўзининг рисоласи («Рисолатул Қушайрия»)да айтадики: «Устоз Абу Алий ад-Даққоқдан (у Қушайрийнинг шайхи эди) эшитдимки, у: «Мен ушбу тариқатни Абул-Қосим ан-Насробозийдан олдим», деди.  Абул-Қосим (ан-Насробозий) айтди: «Мен уни Шиблийдан олдим. У Сарри Сақатийдан, у Маъруф Кархийдан, у Довуд Тоийдан, у эса илм ва тариқатни Абу Ҳанифадан олгандир. Уларнинг ҳар бири унга мақтов айтар ва унинг фазлини эътироф этар эдилар».

(Муҳаммад ал-Ҳаскафий, «ад-Дуррул Мухтор» 14. Байрут, «Дарул кутубил илмия», 1423/2002).

Мазкур китобга ҳошия битган Имом ибн Обидин (ҳ.1238-1307/ м.1823-1889) раҳимаҳуллоҳ Имом Ҳаскафийнинг сўзлари ҳақида айтадилар:

هو فارسُ هذا الميْدان ، فإنَّ مبنى علْمِ الحقيقةِ على العلْمِ والعمَلِ وتصفيةِ النفسِ ، وقد وصَفه بذلك عامّةُ السَّلَفِ .

فقال أحمدُ بنُ حنبلٍ في حقِّه : إنه كان مِن العلْمِ والوَرَعِ والزُهْدِ وإيثارِ الآخرةِ بمحَلٍّ لا يُدرِكُه أحدٌ ، ولقد ضُرِب بالسِّياطِ ليَلِيَ القضاءَ فلمْ يفعَل.

«Абу Ҳанифа бу майдонда чавандоз эдилар! Чунки илм, амал ва нафсни поклаш – ҳақиқат илми (тасаввуф)нинг асосидир. Дарҳақиқат, уни (Абу Ҳанифани) барча салафлар худди шундай тавсифлаганлар. Аҳмад ибн Ҳанбал у зот ҳақида айтдилар: «У зот илм, вараъ, зуҳд ва охиратни афзал кўришликда бошқа ҳеч ким етиша олмаган даражада эдилар! Қози бўлишлигини талаб қилиб қамчи билан урсалар ҳам, уни қабул қилмадилар».

(Ибн Обидин, «ар-Радд ал-мухтор ъала ад-Дурр ал-мухтор: 1/156. «Дару аламил кутуб», 1423/2003).

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *