ЭЪТИКОФ ҲАҚИДА ИТТИФОҚИЙ МАСАЛАЛАР

  1. 2253654547лоыавтиЭътикоф инсонларга фарз эмас, балки суннатдир. Назр қилиш йўли билан ўзига вожиб қилганларга эътикоф вожиб бўлади.
  2. Эътикофнинг саҳиҳ бўлиши учун ният қилиниши шартдир[1].
  3. Эътикоф нияти билан масжидга кирганларга эътикофни охирига етказиш вожиб бўлади.
  4. Рамазон ойида ҳам, Рамазондан ташқарида ҳам, эътикоф ўтириш жоиздир. Рамазоннинг ҳар дами, бутун йилнинг ҳар куни эътикофнинг вақти бўла олади, магар, рўза тутишдан қайтарилган кунлар мустасно[2].
  5. Эътикофга кирганларнинг эътикофи эътикоф кунларининг охириги куни қуёш ботгач тамомига етади.
  6. Масжид ул-ҳаромда, Масжид ун-набавийда ва Масжид ул-ақсода эътикоф ўтириш жоиздир. Шунингдек, барча масжиди жомеъларда эътикоф ўтириш мумкинлигига аҳли илмлар ижмоъ қилганлар[3].
  7. Эътикоф ўтирувчиларга жума намози учун чиқишлари вожиб бўлади.
  8. Эътикоф ўтирувчи кимса эътикоф ўтирган жойидан зарурат туфайли чиқиши мумкин. Масалан қазои ҳожати учун, жанобатдан ғусл қилиш учун, фитна хавфи туфайли, ҳайз, нифос қонлари келиб қолгани туфайли.
  9. Эътикофда кечгача сумт—гапирмасдан ўтириш макруҳ бўлади. Эътикофда охират учун фойдаси бор гапларни гапирилади[4].
  10. Эътикоф ўтирувчига Аллоҳни зикр қилиш, Қуръон ўқиш, намоз ўқиш мустаҳаб бўлади.
  11. Эътикоф ўтирган кимса аҳли аёли билан яқинлик қилишдан ман қилинган.
  12. Эътикоф ўтирган киши аёлига қасддан яқинлик қилса, эътикофини бузган ҳисобланади.
  13. Эътикоф ўтирган киши, ҳеч қандай заруратсиз эътикоф ўтирган жойидан ташқарига чиқиб кетса, эътикофи бузилади.
  14. Қуллар фақат хўжайинларининг изни билангина эътикоф ўтиради.
  15. Эътикофда тижорат ва бошқа ҳунармандчилик билан мутлақо шуғулланилмайди.Ботиржон ТОЖИБОЕВАндижон шаҳар «Абу Ҳурайра» жоме масжид ноиб имоми

[1] Эътикофда рўза тутиш шартми ёки йўқ? Имом Абу Ҳанифа, Моликнинг наздида ва имом Аҳмад (р.а.)дан келган бир ривоятга кўра, эътикофда рўза шартдир. Аммо, имом Шофеъий (р.а.)нинг қавлига кўра, шунингдек, имом Аҳмаддан келган машҳурроқ ривоятда эътикоф ўтирувчининг рўзадор бўлиши шарт эмасдир, дейилган.

[2] Йилнинг ҳар вақтида эътикоф ўтиришлик жоиз бўлсада, Рамазон ойининг охирги ўн куни бошқа кунларга нисбатан афзалдир.

[3] Аёлларнинг эътикоф ўтириш манзили хусусида ихтилоф бор: Имом Абу Ҳанифа (р.а.)нинг қавлига кўра, уйларининг ичида эътикоф ўтирадилар. Имом Шофеъийнинг аввалги фикри шундай бўлган. Кейин эса, уйларида махсус намоз учун тайёрланган жойда ўтираверадилар деган. Имом Шофеъийнинг бу қавли имом Молик ва Аҳмад ҳанбалийнинг қавлига мувофиқ бўлган.

[4] Имом Шофеъийдан ибн ал-Мунзирнинг ҳикоя қилишича, эътикофда гапирмасликни назр қилган киши назрини бузиб гапираверади. Унга каффорат вожиб бўлмайди.

Яна бўлимга тегишли...

Фикр билдиринг

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *